Jump to content

Чу дашти

From Vikipediya
Чу дашти

Чу даштиОлтой тог системасининг жануби-шарқидаги дашт. Чу дарёсининг юқори оқимида, 1750–2000 м. баландликдаги тоғлар оралиғида. Ғарбдан шарқка 70 км, шимолидан жан.га 40 км га чўзилган. Ер юзаси тўлкинсимон текислик. Иклими кескин континентал. Киши совуқ. Январнинг ўртача траси —31,7°. Энг паст температура —53°. Ёзи қиска, салкин. Ёғин кам (102 мм). Кор қоплами жуда юпқа (10 мм). Абадий музликлар тарқалган. Каштан тупроқларда дашт ва чалачўл ўсимликлари (шувок, бетага, изен ва бошқалар) усади. Чу дарёси қайирида ўтзорлар бор. Кемирувчилардан: юмронқозиқ, дала сичқонлари, қуён, бўрсиқ ва бошқа яшайди. Чу дашти орқали РФ дан МХР га Чу автомобил йўли ўтган.