Jump to content

Чумоли кислота

From Vikipediya

Чумоли кислота — бир асосли оддий карбон кислота, ҲCООҲ; ўткир ҳидли рангсиз суюқлик; суюқланиш температураси 8,4 °C, қайнаш температураси 100,7 °C, зичлиги 1,2126 г/см3 (20 °C-да). Сув, спирт ва эфир билан яхши аралашади. Алифатик углеводородларда эримайди, бензол, толуол ва С14 да эрийди, сув билан азеотроп аралашма (қайнаш температураси 107,3 °C; 77,5% Чумоли кислота) ҳосил қилади. Баданга тегса куйдиради. Ёғ кислоталарининг ичида энг ўткири. Қорақарағай баргида, баъзи меваларда, асалари ва чумоли арча ва қичитқио'т(карапево)да бўлади Инсонларни қон ва мускулида ҳам учрайди. (17-асрда дастлаб чумолидан топилганлигидан Чумоли кислота номи берилган). Чумоли кислота қиздирилганда СО2 ва Н2 га ажралади. Бутаннинг суюқ фазада оксидланиши натижасида ва сирка кислота ишлаб чиқаришда оралиқ маҳсулот сифатида ҳосил бўлади. Саноатда қаттиқ НаОҲ билан СО ни бирбирига таъсир эттириб ҳосил қилинган натрий формиат ҲCООНа ни сулфат кислота билан парчалаб олинади. Тўқимачилик саноатида, тери ошлашда, катализатор тайёрлашда, мураккаб эфирлар синтезида, шарбатларни консервалаш ва бошқаларда ишлатилади.