Браманте Донато
БРАМАНТЕ (Браманте) Донато (1444, МонтеАздруалдо, Урбино яқинидаги ҳозирги Ферминяно — 1514.11.3, Рим) — италиялик меъмор. Уйгониш даври меъморлигининг йирик вакили. Дастлаб рассом сифатида ижод қилган. Б. 1477-йилдан Миланда яшаб, СанСатиро (1479—83), Санта Мария делла Грацие (1492-йилдан) ва бошқа черковларни қайта қурган. 1499-йил Римга кўчиб, бу ерда Уйгониш даври учун хос бўлган энг муҳим асарларини яратган: 1500—04 йилларда Санта Мария делла Паче монастири ҳовлисидаги СанПетро ин Монторио (Темпетто) бутхонасини курган. 1514-йилгача Авлиё Пётр собори лойиҳаси устида ишлаган. 1503-йилда Ватикан саройи мажмуасини қайта қуришда қатнашган (Белведер ва СанДамазо бинолари сақланиб қолган). Б. ижоди Европа меъморлигининг ривожига катта таъсир кўрсатган.
Адабиётлар[edit | edit source]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |