Александр Неверов
Александр Неверов | |
---|---|
Таваллуди | 24-декабр 1886[1] |
Вафоти | 24-декабр 1923[2] |
Ижод қилган тиллари | Рус тили |
Фуқаролиги | Россия Империяси ва СССР |
Александр Сергеевич Неверов (тахаллуси; асл исмшарифи Александр Сергеевич Скобелев) [1886. 12(24).12, Ставропол уезди, Новиковка қишлоғи — 1923.24.12, Москва) — рус ёзувчиси. Қишлоқ мактабларида ўқитувчилик қилган. Деҳ-қончилик ҳаётидан олинган илк ҳико-яси 1906-йилда нашр этилган. 1917-йилгача бўлган ижодида, асосан, ярим оч, ярим яланғоч ҳолда яшаган деҳқонлар ва қишлоқ зиёлилари ҳаёти тасвирланган. Ўтган асрнинг 20-йиллари бошларида Волга бўйларида авж олган очлик Н.ни ризқ-рўз ахтариб Ўрта Осиёга келишга мажбур этган. Шу давр таассуротлари Н.нинг қатор ҳикоялари ва "Тошкент — нон шаҳри", "Ғозу оққушлар" (1923) каби қиссаларида ўз ифодасини топган. Мишка Додоновнинг меҳридарё кишилар туфайли омон қолиши тас-вирига бағишланган "Тошкент — нон шаҳри" қиссаси Н. ижодида алоҳида ўрин эгаллайди. Қисса ўзбек тилига тар-жима қилинган ва шу асар асосида кинорежиссор Ш. Аббосов айни номда кинофилм яратган.[3]
Манбалар[edit | edit source]
- ↑ (унспеcифиэд титле)
- ↑ (унспеcифиэд титле)
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |