Jump to content

Исикава Такубоку

From Vikipediya

Исикава Такубоку (тахаллуси — Такубоку) (1885.28.10, Ивате вилояти — 1912.13.4, Токио) — япон ёзувчиси, адабиёцҳунос. Ижтимоий ва ишқий мавзудаги шеърлари жаҳон шеъриятининг дурдоналари ҳисобланади. Илк шеърий тўплами "Интилиш ва эҳтирос" 1905-йил чоп этилган. "Бир сиқим тупроқ" (1910), "Садо ва ҳуштак" (1911), "Ғамгин ўйинчоқ" (1912) тўпламлари, айниқса, китобхонлар ўртасида шуҳ-рат қозонган. Шеърларининг кўпчилиги япон шеъриятига хос танка ва оқ шеър жанрларида яратилган. Шоир танка жанрига чинакам демократик маз-мун бахш этди, уни янги образлар ва ритмлар билан бойитди. "Истеъдод қисмати" (1906), "Бизнинг ион гуруҳимиз" (1912) каби романлар муаллифи. Т.нинг кўпчилик шеърлари халқ оҳанглари йўлида айтиладиган япон миллий қўшикларига айланиб кетган. Т. ҳаётининг сўнгги йилларида ижтимоий масалаларга жиддий эътибор берган.

Т.нинг бир туркум шеърлари Ҳуршид Даврон томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1989).[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил