Jump to content

Left 4 Dead

From Vikipediya
Лефт 4 Деад
Файл:Лефт4Деад Wиндоwс cовер.жпг
Ишлаб чиқарувчи Валве Соутҳ
Нашир этувчи Валве
Чиқарилган сана 2008-йил 17-ноябр
Геймдизайнер Мике Боотҳ
Ссенарий муаллифи Чет Фалисзек
Бастакор Мике Мораскй
Ўйин серияси Лефт 4 Деад
Жанр Биринчи шахс отишма
Қўрқувда тирик қолиш
Платформалар Миcрософт Wиндоwс
Хбох 360
Маc ОС Х
Юриткич Соурcе
Ўйин режимлари Ёлғиз ўйинчили
Кўп ўйинчили
Бошқарув клавиатура, сичқонча ва геймпад
Кейинги сони Лефт 4 Деад 2


Лефт 4 Деад — 2008-йилда Валве Соутҳ томонидан ишлаб чиқарилган ва Валве томонидан нашр этилган биринчи шахс отишма ўйини. Ўйин дастлаб Миcрософт Wиндоwс ва Хбох 360 учун 2008-йил ноябр ойида, Маc ОС Х учун 2010-йил октябр ойида чиқарилган ва Лефт 4 Деад сериясининг биринчи ўйини. Ўйин воқеалари Америка Қўшма Штатларининг Шарқий қирғоғида зомби эпидемияси бошланганидан сўнг, зарарланганлар тўдасидан тирик қолишга уринаётган „Тирик қолганлар“ деб номланувчи тўртта қаҳрамон атрофида юз беради.

Лефт 4 Деад тўртта ўйин режимига эга Валвеънинг хусусий Соурcе юритгичини ишлатади: жамоадошлар АИ томонидан бошқариладиган ёлғиз ўйинчили режим, тўрт ўйинчили қўшма ўйин кампания режими, саккиз ўйинчили онлайн олишув режими ва тўртта ўйинчили тирик қолиш режими. Барча режимларда „Режиссёр“ деб аталган сунъий онг динамик кечинма яратиш ва қайта ўйновчанликни ошириш мақсадида ўйин темпи ва буюмлар жойлашувини назорат қилади.

Лефт 4 Деад чиқарилгандан сўнг саноат оммавий ахборот воситалари томонидан яхши кутиб олинди. Ўйиннинг қайта ўйновчанлиги, қўшма ўйинга эътибор ва кинематик туйғу учун мақтовга сазовор бўлган бўлса, баъзилар унинг босқичларни танлашдаги чеклови ва ҳикоянинг етишмаслигини танқид қилишди. Ўйин бир нечта нашриёт мукофотларини қўлга киритди, шунингдек, Интерактив санъат ва фанлар академияси ва Британия кино ва телевидение санъати академияси шарафига сазовор бўлди. Теам Фортресс 2 билан бўлганидек, Валве ўйинни текин юклаб олинадиган контентлар билан таъминлади. Ўйиннинг эришган муваффақияти 2009-йилда чиқарилган Лефт 4 Деад 2 деб номланган давомининг ишлаб чиқаришга олиб келди. 2012-йилда Лефт 4 Деадънинг барча кампаниялари Лефт 4 Деад 2 га кўчириб ўтказилади. Бу эса ўйиннинг Wиндоwс ва Маc версиялари ўртасида платформалараро кўп ўйинчили ўйинни қўллаб-қувватлади.

Ўйиннинг номини ўзбек тилига тўғридан-тўғри таржима қилиб бўлмайди. Бунга сабаб номдаги тўрт рақами инглиз тилида талаффуз қилинганда тўрт (фоур) яъни ўйиндаги ўйинчилар сони ва учун (фор) деярли бир хил эшитилади. Шу боис, ўйин номини ҳар хил таржима қилиш мумкин. Ўлишга қолдирилганлар, Ўлимга ташланган тўртлик ва шу кабилар.

Мазмуни

[edit | edit source]
Файл:Лефт 4 Деад Ревисед Cаст.жпг
„Меҳр йўқ“ кампанияси постерида тирик қолганлар — Франcис, Билл, Зоэй ва Лоуис (чапдан ўнгга)

Пенсилванияда „Яшил грипп“ тахаллусли ўта юқумли касаллик қўзғатувчи эпидемияси тарқалади (касаллик экстремал тажовузга, тана ҳужайраларида мутацияга, юқори мия функсияларининг йўқолишига олиб келади, уни юқтирганларда эса зомбификация бошланади).[1] Ёдгорлик деворлари — инфексиядан ўлганларнинг исмлари — ўйин воқеа-ҳодисалари 2009-йил октябр ойида бўлиб ўтганлигини кўрсатади.[2] Биринчи зарарланишдан икки ҳафта ўтгач, тўртта иммунитетли тирик қолганлар — Яшил Берет ва Ветнам уруши фахрийси Wиллиам „Билл“ Овербеcк (Жим Френч томонидан овоз берилган), коллеж ўқувчиси Зоэй (Жен Тейлор томонидан овоз берилган), мижозлар билан ишлаш бўйича округ менежери Лоуис (Эарл Александр томонидан овоз берилган) ва қонунбузар байкер Франcис (Винс Валензуэла томонидан овоз берилган) — Фаирфиэлд шаҳридан чиқаётиб, инфексия баъзи зарарланганларда хавфли мутациялар келтириб чиқаришини билиб олади.

Зарарланганларнинг янги турларидан зўрға қочиб бино томига чиқиб олишган тирик қолганларга „Мерcй“ касалхонасининг томидаги эвакуация нуқтасига етиб боришлари кераклиги ўша ердан учиб ўтаётган вертолёт орқали хабар қилинади. Шаҳар кўчалари, метро ва канализация бўйлаб олишувлардан сўнг, касалхона томидан вертолётда учувчи қутқариб олади (Деннис Батеман томонидан овоз берилган). Бироздан сўнг эса учувчи ҳам зарарланганлиги маълум бўлади. Зоэй уни ўлдиришга мажбур бўлади, бу эса вертолётнинг шаҳар ташқарисидаги саноат округида қулашига олиб келади. Зирҳли юк машинасини топганидан сўнг, гуруҳ ундан Риверсиде шаҳарчасига бориш учун фойдаланади. Маҳаллий черковда паранояк ва ақлдан озган одамни (Натҳан Веттерлеин томонидан овоз берилган) учратгандан сўнг, улар шаҳарни зарарланганлар босиб олганини билиб олишади ва қутқарилиш учун қайиқхонага борадилар. Кичик балиқ овлаш қайиғи эгаси (Жон Патрик Лоури томонидан овоз берилган) касаллик юқтирилганлиги сабабли, улар дарёнинг нариги томонидаги Неwбург шаҳрида қайиқдан тушириб юборилади. Иссиқхонада дам олаётган тирик қолганларни тепадан ўтиб кетаётган ҳарбий C-130 Ҳерcулес эътиборини тортди. Тирик қолганлар эса самолётни шаҳар аэропортига боришига умид боғлашди. АҚШ ҳарбийлари касалликни тўхтатиш учун аэропортни бомбардимон қилган бўлса-да, учиш-қўниш йўлаги қисман бутун қолди. Бу эса тирик қолганларга ёқилғи тўплаш ва кутаётган C-130 самолётида қочишга имкон берди (самолёт учувчисига Гарй Счwартз томонидан овоз берган).

Олдинги вертолёт сингари, бу самолёт ҳам ҳалокатга учрайди ва тирик қолганлар Аллегҳенй миллий ўрмонининг чеккасида ўзига келишади. Бир қатор поезд йўлларидан сўнг гуруҳ ниҳоят ишлаётган, аммо ташлаб кетилган ҳарбий эвакуация нуқтасига етиб боради. Радио орқали ҳарбий билан боғланишганидан сўнг (аскарга Девид Скалли томонидан овоз берилган), тирик қолганлар ҳарбий БТР орқали Шимоли-шарқий хавфсиз ҳудуд бўлмиш Эчўга бориш учун сўнгги олишувни фермада ҳарбий транспортни кутиш билан ўтказишади. Бироқ ҳарбийлар тирик қолганларни қутқариш ўрнига уларни ҳарбий қўрғонда ҳибсда сақлашади.[3] У ерда тирик қолганлар иммунитетга эга эмасликларини ва улар касалликни асемптоматик ташувчилари эканлигини билишади. Бу пайт, зарарланганлар ўрдасини жалб қилган ҳолда қўрғонда қўзғолон кўтарилади. Тирик қолганлар эса пайтдан фойдаланиб, поездда қочиб кетишади. Улар Флорида Кейс оролларида узоқ муддатли хавфсизликда бўлишлари мумкинлигига ишонган Биллнинг талабига биноан жанубга отланишади.

Жоржия штатининг бандаргоҳ бўйидаги Райфорд шаҳарчасида тирик қолганлар елканли қайиқни топадилар, бироқ очиқ сувга етиб бориш учун биринчи навбатда 3 та генератор орқали қувватланадиган кўтарма кўприкни кўтаришлари керак бўлади. Кўприк кўтарилганда, генераторларнинг бири эскилиги сабабли ишдан чиқади. Бошқаларнинг хавфсизлиги учун Билл уни қайта ишга тушириш учун ўзини қурбон қилади. Биллнинг ўлимидан сўнг зарарланганлар ўрдаси тарқалишини кутаётган учта тирик қолган ўйиннинг иккинчи қисмидаги бошқа тирик қолганлар гуруҳи билан учрашади. Улар бошқа тирик қолганлар гуруҳига кўтарма кўприкни қайта тушуришга ёрдам беришга рози бўлишади. Ниcк, Cоач, Рочелле ва Эллисъдан иборат бошқа тирик қолганлар гуруҳи машинасида кўприкдан ўтиб кетишган бўлса, Лоуис, Зоэй ва Франcис эса ўз қайиғига ўтириб, Флорида Кейс томон сузиб кетишади.

Геймплей

[edit | edit source]
Файл:Лефт 4 Деад сcреэншот.жпг
Лефт 4 Деад ўйинида тўртта тирик қолган бошпана/қутқарув машинасига етиб бориш учун йўлда тўқнаш келадиган зарарланганларга қарши курашиши керак.

Лефт 4 Деад — бу биринчи шахс отишма ўйини бўлиб, унда ўйинчи тўртта тирик қолганлардан бирини бошқаради; агар инсон ўйинчилари мавжуд бўлмаса, қолган тирик қолганлар АИ томонидан бошқариладиган ботлар томонидан тўлдирилади. Тирик қолганлар зарарланганлар — психозни келтириб чиқарадиган қутуришга ўхшаш вирус билан касалланган тирик одамларга қарши курашадилар.[4][5] Асосий мақсад зарарланганларни йўқ қилиш эмас, балки кейинги бошпанага тирик ҳолда етиб боришдир. Бу ҳар бир ўйинчининг ҳаракатларини кузатиб борувчи ва унга жавобан ҳар хил нарсалар қўшувчи ёки олиб ташловчи „АИ режиссёр“нинг билан қийинлашади. АИ режиссёрнинг асосий вазифаси доимий кескинликни сақлаш ва ўйинчиларга ҳар бир ўйинда янги кечинмалар беришдир.[6]

Ўйин отишма жанрида бўлишига қарамай, у асосан ҳамкорлик ва жамоавий ишлашга қаратилган. Шунинг учун бошқа биринчи шахс отишма ўйинларида одатий бўлган баъзи „реализм“ шартларидан қочади. Ўйинчилар жамоадошларининг шарпасини девор ортидан рангли ёниб тургадиган контури орқали кўра олишади. Бу эса ўз ўрнида уларга жипслашган ҳолда бирлашиб юриш имконини беради. Агар тирик қолган одамнинг соғлиғи тугаса, улар ишдан чиқишади (ерга ётиб қолишади) ва фақат бошқа тирик қолган ёрдам бермагунча уларни ўрнидан турғизиб бўлмайди. Бирор жамоадоши ёрдамида ўрнидан турганидан кейин соғлиғи паст ҳолатда ўйнашда давом этишади. Паст соғлиқ ўйинчи тезлигини пасайтириб қўяди. Агар ўйинчилар икки марта ишдан чиқиб, яна оёққа тургандан сўнг соғлиғини яхшиламаса, учинчи ишдан чиқиш ўлимга олиб боради.

„Кампания“ режимида тирик қолганлардан бири ўлдирилган бўлса, ўлган гуруҳ аъзоси йўл-йўлакай учрайдиган шкаф ёки кичик хонада қайта тирилади. Бироқ жамоага қайта қўшилиши учун уни бошқа жамоадоши ўша шкаф ёки хона эшигини очиб яна жамоаси сафига қайтариши керак.[7] АИ томонидан бошқариладиган бот тирик қолганлар „қайта тирилтириш шкафларини“ очолмайди, шунинг учун барча инсон ўйинчилар ишдан чиқишса, бўлим қайта бошланади. Тирик қолганлар тиббий тўпламлар ва оғриқ қолдирувчиларни бўлишиши ва бир-бирларини даволашлари мумкин. Лефт 4 Деадъда дўстона отиш функсияси бор. Ушбу функсия бошқа тирик қолганлар ёнида эҳтиёткор бўлиш кераклигини ўргатади.

Тезкор меню орқали тирик қолганлар овозли буйруқлар ва чақирувлар билан мулоқот қилишлари мумкин. Ўйиндаги ҳар бир тирик қолган қаҳрамон учун 1000 қатордан ортиқ овозлар ёзилган.[8] Ўйинчи ҳаракатлари тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ёруғлик орқали узатилади; Қуролга ўрнатилган фонар ва тумшуқ чақнаши ўйинчиларга жамоадошлари қачон отишётгани, совуқ қуроллардан ҳужум қилаётгани, қуролини ўқлаётгани ёки ҳаракатланаётганини аниқлашга ёрдам беради. (Қаҳрамонни бошқариш билан боғлиқ муаммолар ва ўйинчиларнинг қулоқчинлардан фойдаланишларини ҳисобга олган ҳолда Лефт 4 Деадънинг Хбох 360 версиясида тезкор сўзлашувлар функсияси йўқ.)[9]

Кампаниялар

[edit | edit source]

Барча асл кампаниялар беш бўлимга бўлинган. Бўлимлар бир-бири билан бошпаналар орқали боғланган. Бошпаналар — ўйинчилар жамоадошларини даволашлари, қайта қуролланишлари ва ўлган ўйинчилар қайта тирилтиришлари мумкин бўлган назорат нуқтаси.[10] Баъзи бўлимлар тирик қолганлар юришда давом этишидан олдин янги тўсиқни келтириб чиқарувчи „крессендо ҳодисалари“ билан бўлинади. Ҳар бир кампаниянинг сўнгги бўлимида ўйинчилар қутқарувчилар келгунига қадар ўз позицияларини зарарланганлар ҳужумидан ҳимоя қилишлари керак.[6] Тўртта кампания қуйидагилардир: „Но Мерcй“ (Меҳр йўқ), шаҳардан бошланиб касалхона осмонўпар биносининг томида тугайди; „Деатҳ Толл“ (Ўлим жаранги), кичик шаҳар ва қишлоқ; „Деад Аир“ (Ўлик ҳаво), бомбардимон қилинган шаҳар ва аэропорт; „Блоод Ҳарвест“ (Қонли ҳосил), ўрмон ва фермер хўжалиги.

Икки бўлимли ДЛC кампанияси „Cраш Cоурсе“ (Тўқнашувли йўналиш) 2009-йил 29-сентябрда чиқарилган бўлиб, воқеа-ҳодисалари „Но Мерcй“ ва „Деатҳ Толл“ кампаниялари ўртасида бўлиб ўтади ва саноат чеккасини саҳналаштиради. „Тҳе Саcрифиcе“ 2010-йил 5-октабрда чиқарилган уч бўлимли кампания бўлиб, Жоржия штатидаги саноат портини саҳналаштиради. Ушбу янги бўлимларда бошқалардан фарқли ўлароқ ҳар хил ўриндош йўналишлар бор, бу эса ўз ўрнида битта чизиқ бўйлаб юраётгандек туйғуни йўқотишга кўмак беради.[11] Ҳар бир кампания одатда қийинлик даражасига қараб 20 дақиқадан 75 дақиқагача давом этади. Ўйиннинг иккала платформадаги версиялари ҳам „ютуқлар“ тизимини ишлатади.[12]

Чиқарилиши

[edit | edit source]

Лефт 4 Деад 2008-йил 13-ноябрда сотувга тайёр бўлган ва Шимолий Америкада 2008-йил 18-ноябрда чиқарилган бўлса, 2008-йил 21-ноябрда Европада Ҳалф-Лифе нашрининг ўн йиллигига тўғри келди.[13][14]

Валве 2008-йил декабр ойида Хбох Ливе ўйинчиларининг ШК услубидаги читлардан фойдаланишини тўхтатиш учун сервер патчини чиқаради.[15] Валве вакилининг айтишича, „тузатиш қўшма ўйин ва ўйин режимларининг кўп қисмини ташкил этувчи махсус серверларда чит ишлатиш хатти-ҳаракатларини тўхтатиш учун мўлжалланган.“[16]

Эслатмалар

[edit | edit source]


Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Интервиэw: Валве'с Доуг Ломбарди“. Жойстиқ (3-июл 2009-йил). — „Тҳе тҳингс тҳат аре ҳаппенинг, алл тҳе шит тҳат ис ҳиттинг тҳе фан анд турнинг эверёне инто мутант зомбиэс, ҳас гоне муч биггер тҳан жуст Пеннсйлваниа, wҳич ис wҳере тҳе оригинал гаме wас лооселй сет.“. Қаралди: 14-июл 2009-йил.
  2. „Валве Ҳас Баллс, Плай Wитҳ Тҳем“. Лефт 4 Деад 411 (22-ноябр 2008-йил). 2009-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2009-йил.
  3. Ас сеэн ин Лефт 4 Деад: Тҳе Саcрифиcе.
  4. „Лефт 4 Деад Афтертҳоугҳц фром 1УП.cом“. 1УП.cом. 2012-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2009-йил.
  5. „Лефт 4 Деад Э3 2007 Прешоw Фирст Импрессионс“. ГамеСпот (11-июл 2007-йил). Қаралди: 21-ноябр 2008-йил.
  6. 6,0 6,1 „Лефт 4 Деад Ҳандс-он Превиэw – Сурвивор Сиде“. Лефт 4 Деад 411. Қаралди: 25-октабр 2008-йил.
  7. „ИГН Cомманд Промпт Подcаст, Эписоде 21“. ИГН (14-август 2008-йил). 2008-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган.
  8. „Лефт 4 Деад Ҳандс-он Превиэw – Сурвивор Сиде“. Лефт 4 Деад 411. Қаралди: 25-октабр 2008-йил.
  9. Габе Неwелл. ЭА Э3 Пресентатион Видео. Лефт 4 Деад 411.
  10. „Лефт 4 Деад Ҳандс-он Превиэwс“. Шаcкнеwс (17-январ 2008-йил). 16-июн 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-октабр 2008-йил.
  11. „ГамеСпот Видео: Лефт 4 Деад Э3 2008 Стаге Шоw Демо“. ГамеСпот (23-июл 2008-йил). Қаралди: 23-июл 2008-йил.
  12. Чан, Норман. „Э3 2008: Лефт4Деад Интервиэw. Неw Грапҳиcс, Wеапонс, анд Стеам Ачиэвемент Детаилс“. Махимум ПC (21-июл 2008-йил). Қаралди: 26-октабр 2008-йил.
  13. „Лефт 4 Деад“. Валве. Қаралди: 25-октабр 2008-йил.
  14. Файлор. „Лефт 4 Деад Делаед, Ноw Дуэ Новембер 18“. Шаcкнеwс (25-август 2008-йил). Қаралди: 25-октабр 2008-йил.
  15. Cаоили, Эриc. „Валве Патч Нихес Лефт 4 Деад Чеац“. Гамасутра (11-декабр 2008-йил). Қаралди: 5-феврал 2009-йил.
  16. Кинг, Рян. „Лефт 4 Деад аттаcкед бй ҳаcкерс“. Оффиcиал Хбох 360 Магазине (11-декабр 2008-йил). Қаралди: 5-феврал 2009-йил.