Jump to content

Матлубот жамияти

From Vikipediya

Матлубот жамияти – матлубот кооперациясининг қуйи бўғини. Матлубот жамиятини ихтиёрийлик асосида уюшган пайчилар ташкил этади. У ўз фаолиятини кенгайтириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тай-ёрлаш, умумий овкатланишни ташкил этиш ва аҳоли истеъмоли билан боғлиқ бошқа бир неча хил хизматларни ҳам бажаради. Матлубот жамияти бевосита истеъмолчи ва маҳсулот етиштирувчиларни бирлаштирган ҳолда қишлоқ жойларида таркиб топади. Мамлакат, вилоят, туман уюшмаларига бирлашади. Вилоятлардаги „Матлубоцавдо“ уюшмаси ҳудуддаги Матлубот жамиятиларни бирлаштирган ҳолда уларнинг манфаатларини ҳимоялаш ваколатларига эга бўлиб, уларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятларини биргаликда, марказлашган тарзда ривожлантиришни таъминлайди.

Матлубот кооперацияси – аъзоларнинг пай тўловига асосланган, истеъмол молларни сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш учун тузилган уюшма. Дастлабки Матлубот жамиятилари ХВИИИ-асрнинг охири – ХИХ аср бошларида Буюк Британияда вужудга келди ва кейинчалик Франсия, Германия, Италияда ва Европанинг бошқа мамлакатларида кенг тарқалди. Ҳозирги вақтда Матлубот жамиятилари Осиеънинг баъзи мамлакатларида (Япония, Ҳиндистон, Мянма, Шри Ланка, Бангладеш ва бошқалар), Америка, Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Мексика ва Австралияда ривожланган. ХХ-асрнинг 70-йилларида Буюк Британия, Дания, Норвегия, Швейсария мамлакатларининг умумий товар айланмасида Матлубот жамиятилари улуши 8—11%ни, Финландияда 36%ни ташкил этди.

Матлубот жамияти Ўзбекистон ҳудудига чор Россияси мустамлакачилари билан кириб келган. Дастлаб касбкорлик асосида шаклланиб, ишчилар ва офицерлар Матлубот жамияти пайдо бўлган. ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб аҳоли таъминотида катта ўрин эгаллади. Матлубот жамияти озиқ-овқат, кий-им-кечаклар сотиб олиш ва сотиш билан чегараланмай қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тай-ёрлаш, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш асосида ҳам матлуботчиларни бирлаштирди.

Матлубот жамиятининг республика ташкилоти – „Ўзбекистон матлубот жамиятлари иттифоқи“ („Ўзбекбирлашув“) 1925-йил январ да ишчи, қишлоқ, шаҳар кооперативлари ва ҳарбий кооперативларни бирлаштирган 26 матлубот жамиятлари негизида ташкил этилган. Республикада Матлубот жамияти тизими – „Ўзбекбирлашув“ аксиядорлик компанияси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар „Матлубоцавдо“ аксиядорлик компаниялари фаолият кўрсатади. Жами 592 аксиядорлик жамиятларини бирлаштиради, 80 мингдан ортиқ ишчи-хизматчилар савдо, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш, қурилиш, бўрдоқичилик ва паррандачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, ташқи иқтисодий алоқалар ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатади (2003).

Мухтор Расулов.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил