Уйғур хоқонлиги
Туркий халқлар тарихи ХИВ асрга қадар |
---|
Турк хоқонлиги 552-744 |
Хазар хоқонлиги 618-1048 |
Сиртор 628-646 |
Кангар бирлашмаси 659-750 |
Турк Шаҳи 665-850 |
Туркаш хоқонлиги 699-766 |
Кимаклар хоқонлиги 743-1035 |
Уйғур ҳоқонлиги 744-840 |
Ог'уз Ябг'у давлати 750-1055 |
Қарлук Ябг'у давлати 756-940 |
Қорахонийлар давлати 840-1212 |
Канса Уйг'ур давлати 848-1036 |
Қочо 856-1335 |
Бижанак хоқонлиги 860-1091 |
Ғазнавийлар империяси 963-1186 |
Салжуқийлар давлати 1037-1194 |
Дашти қипчоқ 1067-1239 |
Хоразмшоҳлар империяси 1077-1231 |
Кераитлар 11тҳ cентурй-13тҳ cентурй |
Деҳли султонлиги 1206-1526 |
Қарлуқидлар 1224-1266 |
Олтин Ўрда 1240с-1502 |
Мамлуклар давлати 1250-1517 |
Уйғур ҳоқонлиги | ||||
| ||||
---|---|---|---|---|
Пойтахти | 745-847 Қорабаласағун | |||
Тил(лар)и | Орхон-энисей | |||
Майдони | 3100000 км² | |||
Аҳолиси | Уйг'урлар ҳиданлар (Манчжурлар) | |||
Бошқарув шакли | монархия | |||
- 744-747 | Қутлуг' Билга Қул | |||
Уйғур хоқонлиги — уйғурлар давлати (744—847). Шарқий Турк хоқонлиги ҳудудида Босмил хоқонлиги (742—744) дан сўнг пайдо бўлган. Пойтахти— Қорақурум (Урхун дарёсининг чап қирғоғида). Биринчи хоқони Қутлуғ Билга хоқон (уйғурларнинг ёғлиқор уруғидан) даврида (744—746) Уйғур хоқонлигига Олтойдан Манжуриягача бўлган ҳудуд қараган. Хоқон Мўюнчур (Қора хоқон) даври (746—759) да Уйғур хоқонлиги кучли давлатга айланган. Шимолида қирғизлар, шарқда киданларни енгиб, уларнинг ерларини ўз давлатига қўшиб олган. 8-аср ўрталарида Уйғур хоқонлиги га ғарбда Олтойдан, шаркда Хинган тогларигача, жанубида Гоби чўлидан шимолида Саян тоғларигача бўлган ҳудуд кирган. Хоқон Идигин даври (759—780) да Уйғур хоқонлигиқўшинлари Хитойдаги ўзаро урушлардан фойдаланиб, унга бостириб кирган. 8-аср охирида маҳаллий бойларнинг ўзаро жанжаллари, тобе қабилаларнинг уйғурлар ҳукмронлигига қарши кураши кучайиб, Уйғур хоқонлиги таназзулга учрай бошлади. 9-аср бошларида бу кураш янада кучайди. 840 йил Уйғур хоқонлиги аҳолиси 5 га бўлинган. Бир қисми ўз жойларида қолган. Уйғурларнинг яна бир қисми Шарқий Туркистон ва Жунғорияга кўчиб ўтган. Буюк ипак пўли Уйғур хоқонлиги назоратида бўлиб, ташқи савдо кенг ривожланган. Хон давлатни тутуқпар, беклар ёрдамида бошқарган. Хўжалиги чорвачилик ва деҳқончилик бўлиб, барча ер, яйлов, чорва маҳаллий бойлар қўлида бўлган. Уйғур хоқонлиги хоқонлари Қутлуғ л Билга (745-747) Моянчур (747-759) Идигйин (759-780) Дунмага (780-789) Пангуан (789-794) Ачжохон (794-795) Қутлуғ лл (795-805) Қуллуқ Билгахон (805-808) Боихон (808-821) Чиндехон (821-824) Чжаолихон (824-839) Қуллуқбекхон (839-840) Угехон (840-846) Энянделехон (846-847) Уйғур хоқонлиги да йирик маҳобатли қурилишлар (шаҳар, қалъа ва бошқалар) олиб борилган. Қорақурум ш., Кичик Енисей дарёсининг бошланишида қалъа ва қаср (ПорБажин), Хемчик водийсида 14 шаҳарқалъа ва бир ҳарбий таянч пункти қурилган. Шаҳарларда аҳоли ҳунармандчилик (чарм, ёғоч, сопол, металлдан ишланган рўзғор буюмлари, заргарлик) билан шуғулланган. Шу даврда уйғур ёзуви (сурёний алифбоси асосида) пайдо бўлган. Уйғур хоқонлиги да монийлик ҳукмрон дин бўлган (8-аср), кейинчалик буддизм тарқала бошлаган
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |