Jump to content

Ўткир Ҳошимов

From Vikipediya
Ўткир Ҳошимов
Таваллуди 5-август 1941-йил
Вафоти 24-май 2013-йил(2013-05-24)
(71 ёшда)[1]
Тошент шаҳри
Ижод қилган тиллари о'збек
Фуқаролиги СССР ва О'збекистон
Алма матер Тошкент давлат университети
Жанр Наср
Мукофотлари Меҳнат шуҳрати ордени
Турмуш ўртоғи Ўлмасхон Ҳошимова

Ўткир Ҳошимов — таниқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби. 1941-йилнинг 5-августида Тошкентнинг До'мбиробод маҳалласида таваллуд топган. Тошкент Давлат университетининг (Мирзо Улуг'бек номидаги О'збекистон Миллий университети) филология факултетида таҳсил олган.

Ҳаёти

[edit | edit source]

Ўткир Ҳошимов 1941-йилнинг 5-августида Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Дўмбиробод мавзесида таваллуд топган. Болалиги уруш қийинчиликлари, муҳтожликлари даврида кечган. 1958-йилда ўрта мактабни битириб, Тошкент Давлат университети журналистика бўлимининг аввал сиртқи, сўнгра кундузги бўлимида ўқиб, 1964-йилда тугатади. 1959-1960-йилларда „Темир йўлчи“, 1960-йилда ҳозирги „Ўзбекистон овози“, 1960-1982 йилларда „Тошкент ҳақиқати“, „Тошкент оқшоми“, 1982-1983 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва сан’ат нашриётида, 1985-1995-йилларда „Шарқ юлдузи“ журналига бош муҳаррир ва 1995-йилдан 2004-йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатиб келди. Кейинчалик Театр журналида муҳаррирлик қилди[2].

Ижоди

[edit | edit source]

Ўткир Ҳошимов ўз ижодини ше’р ва очерклар ёзишдан бошлади. 1962-йилда унинг „Пўлат чавандозлар“ очерклар тўплами босилиб чиқди. Шундан кейин унинг бирин-кетин ҳикоя, қисса ва романлари китобхонларнинг қўлига бориб тегди. Унинг илк қиссаси „Чўл ҳавоси“ (1964-йил) адабий жамоатчилик томонидан илиқ қарши олинди. Атоқли адиб Абдулла Қаҳҳор бу қисса ҳақида ўша пайтда жуда яхши фикр билдирган. Аммо ёзувчига муваффақият келтирган асар 1970-йилда нашр қилинган „Баҳор қайтмайди“ қиссаси бўлди[3]. Ушбу асар асосида 1972-йилда „Баҳор қайтмайди“ филми экран юзини ко'рди[4]. Бундан ташқари Ўткир Ҳошимовнинг бир қанча асарлари экранлаштирилган. „Хазон бўлган баҳор“, „Инсон садоқати“ (1975-йил), „Виждон дориси“, „Тўйлар муборак“ (1979-йил), „Қатағон“ каби драма, комедия, бир қатор киноссенарийлар муаллифи. 2001-йилда адибнинг яна бир машҳур иши „Дафтар ҳошиясидаги битиклар“ асари чоп этилди. Ёзувчи ушбу китобни 40 йил давомида ёзган[5]. О'ткир Ҳошимов „Урушнинг сўнгги қурбони“, „Янга“, „Муҳаббат“, „Деҳқоннинг бир куни“, „Умр савдоси“, „Қуёш тарозуси“, „Оқ булут, оппоқ булут“ сингари ўнлаб ҳикоялари, „Қалбингга қулоқ сол“ (1973-йил), „Икки карра икки-беш“ (1987-йил) қиссалари, „Нур борки, соя бор“ (1976-йил), „Икки эшик ораси“ (1985-йил), „Тушда кечган умрлар“ (1993-йил) каби романлар ёзган. Икки эшик ораси номли асари туфайли Ў.Ҳошимов 1986-йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлди.

„Тўйлар муборак“, „Сиздан угина, биздан бугина“, „Виждон дориси“, „Инсон садоқати“, „Қатағон“ сингари песалар муаллифи. Эрнест Ҳемингwай, Константин Симонов, Куприн ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Танқидлар

[edit | edit source]

1990-йилда Ўткир Ҳошимов ўзи бош муҳаррир бўлган „Шарқ юлдузи“ журналида Қуръони каримнинг илк ўзбекча таржимасини чоп қилишга журъат қилди. Тошкентдаги „Атеизм уйи“ каби идора вакиллари Қуръон сураларида миллий камситиш элементлари бор¸ дея „Шарқ юлдузи“ журналида Қуръони карим таржимасини чоп қилинишини тўхтатишга уринишди[манба керак].

Вафоти

[edit | edit source]

Ўткир Ҳошимов 2013-йил, 24-май куни, 71 ёшида оламдан ўтди. Тошкентнинг Дўмбиробод масжидидаги жума намозидан кейин ёзувчи жасади тупроққа берилди.

Хотираси

[edit | edit source]

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ та’лими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа жамоатчилик вакилларининг ташаббуси билан 2021-йилда Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонланди[6].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Ҳошимов, О'ткир „Таниқли ўзбек адиби Ўткир Ҳошимов вафот этди“. ббc.cом. ббc.cом. Қаралди: 22-июл 2024-йил.
  2. Ҳошимов, О'ткир „Ўзбекистон халқ ёзувчиси ва жамият арбоби Ўткир Ҳошимовдир (1941 - 2013). У қарийб қирқ йилдан буён ўзининг ажойиб публицистик мақолалари, хикоя, қисса ва романлари билан адабиётимиз тараққиётига муносиб улуш қўшиб келди.“. арбоблар.уз. арбоблар.уз. Қаралди: 22-июл 2024-йил.
  3. Ҳошимов, О'ткир „О'ткир Ҳошимов“. зиёуз.cом. зиёуз.cом. Қаралди: 22-июл 2024-йил.
  4. Баҳор қайтмайди „Баҳор қайтмайди“. кино-театр.ру. кино-театр.ру. Қаралди: 22-июл 2024-йил.
  5. „Дафтар ҳошиясидаги битиклар“. cйберленинка.ру. Қаралди: 22-июл 2024-йил.
  6. Ҳошимов, О'ткир „‘ЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЙОЗУВCҲИСИ ЎТКИР ҲОСҲИМОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИСҲОНЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. Қаралди: 22-июл 2024-йил.

Ҳаволалар

[edit | edit source]