Сундан тили
Сундан тили — австронез тилларидан бири, Индонезиянинг Ғарбий Ява вилоятида, Суматра о. жан.да тарқалган; сўзлашувчиларнинг умумий сони 21 млн. кишидан ортиқ. Асосий лаҳжалари: баду (энг қад.), бантен, богоркраванг , чианжур, кунинган, чиребон ҳамда адабий тилга асос бўлган Бандунг ш. шеваси. Ўзига хос фонетик, морфологик ва синтактик хусусиятлари бор. Лексикасида ономатопоэтик (тасвирий) сўзлар анчагина; унга аввало санскритдан, кейинчалик араб, ява, индонез ва нидерланд тилларидан кўплаб сўзлар ўзлашган.
Дастлабки ёзма ёдгорликлари 8—9-аср ларга мансуб бўлиб, санскритда битилган; кейин қад. ҳинд ёзувларидан кави қўлланган; 1ба.дан араб алифбоси асосидаги жажаван ёзуви, 17-аср 2-ярмидан чачаракан (ява ёзуви) тарқалган. 19-аср охиридан Сундан тили учун лотин фафикаси асосидаги ёзув жорий этилган. Сундан тилида бой адабиёт мавжуд, бошланғич мактабларда дарс ўтилади, радиоэшиттириш олиб борилади, газеталар чоп этилади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |