Jump to content

Нижат Абасов

From Vikipediya
Нижат Абасов

Нижат Абасов, „Экстралига“ шахмат бўйича Полша жамоавий чемпионати, Легниcа 2021
Туғилган санаси: 14-май 1995-йил (1995-05-14) (29 ёш)
Туғилган жойи: Баку, Озарбайжон
Унвони: Гроссмейстер 2011-йил
Ҳозирги рейтинги : 2641 (2022-йил, январ)[1]

Нижат Азад ўғли Абасов [2] (1995-йил 14-май) — озарбайжонлик шахматчи, халқаро гроссмейстер. 2020-йил феврал ойида энг юқори ренйтинг баллга 2670 баллга етди ва у Озарбайжонда 3-ўринни, дунёда эса 67-ўринни эгаллади.

Дастлабки йиллар

[edit | edit source]

Абасов 2009-йилда халқаро спорт устаси унвони билан тақдирланган. У гроссмейстер унвони учун зарур бўлган учинчи ва якуний нормани 2010-йил декабр ойининг охирида Озарбайжон бирдамлик куни тадбирида қўлга киритган[2], шунингдек биринчи ўринни эгаллаган [3]. 2011-йилнинг февралида ФИДЕ унвон топширган [4].

Профессионал фаолияти

[edit | edit source]

2015-йил ноябр ойида Абасов 2016-йилги Тата Стеэл Чалленгер турнирига йўлланма олиш учун Вейк-ан-Зи шаҳрида бўлиб ўтган Cултурал Виллаге турнирида ғолиб чиққан[5]. Абасов Боку шаҳрида бўлиб ўтган 42-шахмат Олимпиадасида Озарбайжон 2 жамоасида иштирок этди[6]. У 13 ўйиндан 6½ очко тўплади [7]. 2016-йил декабр ойининг охирида у Виктор Лазниčка, Деннис Вагнер, Кристиан Бауэр ва Матеуш Бартелдан тай-брейк бўйича Зурич Рождество очиқ чемпионатида ғолиб чиқди.[8] 2017-йилда Абасов шахмат бўйича Озарбайжон чемпионатида ҳам, Баку Опен турнирида ҳам ғолиб бўлди[9].

2019-йил октябр ойида Нижат ФИДЕ Гранд Швейсария турнирида 6,5 очко (+2=9-0) олиб, 154 нафар ўйинчи орасида 15-ўринни эгаллади. Ўша йилнинг ноябр ойида Абасов жаҳон рейтингида 93-ўринга кўтарилди ва фаолиятида биринчи марта ФИДЕ Топ 100 рўйхатига кирди.

Эслатмалар

[edit | edit source]
  1. https://ratings.fide.com/profile/14204118}[сайт ишламайди]
  2. 2,0 2,1 Грандмастер титле апплиcатион, ФИДЕ
  3. „Азербаижани Солидаритй Дай 2010“. Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 2013-йил 16-апрел.
  4. „Лист оф титлес аппровед бй тҳе 1ст Пресидентиал Боард меэтинг 2011“. ФИДЕ (2011-йил 8-феврал). 2017-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-июн.
  5. Счулз. „Шипwреcкед ин тҳе Бенони“. ЧессБасе (2015-йил 30-ноябр). Қаралди: 2016-йил 16-январ.
  6. „УСА анд Чина wин голд медалс ин Баку Чесс Олймпиад“. ФИДЕ (2016-йил 10-сентябр). 2018-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-июн.
  7. Cроwтҳер. „Магнус Cарлсен wинс ҳис фифтҳ Тата Стеэл Мастерс“. Тҳе Wеэк ин Чесс (2016-йил 31-январ). 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-октябр.
  8. „Зüрич: Нижат Абасов wитҳ бест тиэ-бреак“. Чесс Неwс. ЧессБасе (2017-йил 9-январ). Қаралди: 2019-йил 9-июн.
  9. „Тҳе Wеэк ин Чесс 1203“. тҳеwеэкинчесс.cом. Қаралди: 2019-йил 9-июн.

Ҳаволалар

[edit | edit source]