Jump to content

Аэропорт

From Vikipediya
Аэропорт

Аэропорт (аэро… ва порт) — йўловчилар, юклар ва почтани ҳаво транспорти воситаларида мунтазам ташишни таъминловчи бинолар, иншоатлар (аэродром билан бирга) ва жиҳозлар мажмуаси. Халқаро ва маҳаллий А.га бўлинади. А. таркибига аэровокзал, почта бўлимлари, юк ортиш-тушириш ишларини механизациялаш жиҳозлари бўлган омбор, устахоналар, ангар, моддий-техника жиҳозлари, ёнилғи қуйиш воситалари ва бошқа сақланадиган омборлар киради. А. радиолокаторлар, автоматик радиотехника воситалари, ёруғлик сигнали тизимлари, навигация қурилмалари ва бошқа билан жиҳозланган бўлади.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. "Аэропорт" ЎзМЕ. А-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил