Jump to content

Беруний (метро бекати)

From Vikipediya
Метро бекати
«Беруний»
Беруни
Очилиш санаси 30-апрел 1991-йил
Туман Олмазор тумани
Тури Бир қуббали
Чуқурлиги 8 метр
Платформа меʻморлари Ф. Музаффарова
А. Табибов
Кўчаларга чиқиш Форобий кўчаси
Беруний шоҳ кўчаси
Талабалар кўчаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент давлат техника университети
Ўзбекистон Миллий Университети
Ўзкўргасмасавдо павилёни
Ерусти транспорти 10, 11, 14, 28, 31, 34, 78, 87, 88, 92, 116, 188-автобуслар
Беруний

«Беруний» (ўзбекча: Беруни) — Беруний метро бекати Ўзбекистон йўлининг охирги бекатидир. Мазкур метро бекати буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний шарафига ном берилган. Метро поли ва деворлари мармар, гранит, сопол ва шишадан ишланган. 1991-йилнинг 30-апрелида очилган. 2 вестибюл ва 1 оролчали платформадан иборат. Ушбу бекатдан Ўзкўргазмасавдо ярмаркаси ва Ўзбекистон миллий университетига чиқилади. Ме`морлар Ф.Музаффарова, А Табибов.[1]

Аҳамияти

[edit | edit source]

Беруний метро бекатидан асосан қуйидаги кўчаларга, корхоналарга, давлат ташкилотларига, таълим муассасаларига ташриф буюриш мумкин; Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент тиббиёт академияси, Италиянинг Тошкентдаги Туринг политехника университети, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновациялар вазирлиги, Талабалар шаҳарчаси, Шифокорлар шаҳарчаси, Республика ихтисослаштирилган Онкология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика суд тиббиёт бюроси, Республика ихтисослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент тиббиёт академияси 1 ва 2 клиникаси, Республика Патологик анатомия илмий-амалий тиббиёт маркази, Беруний кўчаси, Ибн Сино мавзеси, Фаробий кўчаси, Қорақамиш мавзеси, Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургик тиббиёт маркази, Тошкент шаҳар 1-сонли сил касалликлари шифохонаси, Москва энергетика университети, Миллий тадқиқот институти Тошкент шаҳри филиали, Республика ўрта-махсус ва доришунос ҳодимлар И малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази, Кичик халқа йўли кўчаси, АКФА хусусий клиникаси, Ахматхўжа ота боғи, Хувайдо маҳалла фуқаролар йиғини, Ғалаба боғи, Белтепа мавзеси ва яна бошқа муҳим масканларга бориш учун қулай ҳисобланади.

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]