Jump to content

Корея Халқ Демократик Республикаси

From Vikipediya
Корея Халқ Демократик Республикаси
朝鮮民主主義人民共和國
ШиорАэгукка
Мадҳия: 강성대국
(Бақувват ва просперираша эл)
Лоcатион оф Корея Халқ Демократик Республикаси
Пойтахт Пхенян
Энг катта шаҳар Пхенян
Расмий тил(лар) Корейсча
Етакчилар
Ким Чен Ир
Ким Чен Ир
Чоэ Рёнг-ҳаэ
Пак Пон Джу
Майдон
• Бутун
120,540 км2 (97-ўрин)
• Сув (%)
4,87
Аҳоли
• 2011-йилги рўйхат
24,457,492 (49-ўрин)
• Зичлик 193,54/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2007-йил рўйхати
• Бутун
$ 40 миллиард
• Жон бошига
$ 1,715
Пул бирлиги Корейс вони Wŏн (КПW)
Қисқартма кп
Телефон префикси 850
Интернет домени . кп

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) ёки Шимолий Корея — Корейс яриморолида, Жанубий Корея шимолида жойлашган мамлакатдир. Майдони 120,54 минг км². Аҳолиси 23 486 550 киши. Пойтахти — Пхенян. 9 та маъмурий провинсияга ва 4 та марказга бўйсунувчи шаҳарлар (Пхенян, Кесон, Хамхин, Чхонжин). Давлат бошлиғи — президент. Давлат ҳукуматининг юқори органи ва қонун чиқарувчи органи — бир палатали Юқори Халқ йиғини ҳисобланади.

  • 1948-йил Ким Ир Сан раҳбарлигида Меҳнат партияси МК ҳукумати шаклланди.
  • 1958-йилда қишлоқ ва шаҳарларда ижтимоий шаклланиш тугалланди.
  • 1972-йил декабрда КХДРнинг янги конституцияси қабул қилинди.

Иқтисодиёти[edit | edit source]

Асосий саноат тармоқлари: қора ва рангли металлургия, машинасозлик, кимё саноати. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади, ёғочни қайта ишловчи, кимё ва нефт кимёси, тўқимачилик, озиқ-овқат саноат тармоқлари бор. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик устун туради. Ерларга ишлов берилади ва суғорилади. Шоли, техника экинлари, дуккаклилар, пахта, тамаки ва бошқалар етиштирилади. Плантацияларда женшен, боғдорчилик, сабзавотчилик ривожланган. Йирик шохли қорамоллар, чўчқачилик, паррандачилик, балиқчилик тармоқлари бор. Темир йўлларнинг узунлиги — 4915 км дан ортиқ, шундан 3500 км элекртлаштирилган, автомобил йўллари — 31200 км дан ортиқ. Денгиз портлари: Вонсан, Чхонжин, Нампхо, Хиннам. Ташқи алоқалар айланмасининг ҳиссаси 80 % дан ортиқ. Металлургия, кимё, машинасозлик, тоғ-кон саноати маҳсулотлари, балиқ маҳсулотлари, мевалар экспорт қилинади. Ҳамкорлари: Хитой, Япония, Россия, Германия. Пул бирлиги-вона.КХДР халқ ҳукумати йилларида мустамлака мамлакатдан индустриал-аграр социалистик мамлакатга айланди. Иқтисодий ривожланиши социалистик мамлакатлар билан ҳамкорликда олиб борилди. Саноат хиссасига саноат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжаликнинг ¾ қисми тўғри келади. Электр энергияси ишлаб чиқарилади, кўмир, темир, рух, молибден, волфрам, қўрғошин, мис, алюминий, магний, олтин, графит, пирит, туз қазиб чиқарилади.

Ядро дастури[edit | edit source]

Шимолий Корея узоқ йиллардан буён ўз қўшнилари ва АҚСҲга ракета синовлари орқали пўписа қилиб келади. Бироқ бу йўл билан Шимолий Корея ўз мақсадига эришади деб бўлмайди. Пхенян тахминий йиллик 28 миллиард доллар даромадининг асосий қисмини қуролланишга сарфлайди. Шу сабабли мамлакат иқтисодиёти боши берк кўчага кириб қолганига анча бўлган. Агар қийналиб қолса, АҚСҲ, Жанубий Корея, Япония, Россия ва Хитой каби давлатлар билан музокара столига ўтириб, ортиқ қуролланишни давом эттирмасликка сўз берган ҳолда, озиқ-овқат ва бошқа кўмакларни олиб келади. Ўзини бироз тиклаб олгандан сўнг, қуроллар устида иш олиб боришни яна давом эттиради. Шимолий Корея бу маневрдан анча вақтдан буён фойдаланиб келмоқда. Аслида эса Пхенян бирор қурол устидаги тадқиқотларни муваффақиятли якунламаган. Мабодо, бирор бир синови муваққиятли чиқса, бу ракеталар АҚСҲ ёки Жанубий Кореяга қарши қаратилганини даъво қилиб, уларни чўчитишга ҳаракат қилади. Хақиқатда эса бу синовлар билан ўз бошига фақат ташвиш орттиради.[1]

Шимолий Корея бу стратегияни танлашига сабаб, СССР қулагандан сўнг пушти-паноҳидан ажралиб қолган шимолликлар иқтисодиётида дахшатли жарлик пайдо бўлди. Кўпчилик бу инқироз тез орада ҳукуматни қулатиб, Корея яриморолини бирлашишига сабаб бўлади деб тахмин қилган эди. Ҳукумат эса, табиий равишда, ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолиш учун ҳар нарсага тайёр эди. Ким Чен Ир ҳукумати мавжуд вазиятда бирор ташқи куч мамлакат ичкарисига суқилиб кириб, инқилоб кўтаришидан доимо хавотирланарди. Жаноб Кимга ташқи давлатларни Шимолий Корея ички ишларига аралашишдан тийилишига сабаб бўладиган ўзгача стратегия зарур эди ва ҳукумат ҳокимиятдан ажраб қолмаслик учун ядро қуроли устида иш бошлаб юборди.

Корея халқ демократик республикаси, КХДР (Чосон Минжужууи Инмин Конгҳwагук) — Узоқ Шаркда, Корея ярим оролнинг шимолий ва қисман материкда, 38-параллелдан шимолида жойлашган давлат. Майдони 120,54 минг км2. Аҳолиси 21,96 млн. киши (2001). Пойтахти — Пхенян шаҳри Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (провинcе)ра ва вилоят мақомига эга бўлган 2 шаҳар (Пхенян ва Кесон)га. бўлинади. Расмий тили — корейс тили. Йирик шаҳарлари: Пхенян, Ҳамхин, Вонсон, Хиннам.

Давлат тузуми. КХДР — социалистик давлат. Амалдаги Конституцияси 1972-йил 27-декабрда қабул қилинган. Унга кейинчалик ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Қуйидаги ҳокимият органлари амал қилади: Олий халқ мажлиси (ОХМ) ва унинг Доимий кенгаши, Мудофаа қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси (собиқ Маъмурий кенгаш), жойлардаги халқ мажлислари ва халқ қўмиталари. Президент лавозими ва Марказий халқ қўмитаси бекор қилинган. Уларнинг ваколатлари ОХМ ва унинг Доимий кенгашига тақсимланди ва қисман Вазирлар Маҳкамасига топширилди. Мудофаа қўмитасининг раиси (1993-йил 9-апрелдан Ким Чен Ир) олий давлат лавозими бўлиб, КХДРнинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий кучларига раҳбарлик қилади.

Тарихи. Конституцияга биноан, КХДР — "Суверен социалистик давлат" бўлиб, ўз фаолиятида Чучхе ғояларига амал қилади ("Чучхе" — мустақиллик маъносини билдиради ҳамда "инқилоб ва қурилишдаги" барча масалаларни ўз кучларига таяниб, мамлакат воқелигига монанд равишда мустақиллик мавқеида ҳал қилишни кўзда тутади). Халқоммаси "буюк доҳий" Ким Ир Сенга чексиз садоқат руҳида тарбияланиб келди, унинг вафотидан сўнг ўғли ва вориси Ким Чен Ирга итоатгўйлик руҳида тарбиялана бошлади. КХДРда жуда қаттиқ интизомга риоя этилади, аҳоли ҳар қандай ташқи таъсирдан муҳофаза қилинади.

1945—48 йилларда Шимолий Кореяда ер ислоҳоти ўтказилди, саноат, транспорт, алоқа, банклар, ташқи савдо давлат ихтиёрига олинди. 1950—53 йиллардаги уруш мамлакатга катта зарар етказди, хўжалик қурилишини тўхтатиб қўйди. Урушдан кейинги йилларда Шарқий Европа, собиқ СССР, Хитой кўмаги билан 200 га яқин халқ хўжалиги иншоотлари қурилди. Шаҳар ва қишлоқса социалистик ислоҳотлар тугаб (1958), индустриялаш соҳасидаги асосий вазифалар ҳал этилгач (1970), мафкўравий, техникавий ва маданий инқилобни жадаллаштириш йўли бошланди. Жанубий билан ўзаро кураш кескинлашган шароитда хўжалик ва мудофаа қурилишини баб-баравар олиб бориш, мустаҳкам моддий-техника базасини вужудга келтириш вазифаси қўйилди (1980). Миллий байрамлари — 16-феврал — Ким Чен Ирнинг туғилган куни (1942); 15-апрел — Қуёш байрами (Ким Ир Сеннинг туғилган куни, 1912); 9-сентябр — КХДР ташқил этилган кун (1948). Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 7-февралда ўрнатган.

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари[edit | edit source]

К. Меҳнат партияси, 1945-йилда асос солинган. 1946-йилгача К. Коммунистик партияси. 1946-йилда Шим.даги Янги халқ партияси ҳамда Жан.даги Халқ ва Янги халқ партиялари билан бирлашиб, Шимолий Корея Меҳнат партияси ва Жанубий Корея Меҳнат партияси вужудга келди. 1949-йилда улар ягона Корея Меҳнат партияси бўлиб бирлашди; К. Социал-демократак партияси, 1945-йилда тузилган, К. Бирлашган демократик ватан фронтига киради; Чхондогё—Чхонудан партияси (Самовий йўл дини ёш дўстлари партияси),1946-йилда асос солинган, К. Бирлашган демократах ватан фронтига киради; К. Бирлашган демократик ватан фронти — К. ватанпарвар партиялари ва ташқилотларининг умуммиллий фронти, мамлакат бирлиги ва демократик ривожланиши учун кураш шиори остида 1949-йилда тузилган. К. бирлашган касаба уюшмалари, 1945-йилда тузилган. Жаҳон касаба уюшмалари федерациясига киради.

Иқтисодиёти[edit | edit source]

КХДР — индустриалаграр мамлакат. Иккинчи жаҳон урушидан кейин мамлакатда оғир индустрия асосларини яратиш: металлургия, энергетика, кончилик, кимё, қурилиш материаллари, автомобилсозлик, станоксозлик корхоналарини барпо этиш йўли тутилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат ва кооператив хўжаликлари ташқил этилди.

Озиқ-овқат саноати, ҳунармандчилик ва маҳаллий саноат корхоналари мавжуд. Бу ерда рангли, қора, асл металлар, тошкўмир, темир рудаси, волфрам, қўрғошин-рух, молибден, алюминий рудалари, графит, магнезит ва бошқа фойдали казилмаларнинг заҳиралари бор. Иқтисодиётининг асоси оғир саноат, етакчи тармоқлари — электр энергетика, қора ва рангли металлургия, кончилик ва кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, машинасозлик; енгил ва озиқ-овқат саноати ривожланган. Йилига ўртача 53,5 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Лекин шунга карамай, 2000-йил арафасида халқ хўжалиги танг аҳволга тушиб қолди: иқтисодиёт боши берк кўчага кириб қолган, саноат нотекис ривожланган, техниканинг ривожи орқада қолган, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш даражаси паст, электр энергия, ёқилги, хом ашё, озиқ-овқат танқис.

Дон етиштириш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосини ташқил этади. Шоли (ҳайдаладиган ерларнинг 50%) ва маккажўхори — асосий қишлоқ хўжалиги экинларидир. Буғдой, арпа, соя, пахта, қанд лавлаги, картошка, тамаки ва бошқа ҳам экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик, паррандачилик, балиқчилик, пиллачилик мавжуд. Кесонда женшен плантациялари бор. Чорвачилик унчалик ривожланмаган. Мамлакат бутун ҳудудининг 18%, яъни 2,27 млн. га ерда деҳқончилик қилинади, 9 млн. га ер ўрмон билан қопланган.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши сурункали инқирозга дучор бўдди. Донли экинлар, аввало асосий маҳсу-лот бўлмиш шоли ҳосили пасайиши аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни мушкуллаштирди. Мамлакатда аҳолини озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари билан белгиланган меъёрда таъминлаш тизими сақланган.

Юкларнинг 90% яқини темир йўлда ташилади. Транспорт йўлилар узунлиги — 9 минг км, автомобил йўллари узунлиги — 23 минг км. Денгиз савдо флоти тоннажи 951 минг т дедвейт. Денгиз портлари: Вонсан, Чхонжин, Нампхо ва бошқа Пхенян яқинидаги Сунан деган жойда халқаро аэропорт бор. Амноккан, Чхончхонган, Тедонган ва Туманган дарёларининг қуйи оқимида кема қатнайди.

Ташқи савдоси унчалик ривожланмаган. Четга, асосан, хом ашё чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, суюқ ёқилғи, кокс, прокат, пахта толаси, ўғит, халқ истеъмол моллари сотиб олади. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Хитой, Россия ва бошқа Пул бирлиги — вона.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари[edit | edit source]

Япония ҳукмронлиги даврида мактабда дарслар япон тилида ўқитилган. 1945-йилдан янги 4 йиллик мактаблар очилди. Дарслар она тилида янги дастур асосида олиб бориладиган бўлди. 1958-йилдан ўқиш бепул. 1975-йилдан мажбурий 11 йиллик таълим жорий этилган. КХДРда 10 мингдан кўпроқ умумий таълим мактаби, 600 техника билим юрти ва 200 дан ортиқ олий ўқув юрти бор. Энг йирик олий ўқув юрти — Ким Ир Сен номидаги Пхенян университети. Пхенянда КХДР Фанлар академияси ва Ҳамхинда унинг филиали, Тиббиёт фанлари, Қишлоқ хўжалиги фанлари, Ижтимоий фанлар, Ўрмон-тех-ника академиялари мавжуд. Кутубхона ва музейлари: Давлат марказий кутубхонаси (1947), Фанлар академияси кутубхонаси (1952), Марказий тарих музейи, К. инқилоб музейи (1948), Озодлик уруши музейи (1953), Этн. музейи (1956), Нафис санъат марказий музейи. Вонсан, Ҳамхин, Саривон ва бошқа шаҳарларда ҳам музейлар бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви[edit | edit source]

Асосий газета ва журналлари: "Корея" (корейс, рус, хитой, инглиз, франсуз ва испан тилида нашр этиладиган ойлик журнал, 1956-йилдан), "Нодон Синмун" ("Ишчи газетаси", кундалик газета, 1945-йилдан), "Минчжу Чосон" ("Демократик Корея", кундалик газета, 1946-йилдан) "Чосон инмингун" ("Корея халқ, армияси", кундалик газета, 1948-йилдан), "Чхоллима" ("Қанотли от", ойлик журнал, 1959-йилдан), "Киллочжа" ("Меҳнаткаш", ойлик журнал, 1946-йилдан), "Чосон есул" ("Корейс санъати", ойлик журнал) ва бошқа К. Марказий телеграф агентлиги 1946 и. ташқил этилган. К. Марказий радио қўмитаси ва Марказий телевидениеси мавжуд. Радиоэшиттиришлар корейс, шунингдек, рус, инглиз, франсуз, испан, япон, хитой тилларида олиб борилади. Пхенянда телемарказ 1967-йилдан ишлайди.

Адабиёти[edit | edit source]

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Шимолий К.да адабиётни социалистик реализм йўлидан ривожлантириш рағбатлантирилди. 1946-йилда корейс ёзувчилари Шимолий К. Адабиёт ва санъат арбоблари ассоциациясига бирлашди. Катта авлод билан бир қаторда ёш шоирлар адабиётга кириб келди. Улар "янги турмуш"ни, "СССР билан дўстлик"ни мадҳ этишдан бошқа иложлари йўқ эди. Шундай шароитда ҳам истеъдодли қалам соҳиблари халқ тарихини ҳаққоний ёритишга интилдилар. Чо Ги Чхон "Пектусан тоғи" достонида япониялик босқинчиларга қарши халқ ҳаракатини, Чхве Мён Ик, Чхон Се Бон ҳикоя ва очеркларида, Ли Ги Ён "Ер" романида қишлоқ турмушини акс эттирди. Ли Бук Мён, Хван Гон ва бошқа ёзувчилар ишчилар ҳақида асарлар яратишди. Шоирлар орасида Пак Пҳар Ян, Мин Бён Гюн, Пак Се Ён, Ан Нён Мон, Чо Ги Чхон 1950—53 йиллар уруши ҳақида ватанпарварлик руҳидаги асарлар ёзишди. Урушдан кейин роман адабиётнинг асосий жанри бўлиб қолди. Юн Се Жун, Чхон Се Бон ва бошқа долзарб замонавий муаммоларни кўтариб чикди. Ли Ги Ён, Чхве Мён Ик, Пак Тхе Вон тарихий романлар яратишди. 60-йиллардан эсдалик адабиёти кенг ёйилди. Кейинги йилларда дунё юзини кўрган салмоқли асарлар орасида кўпчилик бўлиб ёзилган "Қон денгизи", "Соқчининг тақсири" каби асарларни кўрсатиш мумкин.

Меъморлиги[edit | edit source]

1940-йиллар охиридан шаҳарсозлик ривожланди. Пхеняннинг бош режаси ишлаб чиқилди. 1950—53 йиллардаги урушда вайрон бўлган шаҳарлар (Ҳамхин, Вонсан, Саривон, Кесон, Нампхо ва бошқалар) қайта тикланди. Саноат ва гидротехника иншоотлари, мактаб, касалхона, маданият саройлари қуришга киришилди. Дастлабки пайтларда ўрта аср корейс меъморлиги анъаналаридан фойдаланилди (Пхенян Катта театри). 60-йилларнинг 2-ярмидан янги қурилиш материаллари ва конструксиялари жорий этилди, ихчам режаланган, қулай ва чиройли бинолар (Ким Ир Сен номидаги университет) қад кўтарди, типовой лойиҳалар асосида кўп қаватли турар жойлар қурилди. Қишлоқ жойларда коттежлар, блокли ва сексияли уйлар барпо этилган. Курортлар қурилишига эътибор берилди. Меъморлар орасида Ким Жон Хи, Ли Хён, Пак Ик Хван. Син Сун Ген ва бошқаларларни кўрсатиш мумкин. 1954-йилда К. меъморлар уюшмаси тузилган.

Тасвирий санъати[edit | edit source]

1946-йилда ташқил этилган Адабиёт ва санъат арбоблари ассоциацияси миллий рангтасвирни тиклашни мақсад қилиб олган эди. 1950—53 йиллардаги уруш даврида рассомлар, асосан, ташвиқот-тарғибот руҳидаги варақа ва плакатлар яратишди. Миллий анъаналарни давом эттириш билан бирга замонавий мавзуларга мурожаат этаётган рассомлар орасида Ли Чхон, Чхве Ген, Ли Сок Хо, Ким Ён Жун, Чон Ён Ман, ҳайкалтарошлардан Мун Сок О, Чо Гю Бонлар бор. Қад. кулоллик, чиннисозлик, суяк ва ёғоч ўймакорлиги, бамбук толасидан тўқувчилик, каштачиликда халқ амалий санъати сақланиб қолган. 1953-йилда рассомлар уюшмаси тузилган.

Мусиқаси[edit | edit source]

К. озод этилгандан кейин (1945) дастлаб оммавий қўшиқлар ривожланди. Халқ қўшиқларини йиғиш, ўрганиш ва оммалаштиришга киришилди. 1946-йил Мусиқачилар уюшмаси тузилди. Катта шаҳарларда мусиқа ўқув юртлари (Пхенянда консерватория), консерт заллари, мусиқали театрлар очилди. Филармония, катта симфоник оркестр ва бошқа мусиқа жамоалари ташқил этилди. Симфоник ва кантата-оратория жанрлари, халқ му-сиқий драмаси (чхангик), замонавий опера (кагик) ва балет ривож топди (композиторлар Ли Мён Сан, Хван Ҳақ Кин, Ли Гон У, Пак Тон Сил, Ким Ён Гю).

Театри[edit | edit source]

1947—49 йилларда Пхенянда Давлат театри (ҳозирги "Чхоллима" давлат драма театри), Давлат халқ бадиий театри (ҳозирги Пхенян шаҳри театри), К. халқ армияси ҳузуридаги труппа очилди. Вилоятларда театрлар ишлаб турибди. Маиший, тарихий асарлардан ташкари, Япония мустамлака ҳукмронлиги йилларидаги озодлик ҳаракатига ба-ғишланган песалар саҳналаштирилган ("Пусан", "Почхонбо машъали", "Онамиз" каби спектакллар).

Киноси[edit | edit source]

1947-йил киностудия ташқил этилди, унинг асосида бадиий ва ҳужжатли филмлар студияси очилди (1958). КХДРда биринчи бадиий филм — "Менинг ватаним" 1949-йилда ишлаб чиқарилди. 1950-йилда "Домна печи", "Чегарачилар" филмлари яратилди. Шимолий — Жанубий уруши йилларида "Ёш партизанлар", "Она юрт ҳимоячилари" ва бошқа филмлар суратга олинди. 1957-йил "Огаинилар" рангли филми яратилди. 1959-йил Пхенян театр ва кино институти очилди. 1961-йил КХДР кинематографчилар уюшмаси ташқил этилди.

Кейинги йиллардаги энг яхши корейс филмлари орасида "Садосон қалъаси ҳақидаги ривоят", "Айрилиқда яшаб бўларми", "Ҳумо қуши", "Қизил гул", "Беш ака-ука", "Ўрмон шовқини" ва бошқа бор.

Ўзбекистон — КХДР алоқалари. 1994-йилдан буён Ўзбекистон Республикаси билан КХДР ўртасида иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликка оид ҳуқуқий негизни яратиш соҳасидаги иш давом этаётир. 1995-йилда ўзбек ва корейс томонлари "Ҳаво қатнови соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим" ва "Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик ҳақида битим" деб аталган ҳужжатларни келишиб олдилар.

Икки мамлакат ўртасида савдо-сотиқ йўлга қўйила бошлади. Товар айланмаси 1998-йилдаги 2,3 млн. АКСҲ долларидан 1999-йилда 6,7 млн. долларга етди. Ўзбекистон Республикасида КХДР сармояси иштирокида 2 та шўъба корхона ва 2 та қўшма корхона рўйхатга олинган. Чунончи, "Ринрадо", "К. У. Ринрадо", "Чосон-Сик-рексул" ва "Сафар" корхоналари халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш, харид қилиш ва сотиш билан шуғулланади.[2]

Манбалар[edit | edit source]