Jump to content

Пўлат Мўмин

From Vikipediya
Пўлат Мўмин
Таваллуди 24-декабр 1922-йил
Вафоти 2-март 2004-йил(2004-03-02)
(81 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги СССР ва Ўзбекистон
Таълими Тошкент Давлат педагогика институти (1944)
Унвони Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Мукофотлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби

Пўлат Мўмин (тахаллуси; асл исм-шарифи Пўлат Мўминов) (1922.24.12 – Тошкент – 2004.2.3) — болалар шоири. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). Дастлаб педагогика билим юртини (1939), сўнг Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатиб (1944), ўқитувчилик билан шуғулланган (1944–1947). "Ленин учқуни" газетасида адабий ходим (1948–50), Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1951–1952), республика Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1954–60), Маданият вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошқармасида драматургия бўйича бош муҳаррир (1962–64).

Илк шеърлар тўплами – "Сайранг, қушлар" (1949). Шундан кейин унинг "Тонг куйлари" (1949), "Олтин бошоқдор" (1951), "Тиш чўткаси эртаги" (1955), "Ҳунардан унар" (1958), "Тўғри ўсган гул бўлур" (1960), "Ақл қаерда бўлар" (1962), "Олтин най" (1967), "Яхшиларга ўхшасам" (1975), "Раҳматга раҳмат!" (1969), "Эсон ва Омон" (1973), "Эртақдан эртакка" (1989), "Эртаклар яхшиликка етаклар" (1984), "Юрак завқу дардларим, айтар байту фардларим" (1993), "Буғдой бобо" (1995), "Болажон, болажоним" (2003) ва бошқа болаларга бағишланган шеър ва эртаклардан иборат тўпламлари, "Кул-ди хиёл" (1964), "Гул ва пиёз" (1971), "Қўшиқ айтиб" (1985) сингари қўшиқлардан ташкил топган китоблари нашр этилган. Пўлат Мўмин мумтоз ўзбек адабиёти анъаналарини давом эттириб, ғазал, туюқ, фард жанрларида ҳам кўплаб асарлар яратган. Унинг 500 дан зиёд қўшиқлари ғазал жанрида ёзилган. Пўлат Мўминнинг болалар ҳаётидан олинган "Қовоқвой билан Чаноқвой", "Суқатой ва Конфетвой" (1970), "Баҳодирнинг ботирлиги" (1972), "Она болам дейди, бола онам дейди" (1975), "Оқ фил йўқолди" (1983), "Туякуш-бояқиш" (1987) песалари республика театрларида саҳналаштирилган. А.С. Пушкин, В. В. Маяковский, С. Маршак, С. Михалков, А. Барто ва бошқа рус ёзувчиларининг болаларга бағишланган асарларини ўзбек тилига таржима қилган. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган (1998).[1][2][3]

Манбалар[edit | edit source]

Ҳаволалар[edit | edit source]

пеопле.зиёнет.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-13 санасида архивланган)