Тўқтайхон
Тўқтайхон | |
---|---|
Хон | |
Тўқтайхон ва унинг амакиваччалари Темур, Чабар ва Ўлжайту (14-аср). | |
Олтин Ўрда хони | |
Салтанат | 1291–1312 |
Ўтмишдоши | Тула буға |
Давомчиси | Ўзбекхон |
Туғилиши | тах. 1270 |
Вафоти | тах. 1312 |
Турмуш ўртоғи |
Булуқхон хотун Тукунча қўнғирот Мариа Палаиологина |
Уй | Боржигин |
Отаси | Мангу Темур |
Онаси | Олжу Хотун қўнғирот |
Дини | Шаманизм |
Тўқтайхон, Тўхта (? тахминан 1312) — Олтин Ўрда хони. Ботухоннинг набираси Мангу Темур ва Ўлжой хотуннинг ўғли. 1288-йил Ўрдадаги ҳокимиятни идора қилаётган амакиваччалари томонидан кувилган. Т. паноҳ излаб Нўғай олдига борган, у Т.нинг рақибларини маккорлик бн ҳузурига чақиртириб қатл этган ва хонлик тахтига Т.ни ўтқазган (1291). Бироқ оз фурсатдан сўнг, Т. бн Нўғай орасида низо чиқиб, ўзаро кураш бошланган. 1293-йил Т.нинг биродари Дўдан Нўғайга ёнбосган рус князлари мулкларини талонторож қилган. 1300-йил Т. Нўғайни узилкесил мағлубиятга учратиб, Волгадан Дунайгача бўлган ерларни ўз ҳокимияти остига бирлаштирган. Аммо Т.нинг фаол ташқи сиёсат юритишга бўлган саъйҳаракати зое кетган. У элхонлардан Ғозонхонге. тегишли бўлган Аррон ва Озарбайжонни қўлга кирита олмаган. Т.нинг ҳукмронлик даврида мулкдорларга қарши олиб борилган ҳаракат, 1310 йилда ўтказилган пул ислоҳоти ижобий рол ўйнаган. Т. фаолияти, асосан, салтанат ички сиёсатини барқарорлаштиришга қаратилган. Т. рус ерларига янги ҳарбий юришга тайёргарлик чоғида вафот этган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |