Jump to content

Суғурта

From Vikipediya

Суғурта — табиий офатлар (зилзила, сув тошқини, ёғин ва бошқалар), ҳар хил бахциз ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ва бошқа пул қопламаларини тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими. Суғурта кўп асрлик тарихга эга. Суғурта муассасалари дастлаб ўрта асрларда, денгиз орқали олиб бориладиган савдодаги хавфхатарлар билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлди. Кейинчалик бошқа соҳаларга ҳам ёйилди. Ижтимоийиқтисодий тараққиётнинг турли босқичларида суғурта фуқароларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя этувчи восита бўлган.

Суғурта-жисмоний ва юридик шахслар тўлаган пул мукофотлари фонди хисобидан, муайян суғурта ходисаси юзага келганда уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади.

Суғурта икки тармоққа бўлинади. Биринчиси-умумий суғурта тармоғи. Иккинчиси- ҳаёт суғурта тармоғи.

Умумий суғурта тармоғи тоъртта турга бўлинади. Булар; шахсий, мулкий, жавобгарлик ва мажбурий суғурта турларидир.

. Шахс, ий

Суғурта жамғармаси миллий иқтисодиёт захира жамғармасининг муҳим ва ўзига хос бўғини ҳисобланади, миллий иқтисодиётни турли тасодифлардан молиявий ҳимоя қилади. Ривожланган мамлакатларда суғурта иши ниҳоятда тараққий этган бўлиб, бу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотида суғурта бадал (мукофот)лари ҳажми ўртача 8—12 % ни ташкил этади.

суғурта қилинадиган объектга қараб мулкий суғурта (мас, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий манфаатлари, бинолар, экинлар, уй ҳайвонлари, молмулк, транспорт воситаларини суғурталаш), шахсий суғурта (инсон, соғлиғи, ҳаёти, меҳнат қобилиятини суғурталаш), учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик суғуртаси (транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини, кредит олувчиларнинг банк олдидаги кредитни ўз вақтида қайтариш жавобгарлигини суғурталаш ва бошқалар)га бўлинади. Суғурта тартиби ва шартлари, турлари, объектлари мамлакатдаги қонунчилик билан белгиланади. Мустақилликка эришгунига қадар 1918—91 йилларда Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини собиқ Иттифоқ миқёсида ягона бўлган давлат суғурта идораси („Госстрах“) ва унинг иттифокдош республикалардаги бошқармалари амалга оширган. 1991-йилдан ЎзРда ўтказилган чуқур иқтисодий ислоҳотлар жараёнида бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки босқичларида давлат С органлари қайта ташкил этилди, уларга рақобатда бўла оладиган турли мулкчилик шаклида суғурта компаниялари ва агентликлари вужудга келди. Суғурта хизмати бозори, суғурта фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳуқуқийқонунчилик асослари яратилди. 1993-йилда 6 майда Ўзбекистон Республикасининг „Суғурта тўғрисида“ қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997-йил 25 февралдаги фармонига кўра Молия вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатиб келаётган Давлат суғурта бош бошқармаси „Ўзагросуғурта“ суғурта компанияси шаклида қайта ташкил этилди, „Кафолат“ суғурта компанияси, „Мадад“ суғурта агентлиги, „Ўзбекинвест“ экспортимпорт миллий суғурта компанияси ва бошқа ўз фаолиятини бошлади.

Суғурталаш мажбурий ва ихтиёрий шаклларда амалга оширилади. Мажбурий суғуртанинг ўзи мажбурий ва мажбурий давлат суғуртасига бўлинади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жорий этилади. Ўзбекистонда умумий фойдаланишдаги автомобил транспорта, сув, ҳаво, темир йўл транспортлари йўловчилари, транспорт воситалари эгаларининг фуқоролик жавобгарлиги ва бошқаларга мажбурий суғурта турлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини қўриқлаш, Давлат божхона, Давлат солиқ қўмиталари ходимлари мажбурий давлат суғуртасига олинган ва бундай суғурта турлари учун суғурта бадали (мукофоти) давлат бюджети ҳисобидан тўланади. Ихтиёрий суғурта турлари суғурта муносабатларида қатнашувчи томонларнинг ўзаро розилиги ва ёзма шартнома асосида амалга оширилади, суғурта жавобгарлиги ҳажми (суғурта нархи), суғурта бадали (мукофоти) миқдори, суғурта ҳодисаси юз берганда тўланадиган суғурта пули (суғурта қопламаси, товони) суммаси — шартнома шартлари суғурта қилувчи билан суғурта қилинувчи томонлар ўртасида келишилади. Ўзбекистон Республикасида жами суғурта компанияларининг суғурта жавобгарлиги 3,25 трлн. сўмни, йиғилган бадаллар (мукофотлар) тушумлари суммаси 21,7 млрд. сўмни, тўланган суғурта пули (копламалари) суммаси 2,4 млрд. сўмни ташкил этади; суғурта тўловларининг умумий тузилмасида молмулк суғуртаси 70 %, шахсий суғурта 6,2 %, жавобгарлик суғуртаси 5 % дан иборат бўлди (2002). 2004-йилда Ўзбекистонда 20 дан ортиқ, шу жумладан 10 та йирик давлатаксиядорлик, нодавлат суғурта компаниялари фаолият курсатади.

Ўзбекистон Республикасида суғурта соҳасида тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари, нормалари халқаро стандартларга мувофиклаштирилган.

Республикада суғуртага оид ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг янги „Суғурта фаолияти тўғрисида“ қонуни (2002-йил 5-апрел) билан тартибга солинади. Хўжаёр Шеннаев, Баҳодир Шамсуддинов.

Суг'урта турлари

[edit | edit source]

Сизнинг эҳтиёжларингизга ко'ра ко'плаб суг'урта турлари мавжуд.

Манбалар

[edit | edit source]