Jump to content

Шимолий Македония

From Vikipediya
Шимолий Македония Республикаси
Република Северна Македонија
Република Северна Македонижа
ШиорСлобода или смрт
(Македонча: Либертй ор деатҳ)
Мадҳия: Денес Над Македонија
(Тодай Овер Маcедониа)
Лоcатион оф Шимолий Македония
Пойтахт Скопе
Расмий тил(лар) Македон тили
Ҳукумат Парламентлик Республика
Бранко Крвенковски
Владо Буčковски
Мустақиллик (Югославиядан)
• Сана
8-сентабр 1991
Майдон
• Бутун
25,333 км2 (149-ўрин)
• Сув (%)
1.9
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
2,045,262 (143-ўрин)
• Зичлик 80/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$15,550 мил. (126-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$7,603
Пул бирлиги Денар (МКД)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма МК
Телефон префикси 389
Интернет домени .мк

Шимолий Македония, Шимолий Македония Республикаси (макед.: Северна Македонија)[1]— Жанубий Европада, Болқон ярим оролнинг марказий қисмида жойлашган давлат. Майдони 25713 км². Аҳолиси 2,046 млн. киши (2001). Пойтахти — Скопе шаҳри Маъмурий жиҳатдан 30 туман (раён)га бўлинади. Пул бирлиги — денар.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Македония — республика. Амалдаги конституцияси 1991-йил 17 ноябрда қабул қилинган, 1992-йил 6 январда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиги — президент (1999-йилдан Борис Трайковский), умумий тенг ва тўғри яширин овоз бериш йўли билан фукаролар томонидан 5 йил мудсатга сайланади. Қонун чиқарувчи олий органи — Мажлис (бир палатали парламент). Ижроия ҳокимият — раис ва вазирлардан иборат ҳукумат.

Табиати

[edit | edit source]
Оҳрид кўли, 2022

Македония ҳудудининг кўп қисмини ўртача баландликдаги (2764 м гача) тоғлар эгаллайди. Улар оралиғида даралар ва даре водийлари бор. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими — мўътадилконтинентал, жанубида Ўрта денгизга хос иқлим. Ўртача температура январда 5° — 7°, июлда 24°—26°. Ўртача йиллик ёғин 500 мм. Асосий дарёлари — Вардар ва Струмица, катта кўллари — Охрид, Преспа. Тоғ ён бағирларида — аралаш ўрмон (асосан, дуб ва бук) ҳамда бутазорлар, 2000 м дан баландда — тоғ яйловлари, Фойдали қазилмалардан хромит, марганец, қалайрух, мис ва темир рудалар, сурма, уран, магнезит конлари бор.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолисининг 66,5 % македонлар; албанлар (22,9 %), турклар (4 %). лўлилар (2,3 %), серблар (2 %), мусулмон-славянлар (2,1 %) ҳам яшайди. Расмий тил — македон тили. Диндорларнинг кўпчилиги — православ христианлар; сунний мусулмонлар ҳам бор. Аҳолисининг 54 % шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Скопе, Битола, Прилеп, Куманово, Охрид.

Тарихи

[edit | edit source]

Македония Республикаси 1918-йилда Сербия таркибидаги Серб, хорват ва словенлар қироллиги (1929-йилдан — Вардар Македонияси ҳудудида ташкил топган (қаранг Македония (тарихий вилоят)).

Югославия қироллитида юқори мавқега эга бўлган серб ҳукмрон доиралари миллий зулм сиёсатини ўтказиб, „Македония“ номини расмий иборадан чиқариб ташладилар, Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий асоратга, буюк серб зулмига, жумладан, мажбуран серблаштириш сиёсатига қаршилик ҳаракати вужудга келди. Илғор ижтимоий кучлар фаоллик кўрсата бошлади.

1941-йил апрелда Вардар Македониясининг кўп қисмини Болгария, қолган ерларини Италия босиб олди. Босқинчиларга қарши халқ қуролли курашга отланди. 1945-йилда Македония озод этидди ва Югославия Федератив Халқ Республикаси таркибидаги 6 республиканинг бирига айланди. 1991-йил 25 январда Македония суверенитета ҳақида Декларация қабул этилди ва ўша йили 17 ноябрда Македония суверен, мустақил, демократик республика деб эълон қилинди. Македония — 1993-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатини 1994-йил 31 декабрда ўрнатди. Миллий байрами — 2 август — Республика куни.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Умуммакедония инқилобий ташкилоти — Македония миллий бирлиги демократик партияси, 1990-йилда тузилган; Демократик алтернатива партияси, 1998-йилда ташкил этилган; Либералдемократик партия, 1997-йилда тузилган; Македония демократик партияси; Албанлар демократик партияси; Македония социалдемократикиттифоқи, 1943-йилда Македония коммунистлар иттифоқи номи билан тузилган ва 1991-йил 20 апрелдан ҳозирги номи билан юритилади; Македония социалистик партияси, 1990-йилда асос солинган. Македония касаба уюшмалари конфедерацияси.

Хўжалиги ва саноати

[edit | edit source]

Македония — индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 55,6 %, қишлоқ хўжалигининг улуши 16,8 %. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик, кимё-фармацевтика саноати, кончилик ривожланган. Полимер, айрим турдаги станоклар, саноат асбобускуналари, қишлоқ хўжалиги машиналари, автодеталлар, совиткичлар ишлаб чиқарилади. Бинокорлик ашёлари, ўтга чидамли материаллар, шиша, чинни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Тўқимачилик, о.зиқ-овқат, ёғочсозлик, кўн-поябзал, тамаки саноати, виночилик ривож топган. Йилига 5,8 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Ҳунармандчилик ривожланиб бораётир.

Македония Республикасида деҳқончилик устун. Тамаки, пахта, сезам, узум, сабзавот ва мевалар, озиқ-овқат экинларидан буғдой, маккажўхори, шоли экилади. Қўйчилик ва қисман, қорамолчилик, паррандачилик, баликчилик билан шуғулланилади. Ўрмонларда ёғоч тайёрланади. Сайёҳлик яхши йўлга қўйилган.

Транспорти

[edit | edit source]

Темир ёл узунлиги — 0,7 минг км, автомобил йўллари узунлиги — 10,6 минг км. Четга кийим-кечак, газмол, машина ва асбоб-ускуна, доридармон, мебел, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотади.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

Македонияда 7—15 ёшдаги болалар учун 8 йиллик асосий мактаб доирасида мажбурий бошланғич таълим жорий этилган. Шу мактаб негизида ўрта умумий таълим мактаби — гимназия ва касб-ҳунар мактаби ташкил этилган. Йирик олий ўқув юртлари: Скопеда университет (1949-йилда ташкил қилинган, унинг ҳузурида иқтисодий илмий тадқиқот институти бор) ва пед. академияси. Македония фан ва санъат академияси, миллий тарих институти, фолклор, геол., ветеринария институтлари, Охрид шаҳрида гидробиол. институти, Струмица шаҳрида пахта институти, 20 га яқин илмий жамият мавжуд. Скопеда халқ кутубхонаси, университет кутубхонаси, тарихий архив, археология (1924), тарих (1926) музейлари, расмлар галереяси (1948), этн. музейи (1949), Охридда тарих ва раем музейлари бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви

[edit | edit source]

Македонияда бир қанча газ. ва журналлар нашр этилади.Энг йириклари: „Нова Македония“ („Янги Македония“, македон тилида чиқадиган кундалик газета, 1944-йилдан), „Бирлик“ (турк тилида чиқадиган газета, 1994-йилдан), „Вечер“ („Оқшом“, кундалик газ.,1963-йилдан), „Пуле“ (ҳафталик газ.,1991-йилдан), „Трудбеник“ („Меҳнаткаш“, ҳафталик газ.), „Фляка эвеллазеримит“ (албан тилидаги газ.,1945-йилдан). Макфакс — Македония ахборот агентлиги 1993-йилда ташкил этилган. Македония радиоси 1944-йилдан, телекўрсатуви 1964-йилдан ишлай бошлаган.

Адабиёти

[edit | edit source]

Македон адабиётининг вужудга келиши ва даврларга бўлиниши муаммолари мамлакат олимларининг илмий ишларида ҳар хил баён этилган. К. Мисирков (1874—1926)нинг илмий фаолияти бу соҳада муҳим аҳамиятга эга. У македон адабий тилининг ҳозирги фонетик ва морфологик тузилишига якин намунасини яратди. Шоир К. Ра-син (1908—43) замонавий македон шеъриятининг асосчиси ҳисобланади. К. Неделковски (1912—41), М. Богоевски (1919—42) ва бошқа ватанпарварлик руҳида асарлар яратишди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр ёзувчилари озодлик кураши воқеаларини асосий мавзу қилиб олдилар. 60—80-йилларда роман ва қисса жанрлари ривожланди (С. Янев-ски, Д. Солев, С. Дракул, Й. Леов, Г. Абажиев, Ж. Чинго ва бошқалар). Драматургияда В. Илоски, К. Чашуле, Т. Арсов-скилар ижод қилди. Македонияда турк ва бошқа халқлар адабиёти ҳам мавжуд.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

Македония ҳудудида милоддан аввалги 4—6-асрлардан шаҳарлар (Стоби, Скупи, Гераклея) ҳаробалари сақланган. Улар орасида доирасимон манзилгоҳлар, тош ва гуваладан қурилган уйлар, тарашланмаган ҳарсангдан тикланган истеҳкомлар, қадимги юнонча қабрларни эслатувчи олтин ниқобли сағаналар, одам ва ҳайвонларнинг олтин ва жез ҳайкаллари бор. Ўрта асрларда Македония меъморлиги Византия таъсирида ривожланган: Скопе деворлари (6-аср), шоҳ Самуил қасри (11-аср бошлари), Струмица қўрғони (11-аср), Охриддаги аё София ибодатхонаси базилика типида қурилган. 12— 14-асрлардаги диний иншоотларда бир ёки беш хочсимон гумбазли ибодатхоналар тоифаси қарор топди. Турклар ҳукмронлиги даврида масжидлар, миноралар, мезанасимон турар жойлар қурилди. 18—19-асрлардан монастир мажмуалари ва турар жой намуналари сақланиб қолган. 19-аср охири ва 20-аср 30-йилларигача ҳозирги Македония ҳудудидаги шаҳарларда европача эклектизм руҳидаги қоришиқ меъморлик услубида бинолар режасиз, тартибсиз қурилган. Кейинги йилларда шаҳарлар бош режа асосида қайта курила бошланди, йиғма темир-бетондан йирик саноат иншоотлари барпо этилди. 1963-йилги Скопе зилзиласидан кейин шаҳар марказини япон меъмори К. Тонге лойиҳаси асосида тиклашга киришилди. Кейинги йилларда барпо этилган энг катта иншоотлар — Скопедаги Касаба уюшмалари уйи (меъмор С. Брезовски), Тарих музейи (меъмор Г. Константиновски), Македония халқ театри (меъмор М. Кратоношич), Прилепдаги шаҳид жангчилар ёдгорлик мажмуаси, Петровседаги аэропорт би-носи ва бошқа

Македонияда амалий безак санъати, ўймакорлик ва бошқа ривожланган. Охриддаги 11-асрга оид аё София ибодатхонаси, Нерезидаги 12-асрга мансуб авлиё Пантелеймон черкови деворларига ишланган расмлар Македония ҳудудидаги энг қадимги тасвирий санъат ёдгорликларидир. 13—14-асрларда Евтиҳис ва Михаил каби рассомлар эркин сюжет асосида нозик табиат манзараларини чиздилар. 18-аср 2-ярми ва 20-аср 1-ярмида македон рассомлари Фрчкоскилар оиласи, Ж. Зографски ва Д. Андонов умумевропа рангтасвири руҳида ижод қилиб, ватанпар-варлик композициялари, портретлар, пейзажлар яратдилар, халқ турмушини акс эттирдилар. Замонавий македон тасвирий санъатида рассомлик, ҳайкалтарошлик, графика, амалий безак санъатининг ҳар хил турлари ривожланган.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Халқ мусиқаси хилма-хил ва ўзига хос бўлиб, асосан, 2 овозли қўшиқ ва чолғу куйларидан иборат. Мусиқа асбоблари орасида тапан, дарбука, дойра каби уриб чалинадиган, шу-пелка, зурла, кавал каби пуфлаб чалинадиган, гусле, кара каби торли, камонли ва чертиб чалинадиган турли созлар бор. Дойра бўлиб қўшиқ айтиш ва рақсга тушиш кенг тарқалган. 19-аср охири ва 20-аср бошларида Македонияда мусиқа маданияти ривожланди, маданий-маърифий жамиятлар вужудга келди. 1895-йил Скопеда духовой оркестр, 1907-йил „Вардар“ қўшиқчилар жамияти ташкил топди. 1928-йил С. Арсич биринчи мусика мактабини очди. С. Гайдов, Ж. Фирфов каби истеъдодли композиторлар етишиб чиқди. Иккинчи жаҳон уруши давридаги халқ озодлик курашида қўлга қурол олиб қатнашган македон композиторлари ватанпарварлик руҳидаги оммавий кўшиқлар ҳам яратишди. 60— 80-йилларда Г. Прокопев, К. Македонски, Т. Зографски, Т. Прошев каби ком-позиторлар опера ва балет жанрларида баракали ижод қиддилар. Скопеда Филармония (1944), М халқ театрида опера труппаси (1947), Фолклор институти (1950), радио хори (1945), ўрта мусиқа мактаби, Олий педагогика институтида мусиқа кафедраси мавжуд. Македониянинг Ўзбекистондаги маданият кунлари доирасида Тош-кентда 20-аср композиторлари асарларидан консертлар ўтказилган.

Театри

[edit | edit source]

1901-йилда „Ташвиш ва тасалли“ деб аталган тарғибот-ватанпарварлик театр труппаси ташкил этилди, 1913-йилда Скопеда биринчи доимий серб Халқ театри очилди. 20—30-йилларда ишчи ва талабаларнинг ҳаваскорлик театр жамоалари вужудга келди. 1945-йилда Скопедаги Халқ театри Македония халқ театри деб атала бошлади. Театр таркибида драма ва балет труппалари бор. Македония саҳналарида маҳаллий драматурглар, жаҳон классикаси ва хорижий муаллифларнинг асарлари қўйилади.[2]

Галерея

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Игор Жанев, Легал Аспеcц оф тҳе Усе оф а Провисионал Наме фор Маcедониа ин тҳе Унитед Натионс Сйстем, АЖИЛ, Вол. 93. но 1. 1999.
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил