Jump to content

Искандария

Координаталари: 31°11′51″Н 29°53′33″Э / 31.19750°Н 29.89250°Э / 31.19750; 29.89250
From Vikipediya
Искандария
31°11′51″Н 29°53′33″Э / 31.19750°Н 29.89250°Э / 31.19750; 29.89250
[[Филе:|290пх|Искандария харитада]]

Искандария (арабча: الإسكندريّة) — МАР шимолидаги шаҳар, Искандария муҳофазасининг маъмурий маркази. Ўрта денгиз соҳилида, Нил дарёси делта-сининг ғарбий қисмида. Аҳолиси 3,4 млн. киши (1996).

Милоддан аввалги 332—331 йилларда Александр Македониялик қурдирган, Птолемей даврида (мил. ав. 305 — 30 йиллар) Миср пойтахти бўлган. Антик дунёнинг илмий ва маданий марказларидан бири. 1-асрда Искандария энг катта шаҳарлардан (Римдан кейин) бўлиб, унда тахминан 1 млн. аҳоли яшаган. Искандарияда дунёда энг бой кутубхона бўлган [қ. Александрия (Искан-дария) кутубхонаси]. 7-асрда Искандарияни араблар эгаллаган. Қоҳира шаҳри қурилгач (961 й.), Искандариянинг мавқеи пасайди. 1517-йил Искандария усмонли турклар тасарруфига ўтди. Муҳаммад Али даврида (19-аср бошлари) Искандарияда катта қурилишлар амалга оширилди; кемасозлик корхонаси қурилди ва Маҳмудия канали қазилди. 1856-йил Исканария билан Қоҳира ўртасида т. и. ўтказилди. Англия Мисрни босиб олгач (1882 и.), Исканраияда чет эл банклари, компаниялари, ваколатхоналари очилди; портдан Англия ҳарбий кемалари турадиган жой сифатида фойдаланилди. Шаҳар Миср миллий озодлик ҳаракатларининг (20-асрнинг 20—50-йиллари) асосий марказларидан бири бўлган.

Искандария иқтисодий мавқеи жиҳатидан мамлакатда Қоҳирадан кейин 2-ўринда. Йирик транспорт ва савдо маркази. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. МАРнинг асосий денгиз порти (океан кемалари ҳам кира олади); кема катнайдиган Маҳмудия канали орқали Нил билан боғланган. Сувайш ш.дан Искандарияга Қоҳира ва Танто орқали нефт қувури ўтказилган. Искандария порти орқали мамлакат ташқи савдо юкларининг 80 % ўтади (юк ортиб-тушириш 20 млн. т). Кема-созлик ва кема ремонти, машинасозлик ва металлсозлик, нефт, кимё, семент, радио-техника, тўқимачилик, озиқ-овқат, кўн поябзал саноатлари, ҳунармандчилик ривожланган.

И. эски шаҳар ва янги шаҳардан иборат. И.нинг қад. қисмида кўчалар тўғри тўртбурчак асосида кесишган (мил. ав. 4-асрда юнон меъмори Дейнократ лойиҳаси асосида бунёд этилган); Помпей (ёки Диоклетиан) колоннаси деб аталувчи устун, некрополлар, катакомбалар сақланган. И. билан дамба (кўтарма) орқали туташтирилган Фарос о.да мил. бошларида „дунёнинг етти мўжизаси“ дан бири саналган минора (маёқ) бўлган (ҳоз. унинг ўрнида араблар бунёд этган қалъа қолдиклари бор). И.нинг янги қисмида кенг кўчалар, хушман-зара денгиз бўйи, замонавий кўп қаватли шинам бинолар, савдо муассасалари, денгиз вокзали, масжидлар, қаср-музейлар (Рас ат-Тин, 19-аср боши; Мунтазо саройи, 20-аср боши; Муҳаммад Али музейи, 20-аср), Ат-Таҳрир марказий майдони (19-аср 2-ярми), университет, илмий тадқиқот институтлари, кўплаб музей (жумладан, денгиз музейи, нафис санъат музейи), Миллий кутубхона ва б. бор.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил