Калининград
Калининград Калининград | |
---|---|
Шаҳар | |
54°43′0″Н 20°30′0″Э / 54.71667°Н 20.50000°Э | |
Мамлакат | Россия |
вилоят | Калининград вилояти |
Ҳукумат | |
• Мер | А.Г. Ярошук |
Асос солинган | 1255-йил |
Аввалги номлари |
1255-йилгача Тувангсте, 1946-йилгача Кёнигсберг 1991-йилгача "Куйбишев" |
Майдон | 2,247 км2 (868 кв ми) |
Маркази баландлиги | 100 м |
Иқлим тури | ўртача-континентал |
Аҳолиси (2013) |
↗ 1,171,598 киши |
Миллий таркиб |
Руслар — 87,4 % украинлар — 4,0 % белоруслар — 3,8 % арманлар — 0,7 % татарлар — 0,5 % литлар — 0,5 % олмонлар — 0,4 % поляклар — 0,3 % бошқалар — 2,4 % [1] |
Вақт минтақаси | УТCУТC +2 |
Телефон коди | 4012 |
Почта индекс(лар)и | 236ХХХ |
Автомобил коди | 39 |
|
Калининград (русча: Калинингра́д; 1946-йил 4-июлгача Кенигсберг - немисча: Königsberg) — Россия Федерациясидаги шаҳар, Калининград вилояти маркази. Михаил Калинин номига қўйилган. Преголя дарёсининг ҳар икки соҳилида. Болтиқ денгизи бўйидаги музламайдиган Балтийск порт шаҳри билан чуқур канал орқали боғланган. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 413 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Балиқ овлаш ва транспорт флоти базаси. Машинасозлик ва металлсозлик (кема тузатиш, вагонсозлик, "Электросварка", автоагрегат заводлари бор, балиқни қайта ишлаш жиҳозлари ишлаб чикарилади), селлюлоза-қоғоз, озиқ-овқат (шу жумладан, балиқни қайта ишлаш), енгил саноат корхоналари бор. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 2 театр, тарих-ўлкашунослик музейи, каҳрабо музейи мавжуд. Шаҳар яқинида денгиз бўйи иқлим курортлари жойлашган.
Калинградга 1255-йил қалъа сифатида асос солинган. 1525—1618-йилларда Пруссия герсоглиги пойтахти. 1701-йилдан Пруссия қироллиги таркибидаги мустаҳкам қалъа. 1758–1762-йилларда Шарқий Пруссиянинг рус генерал-губернаторлиги маркази. 1871-йилда Германия таркибига кирди. Кенигсберг 1945-йил апрел бошида шўролар армияси томонидан шафқациз бомбардимон қилиниши натижасида шаҳарда тарихий меъморий ёдгорликлар сақланмаган. Аҳолиси эса бутунлай кўчириб юборилган. 1945-йил Поцдам конференсияси карорига асосан, Кенигсберг атроф ҳудудлари билан бирга собиқ Иттифоқ таркибига ўтди. К. Калининград вилояти таркибида алоҳида иқтисодий раён мақомини олган.[2]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Итоги::Калининградстат, 2016-03-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-07-16
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил