Jump to content

Бош мия нервлари

From Vikipediya

Бош мия нервларибош мия асоси (пастки юзаси)дан олдинмакейин бошланувчи 12 жуфт нерв. Улар бош мияни ташқи муҳит ва ички аъзолар билан боғлаб туради. И. Ҳид бил у в нерви — бурун бўшлиғининг тепа қисмига тарқалиб, ҳидларни қабул қилади; ИИ. Кўрув нервлари — кўз соққасининг нурларни қабул қилувчи тўр пардасига тарқалган. Кўзни ҳаракатлантирувч и (ИИИ), ғалтак (ИВ) ва узоқлаштирувчи (ВИ) нервлар кўз соққасининг ёрдамчи мускулларига боради. В. У ч шохли нерв юз, кўз, бурун ва оғиз бўшлиқларигатарқалади. ВИИ. Юз нерви — юздаги мимика (имоишора), жағ ости мускуллари, бурун бўшлиғи, танглай ва тил шиллиқ пардасини таъминлайди. ВИИИ. Вестибулярешитув нерви ички қулоқда тармоқланади. ИХ. Тилҳалқум (ютқин) нерви — тил ва ҳалқумда тармоқланади. Х.Адашган (сайёр) нерв — юракка, нафас ва қорин бўшлиғи аъзоларига тарқалади. ХИ. Қўшимча нерв— елка ва бўйин мускулларига боради. ХИИ. Тил ости нерви — тил ва тил ости мускулларига тарқалади. Бош мия нервлари н. сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва аралаш бўлади. И, ИИ, ВИИИ нервлар сезувчи, ИВ, ВИ, ВИИ, ХИ, ХИИ нервлар ҳаракатлантирувчи ва ИИИ, В, ИХ, Х нервлар аралаш нервлардир.

В, ВИИ, ВИИИ нервлар

Уч шохли нервнинг (н. тригеминус) тузилиши ва вазифаси Уч шохли нерв фаолиятига нисбатан аралаш нерв бўлиб, унинг таркибида сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалари бор. Сезувчи қисми учта нейрондан иборат. Биринчи нейрон чакка суяги пирамидасининг уч шохли нерв ботиқлигида миянинг қаттиқ пардаси ҳосил қилган бўшлиқда жойлашган ярим ой шаклидаги Гассер тугуни ҳужайралари. Бу ҳужайраларнинг аксонлари уч шохли нервнинг сезувчи илдизини ҳосил қилиб, Варолий кўприги, ўрта мия, узунчоқ мия ва орқа миядаги сезувчи ўзакларга йўналади. Уларнинг дендритлари эса нервнинг учта шохини: 1-шох, кўз нерви (н. опҳталмиcус), 2-шох, юқори жағ (н. махилларис) ва 3-шох, пастки жағ нервини (н. мандибуларис) ҳосил қилиб периферияга йўналади. 1) Кўз нерви тугундан бошланиб, кўз косасининг юқориги тирқиши орқали кўз косасига киради ва қуйидаги шохларга бўлинади: а) Кўз ёш нерви (н. лаcрималис) бу нерв кўз шиллиқ пардасининг ташқи томонини, юқориги қовоқни ва кўзнинг ички бурчаги терисини иннервация қилади. б) Бурун-киприк нерви (н. насоcилиарис) кўзнинг, буруннинг шиллиқ пардаларини, пешона, понасимон бўшлиқларни, ғалвирсимон суякнинг орқа қисмини, бурун терисини ва бош мия қаттиқ пардасини иннервация қилади. c) пешона нерви пешона терисини, устки қовоқ, кўзнинг медиал бурчаги терисини ва кон’юнктивани иннервация қилади. 2. Юқори жағ нерви уч шохли тугундан бошланиб олдинга йўналади ва юмалоқ тешик орқали қанот-танглай чуқурчасига чиқиб қуйидаги шохларга бўлинади: а) ёноқ нерви (н. зугомотиcус), чакка ва ёноқ соҳасининг терисини иннервация қилади. б) понасимон – танглай нервлари (н.спҳенопалатини) ғалвирсимон суякнинг орқа қисмини, понасимон бўшлиқни, бурунни, ҳиқилдоқни, юмшоқ ва қаттиқ танглай ва танглай муртаги шиллиқ пардасини иннервация қилади. c) кўз косасининг пастки нерви (м. инфраорбиталис) ўз номидаги тешик чиқиб пастки қовоқ терисини ва шиллиқ пардасини, кўз косаси ости терисини, тишларни ҳамда гаймор бўшлиғи шиллиқ пардасини иннервация қилади. д) юқориги милк нервлари (н. гингивалис супериорес). Бу нервнинг шохчалари тиш чигалини ҳосил қилади ва юқори жағнинг милкини, тишларини, гаймор бўшлиғи ва лунж шиллиқ пардаси рецепторларини ҳосил қилади.

53-расм. Уч шохли нерв. 1. Уч шохли нерв 2. Кўз нерви 3. Бурун киприк нерви 4. Кўз ёш бези нерви 5. Пешона нерви 6. Киприк тугуни 7. Юқори жағ нерви 8. Юқориги алвеоляр шохчаси 9. Лунж нерви 10. Даҳан нерви 11. Тил нерви 12. Пастки жағости тугуни 13. Пастки алвеоляр нерв 14. Қулоқ тугуни 3. Пастки жағ нерви (н. мандибуларис) юқорида кўрсатилган кўз ва юқори жағ нервларидан фарқли равишда аралаш нервдир. Унинг таркибида сезувчи ва ҳаракатлантирувчи ва та’м билувчи нерв толалари бор. Бу нерв калла суягидан овал тешик (форамен овалаэ) орқали чиқиб, пастки жағ каналига киради (cаналис мандибуларис), унинг охирги шохи энгак нерви (н. менталис) номи билан, энгак тешигидан (форамен ментале) чиқади. Пастки жағ нервининг сезувчи толалари ташқи эшитув йўли терисини, ноғора пардани, қулоқ супрасининг олдидаги терини, пастки жағни, энгак, оғиз бурчаги терисини, пастки лабни, оғиз бўшлиғини ва милк шиллиқ пардаларида рецепторларини ҳосил қилади. Пастки жағ нервининг қаттиқ парда шохчаси бош мия қаттиқ пардасини иннервация қилади. 4. Пастки жағ нервининг тилнинг сезувчи нерви шохи таркибидаги сезувчи толалар тилнинг олдинги 2/3 қисми, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасидан оғриқ ва ҳарорат сезгисини қабул қилади. Унинг таркибига юз нерви шохи ноғора торидан қўшилган парасимпатик толалар тил ости ва жағ ости безларини иннервация қилади. Гассер тугуни ҳужайралари аксонлари қўшилиб, уч шохли нервнинг илдизини (cорни н. тригемени) ҳосил қилади ва Варолий кўпригининг олдинги – ён юзасини ўрта қисмидан киради. Сўнг пастга ва юқорига йўналувчи толаларга бўлинади. Пастки йўналувчи толалари узунчоқ мия орқали орқа миянинг ИВ-бўйин сегментигача етиб боради ва сезувчи ўзакда (нуcлеус сенсориус) тугайди. Бу ўзакда оғриқ ва ҳароратни сезувчи толалари тугайди. Юқорига кўтарилувчи толалар Варолий кўпригида жойлашган, сезувчи ўзакда – (нуcл. терминалис) тугайди. Бу ўзакда асосан чуқур ва тактил сезги толалари тугайди. Уч шохли нервнинг бу иккала сезувчи ўзагида ИИ нейроннинг ҳужайралари жойлашган бўлиб, уларнинг аксонлари қарама-қарши томондан келувчи аксонлар билан кесишма ҳосил қилгач, юқорига кўтарилади ва ички қовузлоққа (лемнисcус медиалис) қўшилади. У мия оёқчасидан ўтиб, кўрув бўртиғини ташқи ўзагида (нуcлеус латералис) тугайди. Кўрув бўртиғининг бу ўзагида ИИИ нейрон ҳужайралари жойлашган бўлиб, уларнинг аксонлари ички капсула орқа оёқчасини орқа томонидан ўтиб, марказ орқа пуштанинг пастки қисмида тугалланади. Уч шохли нервнинг ҳаракатлантирувчи қисмини И нейрони марказ олди пуштанинг пастки 1/3 қисмидан бошланиб, ички капсуланинг тиззасидан ва мия оёқчасидан ўтади. Бу нейрон қисман кесишма ҳосил қилади ва ҳаракатлантирувчи ўзакда (нуcлеус моториус) тугайди. Бу ўзакда ҳаракатлантирувчи қисмнинг ИИ нейрони ҳужайралари жойлашган бўлиб, уларнинг аксонлари уч шохли нервнинг ҳаракатлантирувчи илдизини (рамус моториус) ҳосил қилиб, кўприкнинг ўрта қисмидан чиқади. Сўнгра уч шохли нервнинг ИИИ-шохи – пастки жағ нерви билан биргаликда калладан чиқиб, чайнов мушакларини: чакка мушаги (м.темпоралис), чайнов мушаги (м.массетер), латерал ва медиал қаноцимон мушаклар (м.птеругоидеи латералис эт медиалис), шунингдек танглай чодирини тарангловчи, ноғора пардани тарангловчи, жағ-тил ости ва икки қоринли мушакни олдинги қоринчасини иннервация қилади. БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАРДА ТЕКСҲИРИСҲ УСУЛЛАРИ 1. Сезги қисмини текшириш. Биринчи навбатда беморнинг шикояти сўралади. Бу нерв шикастланганда жароҳатланган тармоқ соҳасида қаттиқ чидаб бўлмайдиган ҳуруж билан оғриқ пайдо бўлади. Бу уч шохли нервнинг невралгиясида учрайди. Беморнинг шикоятлари сўраб билингандан кейин обектив текширишга ўтилади: 1). Уч шохли нерв тармоқларининг ташқарига чиқиш тешикларини босиб текшириш (Валле нуқталари). Бунинг учун форамен супраорбитале, инфраорбитале эт ментале соҳалари босиб кўрилади. Уч шохли нервнинг неврит ёки невралгиясида зарарланган шохнинг суякдан чиқадиган соҳалари босилганда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. 2). Оғриқ, ҳарорат ва тактил сезгиларни текшириш. Булар сезги тизимида кўрсатилган усуллар ёрдамида юз териси ва бошнинг сочли қисмининг олдинги учдан бир соҳада текширилади. 3). Та’м билишни текшириш. Та’м билиш сезгиси тилни олдинги 2/3 қисмида текширилади. Бунинг учун мазаси ҳар хил бўлган (ширин, шўр, нордон ва аччиқ) моддалардан фойдаланилади. Бу моддаларнинг биридан пипетка орқали тилнинг устига 1-2 томчи томизилади. Текширилувчи киши тилини орқага тортмасдан, олдиндан шу моддаларни номи ёзилган коғоздан, сезган та’мини кўрсатиб бериши лозим. Та’м билиш тилни ўнг ва чап ярмида алоҳида-алоҳида текшириб кўрилади. Ёш болаларда та’м билишни текширилаётган вақтда боланинг юзини буриштиришига қараб билиш мумкин. 2. Ҳаракат қисмини текшириш. 1). Текширилувчидан оғзини кетма-кет очиб-ёпиш сўралади. Бу пайтда пастки жағнинг ҳаракатига э’тибор бериш керак. Нормал ҳолатда оғиз осонлик билан очилади ва бунда пастки жағ ўнг ёки чап томонга оғмай, ўртада туради. 2). М. массетер, темпоралис ва птеригоидеус медиалис эт латералис нинг тинч ҳолатда ва чайнаш вақтидаги таранглигини пайпаслаш ёрдамида текширилади. 3). Чайнов мушакларини қувватини текшириш учун текширилувчи оғзини очиб туриб, қаршилик қилган ҳолатда текширувчи куч билан бемор оғзини ёпишга ҳаракат қилади. Одамда чайнов мушакларининг қуввати 5 баллик система ёрдамида аниқланади. ЗАРАРЛАНИСҲ БЕЛГИЛАРИ Уч шохли нервни шикастланишида шу нервнинг неврити, невралгияси ёки невралго-неврити учраши мумкин. Уч шохли нервнинг зарарланишида оғриқ, температура ва тактил анестезияси, гипестезияси ёки гиперестезияси пайдо бўлиши мумкин. Агар н.опҳталмиcус зарарланса, юқоридаги белгилар билан бир қаторда конюктивал ва корнеал рефлекслар сусаяди ёки йўқолади. Башарти н.мандибуларис шикастланса оғриқ бўлиши, сезгиларни пасайиши ёки йўқолиши билан бир қаторда тилнинг олдинги 2/3 қисмида та’м билиш сусаяди (гипоэгейзия) ёки йўқолади (агейзия). Шунингдек чайнов мушаклари фалажланади. Чайнов мушакларининг атрофияга учраш, чайнов вазифасини бузилиши, пастки жағнинг ўнг ёки чап томонга оғиши (девиация) чайнов мушакларини қувватини сусайиши, я’ни мушакларнинг фалажи билан кечади. Гассер тугуни ёки уч шохли нервнинг илдизи Варолий кўприги олдида зарарланган тақдирда уччала шох соҳасида оғриқ, температура, тактил сезгилар йўқолади ёки сусаяди. Бундан ташқари чайнов мушаклари фалажланади. Агар Гассер тугуни нейровирус та’сирида шикастланса, беморнинг бурун ва лаб атрофида тошмалар тошади (ҳерпес зостер лабиалис эт насалис). Патологик жараён уч шохли нервнинг сезувчи ўзагини зарарлантирган бўлса, юзнинг шу томондаги ярмида оғриқ ва ҳарорат сезгилари йўқолиб, тактил сезги бироз пасаяди (диссоциялашган сезги ўзгариши). Уч шохли нерв ўзагининг тамоман зарарланиши кам учрайди. Кўпинча у қисман зарарланади. Агар сезги ўзагининг пастки 1/3 қисми шикастланса, юзнинг ташқи қисмида ярим ҳалқа шаклида сегментар шаклдаги диссоциялашган сезги ўзгариши юз беради. Уч шохли нервнинг сезги ўзагини маркази шикастланса юзнинг ўрта қисмида ярим ой шаклида диссоциялашган сезги ўзгариши содир бўлади. Сезги ўзагининг тепа 1/3 қисми зарарланса юзнинг ички қисмида, оғиз ва бурун атрофида диссоциялашган сезги ўзгариши юз беради. Бу сезги соҳаларини Зелдер соҳалари дейилади. Уч шохли нервнинг ҳаракатлантирувчи ўзаги ёки унинг толаларининг зарарланиши натижасида чайнов мушаклари зарарланади. Агар уч шохли нервнинг ҳаракатлантирувчи қисмини И нейрони зарарланса чайнов мушакларининг шикастланиш белгилари кўрилмайди, чунки юқорида айтилгандек И нейронлар ҳаракатлантирувчи ўзак юқорисида қисман кесишма ҳосил қилади. Ба’зи бир касалликларда (менингит, қоқшол) натижасида уч шохли нервнинг ҳаракатлантирувчи қисми та’сирланса, чайнов мушакларини тоник қисқариши (тризм) рўй беради.

ВИИ ЖУФТ ЙУЗ НЕРВИ–н. фаcиалис. Тузилиши, вазифаси, текшириш усули, зарарланиши. Юз нерви парасимпатик ва та’м билиш толалари бўлган оралиқ нерв билан бирга йўналади. Шунинг учун юз нерви аралаш нервлар қаторига киради. 54-расм. Юз нерви. 1. Катта тош нерви 2. Чуқур тош нерви 3. Қаноцимон канал нерви 4. Қулоқ тугуни 5. Қанот-танглай тугуни 6. Тиззасимон тугун 7. Юз нерви 8. Юз нервининг ҳаракат толаси 9. Оралиқ нерв 10. Юз нервини ҳаракат ўзаги 11. Юқори сўлак ўзаги 12. Та’м билиш ўзаги 13. Жағ ости тугуни 14. Ногўра парда тори 15. Уйқу-ноғора нерви 16. Ноғора нерви 17. Орқа қулоқ супраси нерви

Юз нервининг ҳаракатлантирувчи қисми 2 та нейрондан иборат. Биринчи марказий нейрон марказ олди пуштанинг пастки қисмидан бошланиб, унинг аксонлари пўстлоқ-ўзак йўлини ҳосил қилади. Бу пўстлоқ-ўзак йўли ички капсуланинг тиззасидан, мия оёқларининг асосидан ўтиб, қисман кесишма ҳосил қилади ва Варолий кўпригининг камроқ қисмида жойлашган юз нервининг ҳаракат ўзагида тугайди. Юз нервининг ўзаги юқори ва пастки қисмларидан иборат. Кесишма ҳосил қилган пўстлоқ-ўзак йўли қарама-қарши томондаги юқори ва пастки ўзакларда тугайди, кесишма ҳосил қилмаган қисми эса ўз томонидаги юқори ўзакда тугайди. Шундай қилиб, юз нерви ўзагининг юқориги қисми 2 томондаги бош миянинг марказ олди пуштаси билан пастки қисми эса фақат қарама-қарши марказ олди пушта билан боғланади. Юз нервининг ИИ периферик нейрони ҳаракатлантирувчи ўзакнинг юқори ва пастки қисмларидан бошланиб, орқа томонга йўналади ва узоқлаштирувчи нервнинг ўзагини айланиб ўтади. Ана шу ИИ нейронни айланиб ўтган қисмини ички тизза дейилади. Кейин юз нерви пастга тушиб, кўприк-мияча бурчагидан ташқарига чиқади ва чакка суяги пирамидасининг ички эшитув йўли орқали юз нерви каналига (cаналис н.фаcиалис) киради. Бу каналнинг бошланиш жойида юз нерви ташқи тиззани ҳосил қилади. Каналнинг ичида юз нервидан ноғора пардани тарангловчи мушакка (м.стапедиус) борадиган тола ажралади. Юз нервининг асосий қисми каналдан ўтиб, форамен стйломастоидеум орқали ташқарига чиқади. Сўнгра қулоқ олди бези ичидан ўтиб, бир неча тармоқларга бўлиниб «катта ғоз» панжасини ҳосил қилади. «Ғоз панжаси» нинг охирги толалари юқори ва пастки қисмларга бўлинади ва барча мимика мушакларини, шунингдек м.дигастриcус нинг орқа қоринчасини м.стйлоҳёидеус, м.стапедиус, м.платисма иннервация қилади. Юқориги ўзакдан келувчи толалар юқориги, пастки ўзакдан келувчи толалар эса пастки мимика мушакларни иннервация қилади. Шундай қилиб юқори мимика мушаклар 2 томонлама, пастки мимика мушаклар бир, я’ни қарама-қарши бош мия яримшари билан боғлангандир. Юз нервининг та’м билувчи толаларининг ҳужайралари юз нерви каналининг ташқи тизза қисмида ётувчи ганглион гениcули да жойлашади. Бу ҳужайранинг периферик толалари уч шохли нервнинг учинчи шохи – н.мандибуларис билан қўшилиб, тилнинг олдинги 2/3 қисмини иннервация қилади. Ганглион гениcули нинг аксонлари эса оралиқ нервни (н.интермедиус) ҳосил қилади ва кўприк-мияча бурчагидан узунчоқ мияга кириб, якка тутам ўзагида (нуcл.траcтус солитарии) тугайди. Юз нервининг секретор толаларининг ҳужайралари юз нерви ўзагининг орқа томонида жойлашган нуcл. саливаториус супериор да ётади. Унинг аксонлари оралиқ нерв таркибида юз нервининг каналига киради. Юз нервининг форамен стйломастоидеум дан чиқиш олдида ундан секретор толалари ажралади. Бу толалар ноғора тори (чорда тймпани) таркибида тил нервига қўшилади ва сўлак безларини иннервация қилади. Юз нервининг ташқи тиззаси таркибида секретор толаларини тутган катта тош нерви (н.петросус мажор) юз нерви каналидан чиқиб, кўз ёши безини иннервация қилади. БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАРДА ТЕКСҲИРИСҲ УСУЛЛАРИ Юз нервини текширишга киришишдан олдин юз ажинларини ҳар икки томонда симметрик ва кўз ёриғи катталиги иккала томонда баравар эканлиги аниқланади. Кейин қуйидаги имо-ишорага оид я’ни мимик текширишлар ўтказилади: 1. Пешонани тириштириш. 2. Қошни чимириш. 3. Кўзни қаттиқ юмиш. 4. Тишни кўрсатиш. 5. Лунжга ҳаво тўлдириш. 6. Хуштак чалиш. Нормада ҳамма имо-ишора текширишлар юзнинг иккала томонида симметрик ҳолда бажарилади. Ёш болалар ва чақалоқларда юз нервини овқатланиши вақтида, кулганида ёки йиғлаганида э’тибор билан қараб текширилади. ЗАРАРЛАНИСҲ БЕЛГИЛАРИ Юз нервининг зарарланиш соҳасига қараб марказий ва периферик фалажларни тафовут этилади. Юз нервининг И нейрони қайси соҳада шикастланмасин қарама қарши томондаги пастки мимика мушаклари марказий фалажга учрайди. Юз нервининг ИИ нейрони қайси соҳада шикастланмасин, шикастланган томондаги юқори ва пастки мимика мушаклари периферик фалажга учрайди. Юз нервининг периферик фалажида қуйидаги белгилар бўлади: юз ассиметрик ҳолатда, касалланган томонда юз ажинлари текисланади, кўз ёриғи катталашади, лаблар соғлом томонга тортиб кетади, фалажланган томонда оғиз бурчаги пастга қийшаяди. Мимик текширув ўтказилганда пешона терисида ажин пайдо бўлмайди, қош тепага кўтарилмайди, қош чимирилмайди, кўз юмилмайди (лагофтал’м қуён кўз), кўз ёшланади, оғиз бурчаги осилиб қолади, лунжга ҳаво тўлдириш, ҳуштак чалиш мумкин бўлмайди, овқат чайнаш қийинлашади. Шу билан бир қаторда Белла, Негро, «киприк», «теннис ракетаси» белгилари кўрилади. Фалажланган мимика мушакларида атрофия кузатилади ва электр қўзғалувчанлик бузилади. Юз нервининг фалажланганлиги ёки парези аниқлангандан кейин, патологик жараён шу нервнинг қайси соҳада эканлигини билиши керак: 1). Агар юз нервининг ўзаги шикастланса Мийяр Гублер синроми мавжуд бўлади. Бунда шикастланган ўзак томонида мимика мушакларини периферик фалажи, қарама-қарши томонда эса гемисиндром юз беради. Фалажланган юз мушакларида фибрилляр тортиш кўрилади. Кўп ҳолда юз нервининг фалажланган томонида узоқлаштирувчи нерв ёки уни ўзаги зарарланган бўлиши мумкин. Бунда юқоригидаги белгиларга, ичкарига қараган ғилайлик, диплопия белгилари қўшилади. (Фовилни алтерланувчи фалажи). 2). Агар юз нерви кўприк-мияча бурчагида шикастланган бўлса, юз мушакларини периферик фалажига эшитув ва даҳлиз нервларининг зарарланиш белгилари қўшилади. Қулоқ яхши эшитмайди, ёки кар бўлиш, бош айланиши (вестибуляр атаксия) мумкин. 3). Агар юз нерви фаллопий каналини юқори қисмида шикастланса, мимика мушаклар фалажи билан бир қаторда кўз ёшини камайиши ёки тўхташи, гиперакузия (қаттиқ эшитиш), та’мни пасайиши, оғизни қуриши кўрилади. 4). Агар юз нерви каналда н.петросус суперфаcиалис мажор чиққандан кейин шикастланса, белгилар юқорида қайд қилингандек бўлади, фақат кўз ёшланади. 5). Агар юз нерви каналда чорда тймпани ажралмасдан туриб зарарланса, мимика мушаклари фалажи, кўз ёшланиши, та’м билишни сусайиши кузатилади. 6). Агар юз нерви фаллопиев каналидан чиқиш жойида зарарланса, фақат мимика мушаклари фалажланиб, кўз ёшланади. Юқоридаги бошқа белгилар бўлмайди. ВИИИ ЖУФТ ДАҲЛИЗ-CҲИҒАНОҚ НЕРВИ (н.вестибулоcоҳлеарис). Тузилиши, вазифаси, текшириш усуллари, зарарланиши. Бу нерв ўзига хос иккита сезувчи нервдан иборат. 1. Эшитув ёки чиғаноқ нерви – н. сочлеарис эт аcустиcус. 2. Вестибуляр ёки дахлиз нерви – н. вестибуларис н. cочлеарис – тўрт нейрон занжиридан ташкил топган. Биринчи нейроннинг биполляр ҳужайралари спирал тугунчада (ганглион спирале) жойлашган. Бу ҳужайраларнинг периферик толалари спирал а’зонинг маcула аcустиcи сидаги неу эпитҳелиум да тармоқланиб тугалланади. Аксонлари эса нервус cочлеарис ни ҳосил қилиб, н.вестибуларис билан бирга ички эшитув йўли орқали мия сўғони томон йўналади ва кўприк-мияча бурчагидан мия кўпригига киради. Даҳлиз чиғаноқ нерви. 1. Спирал тугунча 2. Чиғаноқ нерви 3. Даҳлиз чиғаноқ нерви 4. Даҳлиз нерви ўзаги 5. Чиғаноқ нерви ўзаги 6. Катта тош нерви 7. Юз нервининг тиззасимон тугуни 8. Ноғора парда тори 9. Бачадонча 10. Орқа ярим айлана каналнинг ампуласи 11. Қопча 12. Вестибуляр тугунча 13. Даҳлиз нерви Эшитув нерви кўприкка кириб, ундаги иккита ўзакда, я’ни олдинги ва орқа ўзакда нуcл. вентралис эт дорсалис тугайди. Бу ўзакларда ИИ нейрон ҳужайралари жойлашган. Нуcл. вентралис даги ИИ нейрон ҳужайраларининг аксонлари кўприк асосида трапесиясимон танани (cорпус трапезоидеум) ҳосил қилиб, қарама-қарши томонга ўтади. Иккинчи нейрон аксонларининг бир қисми трапесиясимон танадан ўтаётган ўз томондаги ёки қарама-қарши томондаги трапесиясимон тана ва устки оливаларнинг ҳужайраларида тугайди. Дорзал ўзак ҳужайраларидан бошланувчи ИИ нейрон ҳужайраларининг аксонлари эса ромбсимон чуқурча юзасига чиқиб, эшитув хошияларини (стриаэ аcустиcаэ) ҳосил қилади. Стриаэ аcустиcаэ ромбсимон чуқурчани ўртасига (рапҳе) кейин кўприк ичига кириб, кўприкнинг асоси томон йўналади, сўнгра трапесиясимон танада тугайди ва у ердан ИИИ нейрон бошланиб қарама-қарши томонга қараб давом этади. ИИИ нейрон трапесиясимон тана ўзагидан бошланиб, ташқи қовузлоқ таркибида юқорига кўтарилади. Қарама-қарши томондаги вентрал ва дорзал ўзак ҳужайралари аксонларининг ҳам ташқи қовузлоқни ҳосил қилишда иштирок этади. Демак, бир томондаги ИИИ нейрон ҳужайралар аксонлари ҳар иккала томондаги эшитув анализаторининг ўзаги томон йўналади. Ўрта миянинг пастки тепачаларида эшитув нервининг рефлектор толалари тугалланади, улар старт рефлексининг афферент йўли ҳамдир. Шундай қилиб, ҳосил бўлган лемнисcус латералис (ИИИ нейрон) юқорига кўтарилиб, пўстлоқ ости эшитув марказлари бўлган ички тиззасимон тана ўзагида (cорпус гениcулатум медиалис) ва пастки тепачаларда тугайди. Ташқи қовузлоқ эшитув аксонларининг бир қисми нуcл. лемнисcус латералис да тугайди. Тўрт тепаликдан бошланган траcтус теcтоспиналис кесишма ҳосил қилгандан кейин мия сўғонидан ўтиб, орқа мияни олдинги тизимчаси орқали йўналади ва орқа мия сегментларининг олдинги шох ҳужайраларида тугайди. Бу йўл эшитув ва кўрув анализаторларини орқа мия билан боғлайдиган рефлектор йўл ҳисобланади. Cорпораэ гениcулатум медиале ўзагида охирги–ИВ нейрон ҳужайралари жойлашган бўлиб, уларнинг аксонлари бош мия пўстлоғининг чакка қисмининг юқори пуштасидаги эшитув анализаторининг ўзагида тугайди. Н.вестибуларис нинг И нейрон ҳужайралари ички қулоқдаги ганг. Сcарпаэ да жойлашган. Бу ҳужайраларнинг дендритлари ярим ҳалқасимон каналларида ва отолитдаги рецепторларда тугалланади. Аксонлари эса радих н.вестибуларис ни ҳосил қилиб н.cочлеарис билан биргаликда кўприкни ичига киради. Вестибуляр нерв кўприкдаги юқори, пастки, ички ва ташқи ўзакларда (Бехтерев, Роллер, Швалбе, Дейтерс) тугайди. Булардан ИИ нейрон бошланади. Юқори ва ички ўзаклардан бошланувчи аксонлар мияча чўққи ўзаги – нуcл.фастигли (траcтус вестибулоcеребелларис) ҳамда ўртадаги бўйлама тутам – фасcиcулус лонгитудиналис га боради. Фасcиcулис лонгитадиналис медиалис вестибуляр аппаратни н.оcуломоториус, н.трошлеарис, н.абдуcенс ва бошқа бош мия нервларнинг ўзаклари билан боғлайди. Ташқи ўзак эса ҳаракат ҳужайраларидан иборат бўлиб, унинг аксонлари траcтус вестибуло-спиналис ни ҳосил қилади (Левентал йўли). Бу йўл ёрдамида вестибуляр аппарат орқа миянинг олдинги шохига импулслар юбориб туради ҳамда ҳаракат мувозанатини сақлашда иштирок этади. Шундай қилиб, биз вестибуляр аппаратнинг периферия билан алоқаларини кўриб чиқдик. Вестибуляр нервнинг пастки ўзагида жойлашган ИИ нейрон ҳужайраларининг аксонлари қарама-қарши томондаги тҳаламус оптиcус да тугайди. Ундан бошланган ИИИ нейрон ҳужайра аксонлари мия пўстлоғига томон йўналиб, тепа бўлагини пастки ва чакка бўлагининг юқорисида тугайди. БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАРДА ТЕКСҲИРИСҲ УСУЛЛАРИ Эшитув нерви – н.cочлеарис ни текшириш: Эшитув ўткирлигини беморга шивирлаб гапириб текширилади. Нормал ҳолатда шивирлаб айтилган сўзларни текширилувчи 5-6 м масофадан аниқ эшита олади. Текшириш ўнг ва чап қулоқда алоҳида-алоҳида ўтказилади. Бир қулоқ текширилаётганда, иккинчи қулоқ маҳкам беркитилган бўлиши ва бемор текширувчи томонга қулоғини тутиб, ўзи эса қараб турмаслиги керак. Камертон ёрдамида Вебер, Ринне ва Швабах тажрибалари ўтказилади. Вебер тажрибаси ёрдамида қулоқнинг суяклар орқали товуш қабул қилиш қобилияти аниқланади. Бунинг учун тебрантирилган камертон оёқчасини бош суягининг тепа қисмига қўйилади. Нормал ҳолатда ҳар икки томондаги суякларнинг товуш ўтказиш қобилияти бир хил бўлганлиги сабабли, камертон товуши ҳар икки томонда ҳам баравар эшитилади. Бунга Вебер тажрибасининг латерализация қилинмаслиги дейилади. Агарда эшитув нерви бир томонда зарарланган бўлса, Вебер тажрибасида камертон товуши соғлом қулоқда аниқроқ эшитилади, я’ни иккинчи қулоққа латерализация қилинади. Ринне тажрибаси товушнинг ҳаво ва суяклар орқали ўтишини солиштириб текширишга асосолангандир. Бунинг учун тебратилган камертонни проcессус мастоидеус га қўйилади. Товушнинг суяк орқали эшитилиши тугагандан кейин, шу камертонни қулоққа яқинлаштиради. Нормал ҳолатда текширилувчи товушни суяк орқали эшитмай қолгандан кейин ҳаво орқали эшитаверади. Бу Ринненинг ижобий тажрибаси дейилади. Агар ўрта қулоқ зарарланган бўлса, бемор товушни ҳаво орқали эшита олмайди. Буни эса Ринненинг салбий тажрибаси дейилади. Швабах тажрибаси ёрдамида товушнинг суяк орқали ўтиш даражаси аниқланади. Бунинг учун тебратилган камертонни аввал беморнинг проcессус мастоидеус га қўйилади. Камертоннинг вибрацияси эшитмай қолиши биланоқ текширувчи врач камертонни ўзининг проcессус мастоидеус га қўяди. Агар врач камертон вибрациясини бемордан кейин ҳам эшитаверса, бу ҳам текширилувчидан суяк орқали товуш ўтказиш қисқарганлигини кўрсатади. Бундай ҳолда суяк орқали товуш ўтказишнинг неча секундга қисқарганини аниқлаш керак. Товуш ўтказишнинг қисқаришига кўпинча нервус cочлеарис нинг зарарланиши сабаб бўлади. ВИИИ жуфт нервнинг чақалоқ ва ёш болаларда текшириш вақтида ҳар хил шиқиллайдиган ўйинчоқларни товушига берган реаксиясига қараб хулоса қилинади. Болалар товуш келган томонга қараб бошини бурадилар. Эшитув нерви зарарланса, қулоқ оғирроқ бўлиши ёки кар бўлиб қолиши мумкин. Яхши эшитмасликка гипоакузия, кар бўлиб қолишга анакузия ёки сурдитлас дейилади. Патологик жараён та’сирида эшитув маркази зарарланса, қулоқда ҳар хил товушлар, ғувиллаш, чийиллаш ва бошқа шу каби субектив сезгилар пайдо бўлади. Вестибуляр нервини текшириш учун аввал бемор шикоятлари сўралади. (Бош айланиши, кўнгил айнаши ва қусиш ҳоллари). Сўнг Ромберг ҳолатида ва Барани креслосида ва калориметрик синовлар орқали текшириб кўрилади. Вестибуляр нервнинг зарарланиши беморда бош айланиши, кўнгил айнаш, қусиш, нистагм ва атаксия сингари ҳолатларнинг вужудга келиши билан ҳарактерланади. Ички қулоқ лабиринт қисмининг зарарланиши ҳам юқоридаги каби ҳуружларни келтириб чиқаради. Бундай пайтда лабиринт ҳуружи ёки Менер синдроми юз беради, касаллик аломатлари оғирроқ ўтади ва ҳар хил вегетатив ўзгаришлар билан кечади. Нистагм – кўз олмаларининг ритмик равишда қимирлаб туришидир. Кўпинча, ён томонларга қараганда горизонтал нистагм пайдо бўлади. Агар нистагм юқорига қараганда пайдо бўлса, вертикал нистагм дейилади. Патологик жараён натижасида вестибуляр нерв та’сирланса, шу касалланган томонга қараганда нистагм содир бўлади. Башарти вестибуляр нервнинг фаолияти пасайган бўлса, қарама қарши томонга қараганда нистагм пайдо бўлади. Вестибуляр атаксия. Вестибуляр нерв мувозанатни сақлаб туришда иштирок этади. У та’сирланса ёки фаолияти пасайса кишининг мувозанат сақлаши қийинлашади, натижада атаксия пайдо бўлади. Бемор зарарланган вестибуляр аппарат томонга гандираклаб юради ва ижобий Ромберг белгиси келиб чиқади. ИХ жуфт – тил-ютқин нерви (н.глоссопҳарйнгеус) Х жуфт адашган нерв (н.вагус) ХИ жуфт қўшимча нерв (н.аccессориус), тил ости (н.ҳйпоглоссус), тузилиши, вазифаси, текшириш усуллари, зарарланиши. Тил-ютқин ва адашган нервлари аралаш нервлар қаторига киради, чунки бу нервлар таркибида ҳаракатлантирувчи, сезувчи ва секретор толалар бўлади. Бу иккала нервларнинг тузилиши, вазифаси, текшириш усули ва зарарланиш белгилари ўхшаш бўлганлиги учун, уларни биргаликда кўриб чиқилади. ҲАРАКАТЛАНТИРУВCҲИ ҚИСМИ Тил-ютқин ва адашган нервларнинг ҳаракат қисми 2 та: марказий ва периферик нейрондан иборат. И нейрон марказ олди пуштадан бошланиб, унинг аксонлари пўстлоқ-ўзак йўлини ҳосил қилади. Пўстлоқ-ўзак йўли ички капсуланинг тиззасидан, мия оёқларидан, Варолий кўпригидан ўтиб, қисман кесишма ҳосил қилади ва узунчоқ мияда жойлашган икки ёқлама ўзакда (нуcл.амбигиус) тугайди. Бу ўзак ИХ ва Х нейронлар учун умумийдир. Икки ёқлама ўзакнинг аксонлари тил-ютқин ва адашган нервларни ҳаракатлантирувчи қисмини ҳосил қилиб, узунчоқ миянинг оливаси билан арқонсимон тана ўртасидан чиқади ва ўз йўналишида бўйинтириқ тешиги (форамен жугулараэ) орқали калладан чиқади. Адашган нервнинг ҳаракатлантирувчи толалари ҳалқум, юмшоқ танглай, ҳиқилдоқ, овоз мушакларини иннервация қилади. Тил-ютқин нервининг ҳаракатлантирувчи толалари алоҳида м.стйлопҳарйнгеус ни иннервация қилади.

Яна қ.

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил