Jump to content

Удмуртия

From Vikipediya
байроқ

Удмуртия, Удмуртия Республикаси (удмуртча: Удмуртия) — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Ўрта Уралнинг ғарбий қисмида, Кама ва Вятка дарёлари оралиғида жойлашган. Майдони 42,1 минг км². Аҳолиси 1570,5 минг киши (2002). Удмуртияда 25 туман, 6 шаҳар, 12 шаҳарча бор. Пойтахти — Ижевск шаҳар.[1]

Давлат тузуми[edit | edit source]

Удмуртия — республика. Республика бошлиги — президент. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Давлат кенгаши, ижрочи ҳокимиятни раис бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.[1]

Табиати[edit | edit source]

У ҳудуди шимолидан жан.га, шарқдан ғарбга қиялаб борувчи сертепа текислик бўлиб, аксари қисмини дарё, жарликлар кесиб утади. Шимолий қисмида Юқори Кама қирлари бор (бал. 300 м), ғарбидаги Килмез дарёси бўйлари ботқоқлашган пасттекислик, жанубида Можга ва Сарапул қирлари бор. Фойдали қазилмалари: нефт, торф, кумир, қурилиш материаллари (кварсли қум, гил, оҳактош ва бошқалар). Минерал булоклар, шифобахш балчиқлар (ВарзиЯтчи) мавжуд. Иклими мўътадил континентал, қиши совуқ, ёзи нисбатан илиқ, шимолида ўртача температура январда —15,5° дан жанубида — 14,2° гача, июлда 17,5° дан 19,2° гача. Ўртача йиллик ёғин 400–600 мм. Энг катта дарёси — Кама. Сива, Иж, Вятка, Чепуа, Килмез ва бошқа дарёлари Кама ҳавзасига мансуб. Воткинск сув омбори бор. Тупрокларининг аксари чимли подзол, жануби-шарқда сур тусли ўрмон тупроклари, шарқи, жанубий ва шимолида чимликарбонатли тупроклар учрайди. Удмуртия ҳудудининг 47,5% ўрмон (арча, пихта, қарағай, тогтерак ва бошқалар). Ҳайвонот дунёси: ўрмонларда тулки, сувсар, оқсичқон, бўрсиқ, бўри, кемирувчилар (тийин, қуён, дала сичқони ва бошқалар); дарёларда норка, қундуз яшайди; ондатра иқлимлаштирилган. Қушлардан буддуруқ, карқур, қур, каклик овланади. Дарёларида турли балиқ кўп.[1]

Аҳолиси[edit | edit source]

Аҳолиси удмурт (30,9%), рус (58,9%), татар (6,9%) ва бошқа Шаҳар аҳолиси 69,7%. Давлат тиллари — рус ва удмурт тиллари. Диндорлари, асосан, христиан (православ)лар. Йирик шаҳарлари: Ижевск, Сарапул, Воткинск, Глазов.

Тарихи[edit | edit source]

Удмуртия ҳудудида одам кадим замонлардан яшаганлиги маълум (Янги Мултон қишлоғида неолит ёдгорликлари топйлган). 3—9-асрларда Вятка ва Кама дарёлари оралиғида удмурт қабилалари бирлашмаси вужудга келган. 10—12-асрларда Куйи Кама ва Вятка бўйларида яшаган удмурт қибилалари ВолгаКама Булғорияси таркибида бўлган, унинг инқирозидан сўнг 1236-йилдан Олтин Ўрта ва Козон хонликларига қарам бўлган. 1489-йил Ўрта ва Юқори Вятка удмуртлари, 1552-йил Кама бўйи удмуртлари Рус давлатига қўшиб олинган. 1558-йилга келибУдмуртиянинг барча ҳудудини Россия босиб олди. Жабрзулм кучайиши сабабли халқ қўзғолонлари бўлиб турди. 1662—64 йиллардаги бошқирдлар қўзғолони, Разин қўзғолони ва Пугачёв кўзғолонида удмуртлар фаол катнашдилар, 1905—07 йил лардаги инқилобда иштирок этдилар. 1917-йил 9 ноябрда Ижевскда шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918-йил июнида Удмуртия РСФСР таркибига қўшиб олинди. 1919-йил апрелда Удмуртияни Колчак қўшинлари ишғол қилди, ўша йил июнда яна шўро ҳокимияти тикланди. 1920-йил Вотяклар мухтор вилояти тузилди (подшо Россияси даври ва 1932-йилгача удмуртлар вотяклар деб атаб келинган; 1932-йилдан халқнинг ўз номи билан Удмуртия мухтор вилояти деб аталди). 1934-йил 28 декабрда Удмуртия Мухтор Совет Республикасига айлантирилди. 1990-йил сентабрда суверенитет ҳақида Декларация қабул қилинди ва Удмуртия Республикаси деб атала бошлади.[1]

Хўжалиги ва саноати[edit | edit source]

Удмуртия — ривожланган индус триалаграр республика. Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 46,8%, қишлоқ хўжалигининг улуши 12,8%, қурилишнинг улуши 4,1%, транспортнинг улуши 3,4%, савдонинг улуши 9,6%. Барча корхоналарнинг 69,2% хусусий, 5,1% давлат мулки, 8% муниципал мулк, крлган 8,1% мулкчиликнинг бошқа турлари, жумладан, аралаш ва хорижий мулкдир.

Саноатининг асосий тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик, ёқилғи, озиқ-овқат, электр энергетика, рангли металлургия, кора металлургия, ўрмон, ёғочсозлик ва селлюлозақоғоз, қурилиш материаллари, енгил, кимё, нефт кимёси саноатидир. Энергетика кумир, нефт, газ ва торфга асосланган. Ижевск, Сарапул, Воткинск, Глазовда иссиклик электр стансиялари бор. Йилига ўртача 3,2 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Қора металлургия "Ижстал" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ижевск ва Воткинскдаги металл қуюв корхоналаридан иборат. Глазовдаги Чепец механика заводида атом энергетикасида фойдаланиладиган ва Россияда бирданбир сирконий олиш ва уни қайта ишлаш сехи ишлайди. "Воткинск заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси қитъалараро баллистик ракеталар ишлаб чикаради. Енгил автомобил, мотоцикл, тепловоз, подшипник, қоғоз ишлаб чиқариш машиналари, нефт, кимё, еғочсозлик саноати учун ускуналар, металл қирқиш станоклари, радиотехника буюмлари, ов ва спорт куроллари ишлаб чиқариш ривожланган. Республика шимолий ва ғарбий туманларида ёғоч тайёрланади. Мебел, уйсозлик, ёғочсозлик, шиша саноати корхоналари бор. Енгил саноатда зиғир толасини қайта ишлаш, тикувчилик, кўнпоябзал, трикотаж, озиқ-овқат саноатида гўшцут, унёрма, ликёрарақ, пиво ишлаб чиқариш тармоклари бор. Нефт, кумир, торф, оҳактош қазиб олинади.[1]

Қишлоқ хўжалиги чорвачилик, ғаллакорлик ва зиғиркорликка ихтисослашган. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 1795 минг га, шундан 1461 минг га ер ҳайдалади. Ерларнинг салкам 60%да донли экинлар, 35%да емхашак экинлари етиштирилади. Қолган ерлар зиғир, картошка, сабзавот ва бошқа билан банд. Боғ ва резавор мевачилик ривожланган. Чорвачилигида гўшт ва сут учун қорамол, шунингдек, чўчқа, қўй, эчки, парранда боқилади. Асаларичилик ривожланган.[1]

Транспорти[edit | edit source]

Транспорт йўли узунлиги — 768 км, автомобил йўллари узунлиги — 5332 км. Кама дарёси ва Воткинск сув омборида кема қатнайди. Кема катнайдиган ички сув йўллари узунлиги — 178 км, Ижевск шаҳрида халқаро аэропорт бор. Кўпгина нефт ва газ кувурлари Удмуртия ҳудудвдан ўтади.[1]

Тиббий хизмати[edit | edit source]

20-асрнинг 90-йиллари ўрталарида Удмуртияда 7723 врач аҳолига тиббий ёрдам кўрсатди. Шифобахш минерал сув ва балчиқ билан даволайдиган "ВарзиЯтчи" курорти, бир неча санаторий ва дам олиш уйлари, сайёҳлар макони ва бошқа бор.[1]

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари[edit | edit source]

Удмуртияда таълим Россия Федерацияси таълим тизими асосида ривожланиб келаётир. 20-аср 90-йилларида республикадаги 882 умумий таълим мактабида 253 минг, 30 ўрта махсус ўқув юртида 21 минг ўқувчи, 5 олий ўқув юрти — Ижевскдаги Удмуртия университети, механика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт институтлари, Глазовдаги педагогика институтида 23,8 минг талаба таълим олди. Удмуртияда тарих, иқтисодиёт, тил ва адабиёт, физикатехника илмий тадқиқотлар институтлари, қишлоқ хўжалиги тажриба стансиясида илмий тадқиқотлар олиб борилади. Удмуртияда 5 театр, филармония, сирк, шунингдек, Ижевск ва Сарапулда ўлкашунослик музейлари, Воткинскда П.И. Чайковский ёдгорлик уймузейи, Ижевскда тасвирий санъат музейи, Глазов шаҳрида "Иднакар" музейқўриқхона бор. Удмуртияда бир неча газеталар ва журналлар нашр этилади. Удмурт ва рус тилларида радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар олиб борилади.[1]

Адабиёти[edit | edit source]

Адабиёти 19-асрда, Кирилл алифбоси асосидаги удмурт ёзуви жорий этилгандан кейин вужудга келди. 19-аср охирларида шоирлардан Г.Е.Верешчагин, Г.П. Прокопев, 20-аср бошларида М. Можгин, К.П.Чайников (К. Герд), адиб Кедра Митрей (Д. И. Корепанов) йирик шеърий ва насрий асарлар яратдилар. 20-йилларда шеърият устун бўлди. М. Прокопев, Д. Маёров, И. Дядюков, Ашалчи Ока (Л. Векшина), К. Чайников ўз шеър ва достонларида воқеликни романтик ифодалашдан ҳаққоний тасвирлашга ўтдилар. П. М. Соколов. М.Н. Тимашёвнинг саҳна асарлари, К. Митрей, Д. Пинянинг қисса ва романларида удмурт халқининг босиб ўтган йўли ва ҳаёти тасвирланди. Иккинчи жаҳон уруши даврида адабиёт халқни фашизмга қарши курашга рухлантирди. 20-асрнинг 2ярмида М.П.Петров ("Тонготар чоғи", "Эски Мултон"), И.Г.Гаврилов ("Офтоб чик,ди"), Е.Е.Загребин ("Бахрр ёмғири"), С.А. Самсонов ("Тунги қўнғироқ") йирик асарлар яратдилар. Шеъриятда Ф. Василев, А. Белоногов, А. Уваров, В. Романов, В. Ившин баракали ижод қилдилар.[1]

Меъморлиги ва тасвирий санъати[edit | edit source]

Удмуртия худудида мил. ав. 1-минг йиллик — мил. 2-минг йилликнинг Иярмига оид кўпгина бадиий ёдгорликлар топилган. 17-асрнинг 2ярмида ёғоч қўрғонлар (Сарапул ва бошқа шаҳарларда) қурилди. 18-аср ўрталарида заводлар теварагида шаҳарчалар вужудга келди. 18-аср охири ва 19-аср бошларида Сарапул, Глазов, Ижевск, Воткинск ш.лари бош режа асосида курила бошлади (меъморлар В. Гесте, С.Дудин, В. Петенкин, Ф. Росляков ва бошқалар). 19-аср 1ярми бинолар меъморлигида ампир услуби урф бўлди. Удмуртиядаги турар жойлар девори ёғочларни устмауст тахлаш усулида тикланар, ҳовли атрофи ўралиб, нақшинкор дарвозалар ўрнатилар эди. 20-асрнинг 20— 30-йиллари меъморлигида конструктивизм, 40—50 йилларида классицизм (Ижевскдаги сирк, меъмори П. Попов, Пушкин кўчасидаги меъморий мажмуа, меъмори В. Орлов ва бошқалар) шаклларидан фойдаланилди. 60—70йилларда шаҳарларда янги турар жой дахалари, меъморий мажмуалар (Ижевскда маъмуриймаданий марказ (меъмори Г. Александров) барпо этилди.[1]

20-асрнинг 20-йилларида тасвирй санъат вужудга келди. Замонавий рассомлар орасида Н. Косолапое, А. Холмогоров, П. Семёнов, Д. Ходирев, И. Нурмухаметов, Б. Постников, П. Ёлкин асарлари машҳур. Халқ амалий безак санъатида каштачилик, бадиий тўқувчилик кенг ёйилган.[1]

Мусиқаси[edit | edit source]

Мусиқаси қўшни халкдар — финугор, туркий ва славянлар санъати билан ҳамоҳанг тарзда ривожанган. Қўшиқлари кўп овозли ва хилмахил жанрли — туй, маросим, деҳқончилик ва ов мавсумлари, сургун, жанг ва муҳаббат қўшиқларидан иборат. Чолғу асбоблари: гусли (крез), сибизға (чипчирган), флейта (узигуми), чўпон найи (тутектон), шунингдек, гармон, балалайка, скрипка, гитара кабилар. Профессионал мусика 20-асрнинг 20-йилларидан ривожлана бошлади. Композиторлардан Н. Голубев, Н. Греховодов, Г. Корепанов, Г. КорепановКамский, Л. Василев, Ю. Толкач, дирижёрлардан А. Мамонтов, Г. Бехтеров, Р. Анкудинова, хонандалардан К. Ложкин, Н. Зубков, Г. Титов машҳур. Удмуртияда "Италмас" давлат ашула ва раке ансамбли (1933-йилдан), радио ва телевидение хори, мусиқа билим юрти (1933-йилдан), Халқ ижодиёти уйи (1936-йилдан), мусиқа мактаблари бор.[1]

Театри[edit | edit source]

1918-йил удмурт тилида дастлабки драма спектакллари саҳналаштирилди. 20-йиллардан сайёр халқ театрлари ишлади. 1931-йил Ижевскда Удмурт драма театри (1958-йилдан мусиқали драма театри) очилди. 30-йилларда Алнаш (1934), Глазов ва Дебес (1936) қишлоқ театрлари ташкил этилди. 1935-йил Рус драма театри ва республика қўғирчоқ театри ишлай бошлади. Удмурт драма театри саҳнасида маҳаллий муаллифлардан И. Гаврилов. М. Петров, Г. Красилников, Е. Загребин, Л. Перевошчиков, С. Широбоков, қўшни республикалар драматурглар ва жаҳон мумтоз драматургияси асарлари қўйилди. Театр арбобларидан Г. Веретенников, Н. Бакишева, В. Перевошчиков, К. Гаврилова, В. Виноградова, А. Шклаева, Е. Романова ва бошқалар машҳур.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 "Удмуртия" ЎзМЕ. У-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил