Jump to content

Жеффрей Ҳоффман

From Vikipediya

Жеффрей Алан Ҳоффман (инглизча: Жеффрей Алан Ҳоффман, туғ. 1944-йил 2-ноябр) — НАСА астронавти. У кемада парвоз бўйича мутахассис сифатида бешта космик парвозни амалга оширган: СТС-51Д (1985, „Дисcоверй“), СТС-35 (1990, „Колумбия“), СТС-46 (1992, „Атлантис“), СТС-75 (1996, „Колумбия“), шунингдек тўртта космик юришни амалга оширган.

Туғилиш ва таълим[edit | edit source]

Григс ва Ҳоффман (ўнгда) — манипулятор билан ишлаш.
Ҳоффман ва Мусграве: ЭВА иши.
СТС-61 — Ҳоффман: Ҳуббле телескопини таъмирлаш.

Ҳоффманнинг отаси, ортопед-жарроҳ Буртон Ҳоффман (1920-йил) Россиядан келган яҳудий муҳожирлар, Самуил ва Эва Ҳоффманлар оиласидан чиққан[1][2]. У 1944-йил 2-ноябрда Ню-Ёркнинг Бруклин шаҳрида туғилган, лекин у ўша штатнинг Скарсдейл шаҳрини ўзининг ватани деб билади, 1962-йилда ўрта мактабни шу ерда тугатган. У Америка скаутлари ҳаракатининг фаол аъзоси эди. 1966-йилда у Массачусец штатининг Амҳерст шаҳридаги Амҳерст коллежини астрономия бўйича бакалавр даражасини олган. 1971-йилда Гарвард университетида астрофизика фанлари доктори илмий даражасини олди. 1988-йилда эса Райс университетида материалшунослик бўйича магистрлик даражасини олган[3].

Парвозлардан олдин[edit | edit source]

Жеффрей 1972—1975-йилларда Буюк Британиянинг Лестер университетида ишлаган. У геофизик ракеталар учун фойдали юкларни ишлаб чиқди — рентген нурларида ой тутилишини кузатиш учун ва рентген нурларини махсус ойнага қаратиб, Қисқичбақа туманлигини кузатиш учун. Шунингдек, у Европа ЭХОСАТ сунъий йўлдоши учун рентген аппаратларини яратишда иштирок этган. 1975-1978- йилларда Массачусец технология институти қошидаги Коинот тадқиқотлари марказининг астрофизика тадқиқот марказида ишлаган. 1977-йил август ойидан бошлаб у ҲЕАО-1 орбитал обсерваториясида гамма-нурланиш ва қаттиқ рентген нурларидан фойдаланган ҳолда тажрибаларда қатнашди. У, шунингдек, САС-3 сунъий йўлдошидан олинган маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланган[4].

Космик машғулотлар[edit | edit source]

1978-йил 16-январда Жеффрей 8-чи қабулда НАСА астронавтлар гуруҳига қабул қилинди. Умумий космик тайёргарлик курсини (ОКП) ўтди ва 1979-йил август ойида астронавтлар бўлимига парвоз мутахассиси сифатида ўқишга кирди. Калифорниянинг Доwней шаҳридаги парвозларни симуляция қилиш лабораториясида навигация ва парвозларни бошқариш тизимларини синовдан ўтказган. Шунингдек, у орбитал босқични маневр қилиш ва барқарорлаштириш тизими устида ишлади. У юк омборидан сунъий йўлдошларни учириш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этган. Ундан ташқаи, Жеффрей СТС-5 қўллаб-қувватлаш экипажининг аъзоси бўлган ва СТС-8 ва СТС-82 парвозларида экипаж билан алоқа оператори бўлган.

Космик парвозлар[edit | edit source]

  • Биринчи парвоз — СТС-51Д[5], Дисcоверй шуттле. 1985-йил 12-апрелдан 19-апрелгача парвоз мутахассиси сифатида. Парвоз давомида у бир марта космосга чиқди: 1985-04-16 — давомийлиги 3 соат 10 дақиқа. Парвоз давомийлиги 6 кун 23 соат 56 дақиқа[6].

У 1986-йил март ойида ишга туширилиши керак бўлган Колумбия кемаси СТС-61Э экипажига парвоз бўйича мутахассис этиб тайинланган. Аммо Чалленжер шаттл ҳалокати туфайли рейс бекор қилинди.

  • Иккинчи парвоз — СТС-35[7], Колумбия шуттле. 1990-йил 2-дан 11-декабргача парвоз мутахассиси сифатида. Парвоз давомийлиги 8 кун 23 соат 6 дақиқа[8].
  • Учинчи парвоз — СТС-46[9], шуттле Атлантис. 1992-йил 31-июлдан 8-августгача парвоз мутахассиси сифатида. Парвоз давомийлиги 7 кун 23 соат 16 дақиқа[10].
  • Тўртинчи парвоз — СТС-61[11], Эндеавоур шуттле. 1993-йил 2-декабрдан 13-декабргача парвоз мутахассиси сифатида. Парвоз давомида у учта чиқишни амалга оширди: 12/05/1993 — 7 соат 54 дақиқа, 12/07/1993 — 6 соат 47 дақиқа ва 12/09/1993 — 7 соат 21 дақиқа. Парвоз давомийлиги 10 кун 19 соат 59 дақиқа[12].
  • Бешинчи парвоз — СТС-75[13], Колумбия космик кемаси. 1996-йил 22-февралдан 9- мартгача парвоз мутахассиси сифатида. Парвоз давомийлиги 15 кун 17 соат 41 дақиқа[14].

Умумий ЭВА давомийлиги: 25 соат 12 дақиқа. Космик парвозларнинг умумий давомийлиги 50 кун 11 соат 59 минут. 1996-йилда у космонавтлар бўлимининг фойдали юк ва ҳаётни таъминлаш тизимлари бўлимига раҳбарлик қилган. 1997-йил июл ойида эса Жеффер космонавтлар корпусидан нафақага чиқди.

Парвозлардан кейин[edit | edit source]

Ҳоффман 1997-йил июлидан 2001-йил августигача Париждаги НАСАнинг Европа вакили сифатида ишлаган. 2001-йил август ойида НАСА орқали у Массачусец технология институтига юборилди, у ерда Аэронавтика ва астронавтика кафедрасида профессор бўлиб ишлади ва кейинчалик раҳбарлик ишига ўтди[15].

Мукофотлар[edit | edit source]

Мукофотланган: 5 та „Космик парвоз учун“ медали (1985, 1990, 1992, 1993 ва 1996-йиллар),

2 марта — „Ажойиб хизматлари учун“ медали,

2 марта — „Буюк хизматлари учун“ медали (НАСА), В. М. Комаров номидаги Халқаро авиация федерациясининг дипломи. (1991)

Халқаро авиация федерациясининг Сергей Королев дипломи (1994).

Манбалар[edit | edit source]

  1. „Самуэл Л Ҳоффман ин тҳе 1940 Cенсус | Анcестрй“ (эн). анcестрй.cом. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  2. Аустронаут Био
  3. „Ҳоффман“ (эн). астронаутих.cом. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  4. Жеффрей А. Ҳоффман
  5. „НАСА - НССДCА - Спаcеcрафт - Детаилс“ (эн). нссдc.гсфc.наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  6. Лйнда Wарноcк: КСC. „НАСА - СТС-51Д“ (эн). наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  7. „НАСА - НССДCА - Спаcеcрафт - Детаилс“ (эн). нссдc.гсфc.наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  8. Лйнда Wарноcк: КСC. „НАСА - СТС-35“ (эн). наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  9. „НАСА - НССДCА - Спаcеcрафт - Детаилс“ (эн). нссдc.гсфc.наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  10. Лйнда Wарноcк: КСC. „НАСА - СТС-46“ (эн). наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  11. „НАСА - НССДCА - Спаcеcрафт - Детаилс“ (эн). нссдc.гсфc.наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  12. Лйнда Wарноcк: КСC. „НАСА - СТС-61“ (эн). наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  13. „НАСА - НССДCА - Спаcеcрафт - Детаилс“ (эн). нссдc.гсфc.наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  14. Лйнда Wарноcк: КСC. „НАСА - СТС-75“ (эн). наса.гов. Қаралди: 2019-йил 26-апрел.
  15. „Жеффрей А. Ҳоффман ПРОФЕССОР ОФ ТҲЕ ПРАCТИCЕ; CО-ДИРЕCТОР, ҲУМАН СЙСТЕМС ЛАБ“. 2020-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.