Jump to content

Астин

From Vikipediya
Форс подшоҳлиги
 
[[
Персиа_(1600)
|]]



Қиролича Астин (қадимги иврит: ושתי &#х200Э; Вашти; қадимги юнонча: Αστιν) - Эски Аҳд қаҳрамони. Форс шоҳи Артахшаснинг биринчи хотини, Эстернинг китобига ко'ра, Астиннинг номи Танахга (Эски Аҳд) киритилган. У шоҳнинг иродасига ко'ра о'зининг го'заллигига ишониб, қироллик зиёфатига келишдан бош тортгани учун саройдан ҳайдалган ва унинг о'рнига Эстер малика этиб сайланган. Мидрашдаги эсдаликларада у ёвуз ва ко’римсиз қилиб тасвирланган, феминизм вакиллари эса уни эркин фикрлайдиган қаҳрамон деб билади.

Эстер китобида

[edit | edit source]

Эстер китобида Вашти шоҳ Ахашверашнинг хотини сифатида тасвирланади (у Ксеркс, Артахшас И ёки Артахшас ИИ деб ҳам талқин қилинади). Подшоҳ сарой а’ёнлари ва зодагонлари учун дабдабали зиёфат уюштирганида, шу вақтда Вашти ҳам аёллар учун алоҳида зиёфат уюштирган. Байрамнинг еттинчи куни, “шоҳнинг юраги шаробдан шод бўлганида”, у амалдорига шуни буюрди:

Малика Ваштини меҳмонлар ва шаҳзодаларга гўзаллигини кўрсатиш учун шоҳ ҳузурига олиб келишни буюради. Аммо малика Вашти амалдорлар орқали юборилган подҳоҳнинг буйруг'Ини рад этади. Подшоҳ қаттиқ ғазабланади.

У маслаҳатчиларидан Ваштини итоацизлиги учун қандай жазолашни со'ради. Шаҳзода Мемухон малика нафақат подшоҳга, балки унинг қилмиши, итоацизлик қилиши мумкин бўлган барча Форс ҳудудларига ҳам та’сир этганини айтди. У подшоҳга уни ташлаб, бошқа хотин топишни маслаҳат берди. Артахшас бу маслаҳатга амал қилиб, о'з шоҳлигининг барча ҳудудларига эркак о'з уйининг бошлиг'и бо'лиши кераклигини айтиб хатлар юборди. Кейинчалик у Ваштини[1] о'рнига Эстерга уйланади.

Ба'зилар Артахерхес Астинга байрамда яланг'оч ко'ринишни буюрган деб ҳисоблашади[2]. Раққосалар ко'пинча қироллик меҳмонларини хурсанд қилишар эди, аммо форс одати бо’йича, "малика бошқа эркакларнинг хотинларига қараганда одамларнинг ко'зидан яширилиши шарт эди"[3]. Бу ма’лумот эса тепадаги тахминни эҳтимолдан йироқ қилади.

Тарихийлик

[edit | edit source]
Форс подшоҳлиги ҳудуди

ХИХ аср ва ХХ аср бошларида Муқаддас Китоб шарҳловчилари Ваштини юнон тарихчилари тилга олган форс маликалари билан боғлашга ҳаракат қилишган. Манбалар Эстер китоби Артахшас ИИ га ишора қилади, деб ҳисоблашади. Ушбу версияни қо'ллаб-қувватлаган доктор Якоб Хошандер Вашти Плутарх[4] тилга олган Статеира исмли Артахшаснинг хотини бо'лиши мумкинлигини тахмин қилди. Аммо бу фаразларнинг иккаласи ҳам муаммоли. Аместрис о'г'ли Артаксеркс И тахтга о'тгандан кейин ҳам ҳокимиятда қолди. Бундан ташқари, кейинчалик олимлар Артаксеркс ва Ксеркс бир хил деган тахминни рад этишди. Статеира ҳаётининг тафсилотлари Библиядаги ҳикояга мос келмайди, чунки у Пурим воқеаларидан олдин ҳам Артаксеркс ИИ нинг онаси томонидан о'лдирилган. (Артаксеркс ИИ нинг 366 та хотини ва канизаклари бўлган, деб ҳисоблаб келинади[5].)

Ат-Табарий томонидан қайд этилган форс ан'аналарида Ваштини алоҳида тарихий шахс деб ҳисоблаган.

Исмининг ма'носи

[edit | edit source]

Вашти (Вашти) исмининг ма'носи аниқ эмас. Замонавий форсча исм сифатида у "меҳрибонлик" деб талқин қилинади, лекин катта эҳтимол билан у Авестода топилган ваҳишта- "энг яхши, зо'р" устун сифатдоши билан бог'лиқ бо'лган деб тарифланади.

Ж. Ҳошандер Ваштини ҳам, Статеира номини ҳам манбаларда йўқ бўлган "ваштатеира[4]" сўзидан келиб чиққан деб тахмин қилган.

Ёшлиги

[edit | edit source]
Ҳарамда

Мидрашдаги эсдаликларга ко'ра, Вашти Бобил шоҳи Навухадназар ИИ нинг невараси , Амел-Мардукнинг набираси ва Белшазарнинг қизи эди. Белшазар ҳукмронлиги даврида Мидия ва форслар Бобилга ҳужум қилиб, тунда шаҳарни эгаллаб, шоҳни ўлдиришди. Вашти отасининг о'лими ҳақида билмаган ҳолда, унинг хонасига қочиб кетди ва у ерда шоҳ Доро томонидан қо'лга олинди. Аммо Доро унга раҳми келиб, ўғли Артахшасга хотинликка берди.

Вашти яҳудийларни Қуддусдан қувиб чиқарган ва Ма'бадни вайрон қилган шоҳнинг авлоди бо'лганлиги сабабли, Мидраш эсдаликларида уни бема'ни ва ко’римсиз деб тасвирлайди[6].

“Мидраш” эсдаликларида ёзилишича, Вашти сиёсатдан ҳам яхши хабардор бўлиб, у подшоҳ билан бир вақтда уюштирган аёллар зиёфати атайлаб қилинган эди. Салтанатда тўнтаришига уриниш бўлса, зодагонларнинг аёллари гаров сифатида ушлаб туришни мақсад қилинган[6].

Феминизмчилар та'рифи

[edit | edit source]

Эстер китобининг ко'плаб феминистик талқинларида Астинининг маст эрининг чақириг'ига бо'йсунмаслик қаҳрамонлик сифатида нишонланади. Дастлабки феминистлар унинг ҳалоллиги ва жасоратини мақташган[7]. Феминист Елизабет Кадй Стантон шундай ёзган эди: Вашти " о'зининг итоацизлиги билан о'з даври ва авлодига улуг'ворлик қо'шди чунки “золимларга қаршилик қилиш Худога итоат қилишдир”[8].

Замонавий феминистлар Эстер китобини ҳисобга олиб, ба'зида Ваштининг шахсияти ва хатти-ҳаракатлари ҳақида Пурим ҳикоясининг қаҳрамони Эстердан ко'ра ко'проқ ҳурмат билан гапиришади. Канадалик яҳудий феминист Мишел Ландсберг шундай ёзади: “Яҳудий халқини қутқариш муҳим эди, лекин шу билан бирга, Эстернинг итоаткор, о'зини тутиб турувчи турмуш тарзи 1950-йиллардаги аёлнинг то'лиқ архетипидир. Мен о'йладим: Астинга нима бо'лди? Унинг қадр-қиммати бор эди. У о'зини ҳурмат қиларди. У шундай деган: “Мен сен ва дўстларинг учун рақсга тушмайман”, деди[9].

Маданиятда

[edit | edit source]

Астини образи 19-аср охирида рассомларнинг э'тиборини тортди. Англо-америкалик шоир, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи Жон Брайшоу Кай Вашти ҳақида ше'р ёзган (Вашти, 1894). Ше’рида у Астинини сарой фитналари туфайли ҳайдалган доно ва фазилатли аёл сифатида тасвирлаган. У Мета исмли етимни асраб олди, унга г'амхо'рлик қилди ва умрининг қолган қисмини ёлг'изликда о'тказди, лекин табиат го'заллиги ва асраб олинган қизининг севгиси билан тирик эди.

Афро-америкалик шоир Френсис Э. У. Харпер ҳам шу даврда Вашти ҳақида ше'р ёзади (Вашти, 1895). О'з-о'зини ҳурмат қилиш унда кучга айланади, бунинг натижасида Вашти маст қиролнинг чақириг'ига келишдан бош тортди. Байтнинг сўнгги мисраларида “Ғамда эгилган, лекин уят олдида бош эгмаган аёл” дейилади.

“Грузия мукофоти совриндори” сифатида танилган Лассел Аберкромби 40 бетлик “Астин” ше’рини ёзган.

Астинининг ҳайдалганига ишора қилган Люси Мауд Монтгомерининг "Содиқлик адашган" қиссасида, Сабин Баринг-Гулднинг "Мечала" (1880) романида бош қаҳрамонни Астинига қиёслайди.

Бундан ташқари, ба'зи Инжил бо'лмаган адабий асарларнинг қаҳрамонлари, шунингдек, инглиз қо'шиқчиси Вашти Банян Вашти номини о’зига тахаллус сифатида олади.

Эслатмалар

[edit | edit source]
  1. „Мегиллаҳ wитҳ Ин-Дептҳ Cомментарй—Сиде бй Сиде Версион | Чабад.орг“. 2009-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-сентябр.
  2. Ялкут Шимони Эстҳер 1049, Эстҳер Раббаҳ 4, Пирке Де-Рабби Элиэзер 48
  3. Жамиэсон-Фауссет-Броwн Библе Cомментарй
  4. 4,0 4,1 Жаcоб Ҳосчандер, Тҳе Боок оф Эстҳер ин тҳе Лигҳт оф Ҳисторй, Охфорд Университй Пресс, 1923
  5. „Кратковременные успехи. М. А. Дандамаев. Политическая история Ахеменидской державы. История древней Евразии“. 2016-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-сентябр.
  6. 6,0 6,1 Сегал, Элиэзер. Ҳолидайс, ҳисторй, анд ҳалакҳаҳ. Роwман & Литтлефиэлд, 2000. ИСБН 978-0-7657-6151-4. 
  7. Стоwе, Ҳарриэт Беэчер. Библе ҳероинес: беинг нарративе биограпҳиэс оф проминент Ҳебреw wомен ин тҳе патриарчал, натионал, анд Чристиан эрас, гивинг виэwс оф wомен ин саcред ҳисторй, ас ревеалед ин тҳе лигҳт оф тҳе пресент дай. Фордс, Ҳоwард, & Ҳулберт, 1878. 
  8. Стантон, Элизабетҳ. Тҳе wоман'с Библе: а cлассиc феминист перспеcтиве. Эуропеан Пуб Cо, 1895. ИСБН 978-0-486-42491-0. 
  9. Ҳороwитз, Эллиотт. Реcклесс ритес: Пурим анд тҳе легаcй оф Жеwиш виоленcе. Принcетон Университй Пресс, 2006. 

Ҳаволалар

[edit | edit source]