Чалов
Appearance
Чалов | ||
---|---|---|
Биологик классификация | ||
|
Чалов (Стипа) — ғалладошларга мансуб кўп йиллик, баъзан бир йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми. Мўътадил ва субтропик минтақаларда, қисман тропик тоғларда 300 га яқин тури маълум. Ўзбекистон тоғларида ва тоғ ёнбағирларида 13 тури, жумладан, тукли Ч. (С. cапиллата), кавказ Ч.и (С. cауcасиа Счмалҳ.), сович Ч.и (С. сзовициана Трин. эх Ҳоҳена.) ва бошқа учрайди. Кўпчилик турлари чўл, дашт, прериялар ўт ўсимликлар қопламининг асосий кисмини ташкил этади. Шағалли ва тошлоқ ерларда ҳам ўсади. Барглари камбар, узун, чизиқсимон, қилтиқли. Бошоқлари бир гулли. Ҳамма турининг хашаги сифати ўртача. Чорва моллари уларни баҳорда (маиса ҳолатида) хуш кўриб эйди. Баъзи турлари қоғоз саноати учун хом ашё.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |