Jump to content

Арминий Вамбери

From Vikipediya
Михай Ковач. Арминий Вамбери портрети, 1861

Арминий Вамбери ёки Герман / Ҳерман Вамбери (венгерча Áрмин Вáмбéрй, немисча Ҳерманн Бамбергер; 19-март 1832, Нидермаркт — 15-сентябр 1913, Будапешт) — шарқшунос, тилшунос олим, сайёҳ ва ёзувчи.

Венгрия Фанлар академияси аъзоси (1861). Венгрия фанлар академияси мухбир аъзоси (1861). Пештда хонадон ўқитувчиси бўлган (1852—56). Туркия (Истанбул)да яшаган (1857—60). Венгрия фанлар академияси ҳомийлигида Эрон ва Туркис-тонга саёҳат (1863-йилдан) қилган. В. дарвеш (қаланлар) ниқоби остида Маккадан ҳаж сафаридан қайтаётган маҳаллий аҳоли гуруҳига қўшилиб Мозандарондан Болхон кўрфазига келади, сўнг Туркманистон орқали Хива ва Қўнғиротга ўтади. Қизилқумдан ўтиб Бухоро, Самарқанд, Карки ва б. шаҳарларда бўлади. Орқага Ҳирот, Машҳад, Теҳрон ва Истанбул бўйлаб қайтади. В. тилшунослик, адабиёцҳунослик, фолклор, этн., тарих ва геогр.га оид асарлар муаллифи („Немисча-туркча луғат“, 1858; „Немисча-чиғатойча луғат“, 1860; „Мовароуннаҳр ёки Бухоро тарихи“, „Менинг ҳаётим“, „Шарқ ҳаёти ва урф-одатлари очерклари“ ва б.). „Чиғатой тили дарслиги“ (1867) асарида В. туркий халқлар фолклорига оид 30 дан ортиқ асар ҳақида маълумот берган, улардан парчалар келтирган, шунингдек Навоий, Фузулий, Насимий, Сўфи Оллоёр ғазалларидан олинган намуналарни ва 112 та ўзбек мақолини араб ва лотин ёзувида келтириб, немисча таржимада берган. Туркий ва немис тилларини қиёсий ўрганган.[1]

Ҳаёти[edit | edit source]

Истанбулда яшаган (1857-60). Венгрия фанлар академияси ҳомийлигида Эрон ва Туркистонга саёҳат (1863-йилдан) қилган. Вамбери дарвеш ниқоби остида Рашид афанди, Рашид хожи номи билан Маккадан ҳаж сафаридан қайтаётган маҳаллий аҳоли гуруҳига қўшилиб Мозандарондан Болхон кўрфазига келади, сўнг Туркманистон орқали Хива ва Қўнғиротга ўтади. Қизилқумдан ўтиб Бухоро, Самарқанд, Карки ва бошқа шаҳарларда бўлади. Орқага Ҳирот, Машҳад, Теҳрон ва Истанбул бўйлаб қайтади.Ҳерман Вамбери Султон Абдулҳамид ИИ га алоқаси борлиги айтилади.

Ижоди[edit | edit source]

Дунайска Стреда шаҳрида ўрнатилган Вамбери бюсти, Словакия

Вамбери тилшунослик, адабиёцҳунослик, фолʻклор, этнография, тарих ва географияга оид асарлар муаллифи („Немисча-туркча луғат“, 1858; „Немисча-чиғатойча луғат“, 1860; „Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи“, „Менинг ҳаётим“, „Шарқ ҳаёти ва урф-одатлари очерклари“ ва бошқалар). „Чиғатой тили дарслиги“ (1867) асарида Вамбери туркий халқлар фолʻклорига оид 30 дан ортиқ асар ҳақида маълумот берган, улардан парчалар келтирган, шунингдек Навоий, Фузулий, Насимий, Сўфи Оллоёр ғазалларидан олинган намуналарни ва 112 та ўзбек мақолини араб ва лотин ёзувида келтириб, немисча таржимада берган. Туркий ва немис тилларини қиёсий ўрганган.

Вамберининг Хоразмлик ўзбек дўсти[edit | edit source]

Мулло Исъҳоқ (1836—1892) — Хоразмлик ўзбек олими, Арминий Вамберининг шериги болган[2]. У 1864-йилдан бошлаб Венгриядаги Академия кутубхонасида кутубхоначининг ёрдамчиси сифатида иш бошлади.

Кинематограф[edit | edit source]

1986-йил Туркия, Венгрия ва Тожикистон кинематографлари томонидан Вамберининг ҳаёти, хусусан унинг „Сохта дарвишнинг Ўрта Осиёга саёҳатлари“ номли асари асосида „Оқсоқ дарвиш“ филми яратилди. Валерий Ахадов ва Ёжеф Киш режиссорлигидаги ушбу фил’м Туғро-филм (Туркия), Хунгарофилм, Мафилм (Венгрия), Тожикфилм киностудиялари маҳсулоти. Филмда Шуҳрат Эргашев, Санъат Девонов, Иноғом Одилов каби ўзбек актёрлари ҳам суратга тушишган. Филм премераси 1988-йил апрел ойида Москвада бўлиб ўтган.

Ўзбек тилига таржима қилинган асарлари[edit | edit source]

  • Вāмберī Гīрмāн, Бухāрā йāхūд Мāварā'уннаҳр тāрîīхī, Фотиҳ Каримий ва Бурҳон Шараф таржимаси, Москва: Бухāрā халқ маъāрī назāрати, 1924, 2 жилд.
  • Вамбери Ҳерман, Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи: китобдан парчалар, нашрга тайёрловчи Сирожиддин Аҳмад, Тошкент: Ғофур Ғулом, 1990, 96 б.

Арминий Вамбери бир неча йиллар мобайнида инглиз элчихонасида ҳам ишлайди ва Абдулҳамид ИИ билан учрашгани ҳақида ма'лумотлар бор.

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. Вáмбéрй Áрмин