Jump to content

Исо Масиҳ

From Vikipediya

Исо ёки Исо Масиҳ — Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Исломда Муҳаммад (сав)дан олдинги пайғамбар сифатида алоҳида эъзозланади. Қуръонда, шунингдек, „ал-Масиҳ“ („худо ярлақаган“), Ибн Марям („Марямнинг ўғли“), Абдуллоҳ („Аллоҳнинг қули“), Расулуллоҳ („Аллоҳнинг элчиси“), Аллоҳнинг муқарраби (яқини), „Ҳақни сўзловчи“, деб таърифланади. Исога Инжил нозил қилинган. Қуръонга кўра, Исо — Аллоҳнинг ўгли эмас, Худо ҳам эмас. Исо — Аллоҳнинг бандаси ва бокира қиз Марямдан мўъжиза билан туғилган. Аллоҳ унга „Бани Исроил“ қавмини ҳидоятга бошлаш учун пайғамбарлик даражасини ирода этди. Исо одамларни ўз таълимотига эргашишларига даъват қилди. Яҳудийларни нотўғри йўллардан қайтариб, уларга ҳалол ва ҳаромни тушунтира бошлади. Ўзидан кейин Аҳмад (яъни Муҳаммад) номида бир пайғамбар бўлишини башорат қилди.

Христианликда Исо Иисус Христос номи билан юритилиб, хриспгианлик асосчиси ҳисобланади („Христос“ сўзи юнонча бўлиб, ўзбек тилида „халоскор“ маъносини англатади). Христиан черковларининг аксарияти уни Худо-одам сифатида улуғлайди. Инжилга кўра, Исо худонинг ўғли бўлган, Вифлеем (ҳоз. Бейт Лахм ш.)да дурадгор Иосифнинг хотини Мариядан туғилган. Иосиф ва Мария гўдаги билан подшоҳ Ирод И таъқибидан қочиб, Мисрга борадилар, кейин Галилея (Фаластин)га қайтадилар. Исо тарғиботчилик фаолиятини бошлаб юборади. Уни Иоанн Крестител чўқинтиради. Исо атрофига 12 шогирд (апостол — ҳаворий)ларни тўплайди. Хаворийлардан бири Исо тарғибот қилаётган янги таълимотни ошкор этиб қўйгач, яҳудийлар суди — синедрион Исони ўлим жазосига ҳукм қилади. Рим ноиби Понтий Пилат ҳукмни тасдиқлайди, Исо чормих қилиниб қатл этилади. Лекин у тирилиб ўз шогирдлари олдига келади. Христианлар Исонинг тирилиб келиши („воскресене“)га ишонадилар.

Фанда Исонинг тарихийлиги эътироф этилади. У 1-асрнинг 1-ярмида Фаластиннинг Галилея минтақасида Иисус (Иешуа) исми билан сайёр даъватчи сифатида фаолият кўрсатган. Исонинг тар-ғиботи фарисейлар ва эссейлар таълимоти каби махдуд эмас, балки фалас-тин жамиятининг барча табақаларига қаратилганди. Шу боисдан ҳам кейинги асрларда грекрим заминида Исо таълимотининг тарафдорлари маҳаллий тусдаги бу ҳаракатни Ўрта денгиз ҳавзасини тўлиғича қамраб олган оламшу-мул динга айлантиришга эришдилар.

Адабиётлар[edit | edit source]

  • Пайғамбарлар қиссаси, Тошкент, 1993-йил.
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.

Яна қаранг[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]