Ҳирот

Afgʻonistondagi shahar

ҲиротАфғонистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги шаҳар, Ҳерируд дарёсидан суғориладиган воҳада жойлашган. Ҳирот вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 436,300 киши (2012). Автомобил йўллари чорраҳаси. Мамлакат ғарбий қисмидаги муҳим иқтисодий марказ. Пахта тозалаш, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган, қўлда турли матолар, гилам тўқилади. Қоракўл тери ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилинади.

Ҳирот
дарийча: هرات Ҳирот
шаҳар
34°22′25.86″Н 62°10′45.05″Э / 34.3738500°Н 62.1791806°Э / 34.3738500; 62.1791806
Мамлакат Афғонистон
вилоят Ҳирот вилояти
Маркази баландлиги 925 м
Аҳолиси
 (2013)
436,300[1]
Миллий таркиб Тожиклар - 85%
Пуштунлар - 10%
Ҳазарлар - 2%
Ўзбеклар - 2%
Туркманлар - 1%
Вақт минтақаси УТC+4:30
Ҳирот харитада

Шаҳар ҳокими — Зана Воҳид.

Аҳолиси

edit

Ҳирот аҳолиси 2012-йилги маълумотига кўра 436,300 кишини ташкил қилди.[2] Шаҳар аҳолисининг ярмидан зиёдини тожиклар ташкил қилади. 85% тожиклар, 10% пуштунлар, 2% ҳазарлар, 2% о'збеклар ва 1% туркманлар.[3]

Тарихи

edit

Шаҳар номи милоддан аввал ҳам маълум бўлган. Сосонийлар даврида йирик шаҳарга айланган[4]. 7-асрдан араблар қўл остида. Бу даврда Ҳирот янада ривожланди. Сомонийлар даврида эса Хуросоннинг асосий шаҳри. 10-аср бошларида Г'урийлар давлати таркибига кирди. 1020-йилдан Ҳиротни Ғазнавийлар ноиби султон Масъуд бошқарган. 1221-йилда шаҳарни Чингизхоннинг ўғли Тулуй қўшинлари эгаллаб, уни вайрон қилган. 1234-йилда шаҳар Ўқтойхон томонидан қайта тикланган. Мўғуллар босқинчилиги давридаги вайронагарчиликлар натижасида карвон йўллари Ўрта Осиёдан Ҳиндистон ва Хитойга Ҳирот орқали ўтган. Куртлар ҳукмронлиги вақтида шаҳар Хуросоннинг асосий шаҳри сифатида тез ўсди. 1383-йилдан Ҳирот Амир Темур давлати таркибига кирди. Дастлаб Мироншоҳ (1366—1408), кейинчалик Шоҳрух (1377-1447), Абу Саъид (1424-69), Султон Ҳусайн Мирзо (1438 — 1506) ва бошқа темурийлар давлатининг пойтахти бўлган. Ўша даврда Ҳирот жуда тараққий этган. Ўрта Шарқнинг йирик савдо, ҳунармандчилик ва маданий марказига айланган. Ҳиндистон, Хитой ва Европа билан кенг савдо ва маданий алоқалар олиб борилган. Ҳирот ва унинг атрофида йирик мадраса, масжид, кўприклар ва бошқа жамоат бинолари қурилган. 16-асрдан Ҳирот Сафавийлар давлати таркибига киритилди. 1716-йилда мустақил Ҳирот ҳокимлиги тузилган. 1732-йилда шаҳарни Эрон шоҳи — нодиршоҳ эгаллаган. 1747-йилдан Дурронийлар давлати таркибида. 19-аср бошида ярим беклик маркази бўлиб қолган. 1863-йилдан Афғонистон давлати таркибида.

Таниқли шахслари

edit

Ҳиротда Алишер Навоий, Жомий, Ҳофизи Абру, Мирхонд, Беҳзод каби олим ва фузалолар яшаб, ижод қилганлар. Ҳирот — ўрта аср миниатюра ва амалий безак санъатининг маркази[5].

Меъморий ёдгорликлари

edit

Меъморий ёдгорликлардан қалъа (15-аср), Жоме масжиди (13—14-асрлар), Мусалло ансамбли таркибидаги Гавҳаршодбегим масжиди миноралари, Абдулло Ансорий мақбараси (15-аср) ва бошқалар сақланган.

Яна қаранг

edit

Галерия

edit

Манбалар

edit
  1. Ҳерат - Дефинитион анд Море фром тҳе Фреэ Мерриам-Wебстер Диcтионарй. Мерриам-wебстер.cом (2012-08-31). Ретриэвед он 2013-07-12.
  2. „Сеттлед Популатион оф Ҳерат провинcе бй Cивил Дивисион, Урбан, Рурал анд Сех-2012-13“. Исламиc Републиc оф Афгҳанистан, Cентрал Статистиcс Организатион. 2015-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-октябр.(Wайбаcк Мачине сайтида 2015-10-23 санасида архивланган)
  3. „2003 Натионал Геограпҳиc Популатион Мап“ (ПДФ). Тҳомас Гоуттиэрре, Cентер Фор Афгҳанистан Студиэс, Университй оф Небраска ат Омаҳа; Маттҳеw С. Бакер, Стратфор. Натионал Геограпҳиc Соcиэтй (2003). 2008-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-апрел.
  4. Транслатед бй Ҳерберт Cушинг Толман. „Тҳе Беҳистан Инсcриптион оф Кинг Дариус“. Вандербилт Университй, Нашвилле, Теннессеэ.
  5. Тҳе эарлиэст реcордед дате оф а бишоп ин Ҳерат ис 424. http://www.nestorian.org/location_of_nestorian_bishops.html