Полиакрилонитрил н
ПОЛИАКРИЛОНИТРИЛ [-СН2-—CҲ(CН)—]н— акрилонитрилнинг оқ рангли чизиқли полимери. Мол. м. (30— 100)-103; зичлиги 1140–1170 кг/м’. Юмшаш температураси 220—230°. Одатдаги эритувчилар, ёғлар таъсирига чидамли. Диметилформамид, диметилацет-амид, этилен- ва пропиленкарбонат, консентрланган нитрат ва сулфат кислоталарда эрийди. Атмосфера шарои-тига ва ёруғлик таъсирига чидамли. Саноатда П. акрилонитрилни гетероген (сувли дисперсияда) ёки гомоген (эритмада) радикал полимерлаш усули билан олинади. Ишлаб чиқарилган П.нинг асосий қисми полиакрилонитрил толалар олишга кетади.[1]
Манбалар
edit
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |