Jump to content

Қозоғистон

Координаталари: 48°Н 68°Э / 48°Н 68°Э / 48; 68
From Vikipediya
Қозоғистон Республикаси
Қазақстан Республикасй
Шиор«Алğа Қазақстан!» (норасмий)
Мадҳия: «Менің Қазақстаным» (Менинг Қозоғистоним)
Лоcатион оф Қозоғистон
Пойтахт Остона
Энг катта шаҳар Алмати, Остона, Чимкент, Қарағанди
Расмий тил(лар) Қозоқча (Давлат)
Русча (Расмий)
Ҳукумат Президентлик Республика
Қосим-Жўмарт Тоқаев
Ўлжас Бектенов
Мустақиллик (Совет Иттифоқидан)
• Сана
16-декабр 1991-йил
Майдон
• Бутун
2 724 902[1] км2 (9-ўрин)
• Сув (%)
1,50%[2]
Аҳоли
• 2023-йилги рўйхат
= 19 967 964[3] (64-ўрин)
• Зичлик 6,66/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2019-йил рўйхати
• Бутун
Деcреасе$164.207 миллиард[4] (54-ўрин)
• Жон бошига
Деcреасе $8,763[4]
Пул бирлиги Тенге (КЗТ)
Вақт минтақаси УТC+5[5]
Қисқартма КЗ, КАЗ
Телефон префикси 7
Интернет домени .кз

Қозоғистон ёки Қозоғистон Республикаси (қозоқча: Қазақстан, Қазақстан, Қазақстан Республикасы, Қазақстан Республикасй) – Ўрта Осиё ва Шарқий Европада жойлашган давлат. Ушбу давлат маъмурий жиҳатдан 17 вилоят, вилоятлар эса аудан (туман) ларга бўлинади. Пойтахти – Остона шаҳри. БМТ аъзоси. Қозоғистоннинг энг йирик мегаполис шаҳарлари Олмота, Остона, Чимкент шаҳарлари ҳисобланади. Унданан кейинги йирикроқ шаҳарлари эса Қорағанди ва Оқтўбе. Қозоғистон ер майдони бўйича (2 миллион 724,9 минг км²) жаҳонда 9-ўринда туради. Бешта давлат билан чегарадош, Шимол тарафида Россия билан – 6 467 км, жанубда – Туркманистон – 380 км, Ўзбекистон – 2 300 км ва Қирғизистон – 980 км, шарқида – Хитой билан – 1 460 км чегарадош. Умумий қуруқлик чегарасининг узунлиги – 13392,6 км ҳисобланади.[6] Шунингдек, ғарбий тарафида Каспий денгизи ва жанубда Орол денгизи сувлари ювиб туради.[7] Қозоғистон аҳолиси сони 19,17 млн. киши (2022-йил) Қозоқлар аҳолининг 70.4% ни ташкил қилади.

Давлат тузуми[edit | edit source]

Ақтўбе – Мега Актобе
Чимкент – Ўрда Баси

Қозоғистон – бошқарувнинг президентлик шаклидаги унитар давлат.[8] Амалдаги конституцияси 1995-йил 30-августдаги референдумда қабул қилинган; 1998-йил 7-октабрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.[9] Давлат бошлиғи – президент (2019-йил апрелдан Қосим-Жўмарт Тоқаев), у умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади, қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (Сенат ва Мажлис), ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.[10]

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшма бирлашмалари[edit | edit source]

Қозоғистон аграр партияси, 1999-йил январда тузилган; Фуқаролик партияси, 1998-йил ноябрда асос солинган; Қозоғистон демократик партияси, 2004-йил апрелда ташкил этилган; Ақ жол (Оқ йўл) демократик партияси, 2002-йил мартда тузилган; Қозоғистон „Аул“ („Қишлоқ“) социал-демократик партияси, 2000-йил январда асос солинган; Халқ коммунистик партияси, 2004-йил апрелда ташкил этилган; Қозоғистон коммунистик партияси, 1991-йил тузилган; „Қозоғистоннинг демократик танлови“ халқпартияси, 2001-йил ноябрда асос солинган; Қозоғистон ватанпарварлар партияси, 2000-йил ташкил этилган; Республика „НурЎтан“ („НурВатан“) сиёсий партияси, 1999-йил январда асос солинган; „Руҳоният“ партияси, 2003-йил апрелда тузилган. Қозоғистон эркин касаба уюшмалари конфедерацияси, 1991-йил августда тузилган; Қозоғистон меҳнат конфедерацияси, 2004-йил 2-мартда ташкил этилган, 1990-йил октабрда асос солинган.

Тарихи[edit | edit source]

Ҳозирги Қозоғистон ҳудудида милоддан аввалги 4–3-минг йилликларда (энеолит даври) яйлов чорвачилиги пайдо бўлди. Милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталарида ҳинд-эрон халқларига мансуб сак, массагет ва скиф дашт қабилалари яйлов чорвачилиги билан шуғуллана бошлади. Бу қабилалар, асосан, кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвачилик билан шуғулланган, ҳунармандчилик ва қисман деҳқончилик ҳам қилган. Милоддан аввалги 329-йилда Искандар Мақдуний ва унинг қўшини ҳозирги Қозоғистоннинг жанубий чегараси бўйлаб, ҳозирда Сирдарё деб номланадиган Яксарт дарёси бўйида скифларга қарши Яксарт жангини олиб боргани юнон манбаларида сақланиб қолган. Милоддан аввалги 3–1-асрарда ҳозирги Қозоғистон ҳудудида Қанғ давлати вужудга келди. Милодий 6-аср ўрталарида Турк хоқонлиги, 8-аср бошларида Или ва Чу дарёлари оралиғидаги ҳудулларда тургашлар, 766-йил Қарлуқлар давлати ташкил топди. Тургашлар, кейинчалик Қарлуқлар хоқонлигида (766–940) ҳунармандчилик ва савдо марказлари бўлган шаҳарлар (Тароз ва бошқа) пайдо бўлди. 8–10-асрларда Қозоғистон жанубда ислом дини тарқалди. 9–11-асрларда Қозоғистоннинг ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудлари ўғузлар давлати таркибида бўлган. 8–11-асрларда шимоли-шарқий ва марказий ҳудудларда қимоқлар ва қипчоқлар яшаган (бу катта ҳудуд Дашти Қипчоқ деб аталган).

10-асрнинг 1-ярмида Еттисувга шарқий Туркистондан яғмолар бостириб кирди. Уларнинг ҳужуми натижасида Қарлуқ хоқонлиги парчаланиб, унинг ўрнида Қорахонийлар давлати пайдо бўлди. 1219–21 йилларда мўғуллар томонидан босиб олиниб, Чингизхон ўғиллари ўртасида тақсимланди. Мўғуллар ҳукмронлиги даврида Қозоғистон Олтин Ўрда таркибида, у парчалангач, Оқ Ўрда ва Мўғулистон таркибида бўлган. Амир Темур 1391-йил Тўхтамишга қарши юриши чоғида Қозоғистондаги Улуғтоғ (Улутов)да қароргоҳ қурган ва тоштарошларга сафари ҳақида харсанг тошга битик битишга фармон берган. Орадан 200 йил ўтгач, Абдуллахон ИИ ҳам Дашти Қипчоққа юришидан ёдгорлик сифатида Улуғтоғда масжид қурдирган. Катта ҳудудни бирлаштирган Оқ Ўрда 14-аар охири – 15-аср бошларида бир неча мулкларга ажралиб кетди (асосий ҳудудларни бирлаштирган Нўғай Ўрда ва Ўзбек хонлиги уларнинг энг йириклари бўлган). 15-аср охирида Еттисувда Қозоқ хонлиги вужудга келди. 16-аср бошларида қозоқ элатининг узоқ давом этган шаклланиши ниҳоясига етди. Қосимхон даври (1511 – 23)да Қозоқ хонлиги мустаҳкамланиб, чегараси кенгаиди, аҳоли сони ортди. 16-аср ўрталарида Нўғай Ўрдаси, кейинроқ Мўғулистон ва Сибир хонликлари парчаланиб кетди. Қозоқ хонлиги жузларга бўлиниб, Катта жуз (Еттисув), Ўрта жуз (Марказий Қозоғистон) ва Кичик жуз (Ғарбий Қозоғистон) деб атала бошлади. 17-асрда жузлар ҳудудларида мустақил хонликлар пайдо бўлди. 18-аср бошларида Қозоғистонга Жунғария хонлиги хавф солиб турди (1729-йил жунғарлар Катта жузнинг талай ерларини босиб олди). 1726-йил Абулхайрхон Кичик жуз оқсоқоллари номидан Россия подшосига фуқароликка олишни илтимос қилиб мурожаат қилди. 1731-йил Кичик жуз Россия таркибига кира бошлади. 1731–40 йилларда Ўрта жузнинг айрим хон ва султонлари Россия фуқаролигини қабул қилдилар. 18-аср ўрталарида қозоқ султонлари орасида низо кучайиб, пировардида Абулхайрхон ўлдирилди (1748). Унинг ўғли Нурали кичик жуз хони бўлиб, подшо маъмуриятига таянди ва ўз ҳокимиятини Ўрта жузнинг бир қисмига, шунингдек, Хивага ҳам ёйишга уринди. Аммо у муваффақияцизликка учради. Жунғарларнинг Хитойдан мағлубиятга учраши (1758) натижасида ҳудудининг катта қисми жунғарлар ҳокимияти остида бўлган Катта жузда манжурлар ҳукмронлиги ўрнатилиши хавфи пайдо бўлди. Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари, жумладан, Чимкент ҳам Қўқон хонлиги таркибига кирди. 19-аср бошларида Ўрта жуз хонлари Буке (1815), Вали (1819) вафотидан сўнг подшо ҳукумати хон ҳокимиятини тугатиб, 1822-йилдан янгича бошқариш тизимини жорий этди. 1824-йил Кичик жузда ҳам хон ҳокимияти тугатилди; уруғ оқсоқоллари ҳокимиятини чеклайдиган ҳудудий бошқарувга ўтилди. Дашт ерларнинг жанубий ҳудудлари Қўқон ва Хива хонликлари таркибида қолди. 1853-йил Оренбург ва Самара генерал-губернатори В.А.Перовский Қўқон хонлигига қарашли Оқмачит қалъасини ишғол қилиб, уни таянч пунктга айлантирди. 1854-йил Верний истеҳкоми (ҳозирги Олмаота) қурилди.

Россиянинг таъсири кучайиб бораётганлигидан хавфсираган Қўқон хони Худоёрхон 1860-йилнинг кузида русларнинг Верний истеҳкомини босиб олиш учун 20 минг аскар юборди. Ўша йилнинг октабрда рус қўшинлари қозоқ отрядларининг ёрдамида Узуноғоч дарасида Қўқон хони аскарларини мағлубиятга учратди. Натижада Еттисувнинг барча қисми Россияга қўшиб олинди. 19-асрнинг 60-йилларида қозоқ ерларининг Россияга қўшиб олиниши тугалланди. Подшо ҳукумати ўлкада маъмурий ислоҳотлар ўтказди. 1867-йил туркистон генерал-губернаторлиги таркибида Еттисув ва Сирдарё вилоятлари, 1868-йил Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида Урал ва Тўрғай вилоятлари, Ғарбий Сибир (кейинчалик Дашт) генерал-губернаторлиги" таркибида Акмолинск ва Семипалатинск вилоятлари ташкил этилди. Вилоятлар уездларга, уездлар волостларга, волостлар овулларга бўлинди. Барча ерлар давлат мулки деб эълон қилинди. 1867–68 йиллардаги ислоҳотлар қозоқ жамоаларининг барча табақаларида норозилик туғдирди. Натижада мустамлакачилик зулмига қарши қўзғолон кўтарилди. У шафқациз бостирилди. Қозоғистон Россия саноати учун ўз товарларини сотиш бозори ва хом ашё базаси бўлиб қолди.

Биринчи жаҳон уруши йиллари (1914—1918)да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорва молларини оммавий равишда тортиб олиш, солиқларнинг кўпайиши, қимматчилик, қозоқ аҳолисининг мардикорликка сафарбар қилиниши (1916) аҳоли орасида ғалаёнларнинг авж олишига сабаб бўлди. 1916-йилга келиб ғалаёнлар Қозоғистоннинг бутун ҳудудини қамраб олган миллий озодлик ҳаракатига айланди. Айниқса, бу ҳаракат Тўрғай вилоятида узоқ давом этиб, унга халқ қаҳрамони Омонгелди Имонов раҳбарлик қилди. 1917-йил ноябр – 1918-йил февралда Қозоғистонда совет ҳокимияти ўрнатилди. Қозоғистонинг Сирдарё ва Еттисув вилоятлари 1918-йил апрелда ташкил этилган Туркистон АССР таркибига киритилди. 1920-йил 26-августда РСФСР таркибида Қирғизистон (Қозоғистон) АССР тузилди. 1920-йил 4–12-октабрда Оренбургда бўлиб ўтган Қозоғистон Советларининг таъсис съезди РСФСР таркибида Қозоғистон АССР тузилганлигини эълон қилди. 1936-йил Қозоғистон АССР СССР таркибидаги иттифоқдош республикага айлантирилди. 1990-йил 25-октабрда давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилинди. 1990-йил 10-декабрда Республикаси деб номланди. 1991-йил 16-декабрда республика Олий Кенгаши давлат мустақиллиги тўғрисида қонун қабул қилди. 1991-йил 21-октабрда МДҲ таркибига кирди. Қозоғистон – 1992-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 23-октабрда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами – 16-декабр – Мустақиллик куни (1991).

Табиати[edit | edit source]

Қозоғистоннинг ҳудуди ғарбда Волга дарёси қуйи оқимидан шарқда Олтойгача ва шимолда Ғарбий Сибир текислигидан жанубда Тяншан тоғларигача чўзилган. Ғарбда Каспий бўйи пасттекислиги ва Манғишлоқ ярим ороли бор; бу ерда денгиз сатҳидан паст ботиқлар (мас, Қорагиё – 132 м) учрайди[11]. Манғишлоқдан шарқда Устюрт платоси (баландлиги 340 м гача) жойлашган. Каспийбўйи пасттекислиги шимоли-шарқда Урал тоғларининг жанубий тармоқлари ва Муғожар тоғи билан чегараланган. Муғожар тоғидан шимоли-шарқда Тўрғай платоси бор. У жанубда Турон пасттекислиги (Қизилқум чўли)га туташиб кетади. Орол денгизидан шимолда Катта ва Кичик Бўрсиқ қумли чўллари ва Оролбўйи Қорақуми жойлашган. Қозоғистоннинг марказий қисмини Қозоғистон паст тоғлари (Сариорқа) эгаллаган. Бу ерда Қизилрай (1565 м), Қарқарали (1366 м), Улуғтов (1133 м) каби алоҳида тоғ массивлари бор. Қозоғистон паст тоғларидан жанубда Бетпақдала чўли, ундан жанубда Мўйинқум чўли жойлашган. Бетпақдаладан шарқда катта майдонни эгаллаган Еттисув ҳудуди мавжуд. Қозоғистоннинг шарқи ва жануби-шарқида Олтой тоғларининг жанубий тармоқлари, шунингдек, Саура, Тарбағатай, Жунғария Олатови тизмалари, Шимолий ва Ғарбий Тяншаннинг айрим тизмалари жойлашган[12].

Қозоғистонда фойдали қазилмалардан Муғожар тоғи токембрий ва палеозой бурмали ва метаморфозлашган қатламлари орасида мис колчедани, Тўрғай букилмаси заминида магнетит рудалари (Соколов, Сарбай ва бошқа) ҳамда қўнғир темиртош (Қўстанай вилояти), қўнғир кўмир, боксит учрайди. Қозоғистоннинг бурмали палеозой заминида рудали ва норуда фойдали қазилмалар (мис, полиметалл ва бошқалар)нинг йирик конлари бор. Шунингдек, тошкўмир (Қараганда, Экибастуз) ва қўнғир кўмир (Майкуба) конлари мавжуд. Муғожар тоғининг вулканоген жинсларида хромит, никел, кобалт, олтин, асбест бор. Қозоғистон ҳудудида қўрғошин, рух, молибден, волфрам, фосфорит[13]. барит, кадмий, висмут, профиллит, нефт, газ, ёнувчи сланец, марганец, титан, ваннадий, темир, алюминий, қалай рудалари, олтингугурт, мирабилит, флюорит ҳам бор[14][15].

Иқлими[edit | edit source]

Иқлими кескин континентал. Қиш шимолда совуқ, маркази ва жанубда мўтадил совуқ, чекка жанубда юмшоқ. Январда ўртача ҳарорат шимолда –18 °C, текислик қисмининг жанубда – 3 °C. Шимолий ва марказий раёнларда қишда – 45 °C гача, жанубдада – 35 °C гача совуқ бўлади. Ёзи шимолда илиқ, жанубда иссиқ. Июлда ўртача ҳарорат шимолда 19 °C, жанубда 28–30 °C. Йиллик ёғин дашт ва ўрмонли даштларда 250– 400 мм, чўл ва чала чўлда 100–200 мм. Балхашбўйи, Оролбўйи Қизилқуми ва Устюрт жанубларида 100 мм дан кам. Тоғ олди ва тоғларда йиллик ёғин 400– 1600 мм. Жанубидаги тоғларда музликлар бўлиб, уларнинг сони 2700 дан зиёд, умумий майдони 2000 км2 чамасида[16].

Қум бўрони[edit | edit source]

2021-йил март ойида Қозоғистоннинг Манғистов вилоятини жуда кучли қум бўрони кузатилган. Мамлакатнинг фавқулодда ҳолатлар департаменти, ўз навбатида, шамол тезлиги сониясига 17–22 метргача кучайишини маълум қилган ва бўрон ҳақида огоҳлантирган. Табиий ҳодиса туфаайли 350 дан ортиқ юк машиналари Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон чегараларида қолиб кетган. Вазирлик маълумотларига кўра, ғарбий вилоятларда, Россиянинг Қозоғистон билан чегарадош шаҳарлари ва Манғистов шаҳридаги «Тажен» назорат-ўтказиш пунктида 150 га яқин юк машинаси тирбандликка қолган[17].

Ички сувлари[edit | edit source]

Қозоғистонда 85 мингдан зиёд дарё ва сой бўлиб, шундан 328 тасининг узунлиги 100 км дан ортиқ. Дарёларининг аксарияти ички берк ҳавзалар (Каспий ва Орол денгизлари, Балхаш кўли ва бошқалар)га оқади. Текисликлардан оқувчи дарёларнинг кўпи ёзда қуриб қолади. Тоғ дарёлари серсув ва гидроэнергияга бой. Асосий дарёлари – Иртиш, Урал, Чу, Или, Сирдарё. Чордара, Бухтарма, Қопчиғай ва бошқа сув омборлари бор.

Қозоғистонда 48,3 мингга яқин кўл бор; уларнинг умумий майдони 45 минг км2 дан ортиқ. Йирик кўллари: Балхаш, Зайсан, Олакўл, Тенгиз, Сассиқкўл, Марқакўл ва бошқалар.

Орол денгизининг экологик аҳволи[edit | edit source]

Орол денгизининг бугунги ҳолати (октабр 2008)

Орол денгизи илгари вақтда дунёдаги энг катта ички денгизлардан бири ҳисобланиб, унда балиқчилик, овчилик, транспорт ва эркрацион мақсадларда фойдаланилар эди. Денгиз сув режимини унга қуйиладиган Амударё, Сирдарё, эр ости сувлари ҳамда атмосфера ёнилғилари тушиши ва юзадан сувнинг буғланиши ташкил этади. қадимги тарихий даврларда денгиз сатҳининг 1,5 – 2,10 ўзгариши табиий иқлим ҳусусияти билан бўлиқ бўлиб, сувнинг ҳажми 100–150 куб км, сув сатҳи майдони – 4000 кв, км ни ташкил этган. Суғориладиган деҳқончиликнинг ривожланиши натижасида суъорилишга фойдаланиладиган қайтмас сувлар ва қурқчилик йиллари Амударё ва Сирдарёнинг делтасига қуйиладиган сув миқдори камайди. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда денгизнинг сатҳи 1961-йилга нисбатан 16,8 м га пасайди. 1994-йил 36,6 м. Бунда денгизнинг ҳажми 3 марта, юзаси 2 марта, шурланиш даражаси 9-10 гҒл дан 34-37 гҒл га ортади; 2000-йилга бориб 180–200 гҒл кўтарилади. Счозирги кунда денгиз сатҳининг пасайиши йилига 80 – 110 см ташкил этмоқда. Қирғоқ чизиғи 60 – 80 км пасайиб, очилиб қолган эрлар 23 минг км² ташкил этади.Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимларида сувнинг сифати ёмонлашади ҳамда ичиш учун яроқсиз бўлибқолади. Экологик тизмлар, ўсимлик ва ҳайвонлар чуқур инқирозга учраяпти. Энг ёмон аҳвол Жанубий оролдир.Ушбу минтақа ўз ичига шимолий ғарбий қизил қум, Заунгаўз, Қора қум, Жанубий устюрт ва Амударё дарёси каби ландшафт комплексларини олади. Орол бўйининг умумий майдони – 473 минг км² бўлса, унинг Жанубий қисми 245 минг км² ташкил этади. Бунга ККР ҳудуди,Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти, Туркманистоннинг Тошаввўз вилоятлари киради. Орол ва орол бўйида содир булаётган жадал равишдаги чўлланиш ҳодисаси дунё тажрибасида учратилмаган. Шунинг учун ҳам миқдор ва сифат жиҳатидан бахолаш анча қийинчиликалрга дуч келмоқда. Денгиз тубининг очилиши ва дарё делüталарининг қуриши ҳисобига чўл майдонлари кенгаймоқда. Очилиб қолган 1 млн га майдон юзаси майда туз заррачалари билан қопланиб янги шаклдаги қум қопламларини ҳосил қилади. Шундай қилиб, марказий Осиё ҳудудида кум, туз айрозоналарини шамол ёрдамида кучириб юрувчи кучли янги манба вужудга келди. Дастлабки маълумотларга караганда йилига атмосферага 100–150 млн. тоннагача чанг – тузон кутарилиши мумкин. Денгиз тубидан кутарилганчанг – туз тузони атмосфера ифлосланиши 5 % ҳам ортиб юбормоқда Чанг – тузонларнинг атмосферага кутарилиши 1 марта 1875-йили космосдан кўзатилган. Чанг – тўзон узунлиги – 400 км, эни эса 40 км бўлиб, радиуси 300 км ташкил этади. Тузларнинг эр юзасида ёгилиши натижасида пахтанинг ҳосилдорлиги 5 – 15 % шолининг эса 3-6 % пасайиб кетди. Орол бўйига ёгилаётган чанг – туз заррачаларидан умумий миқдор ўртача 520 кгҒга ташкил этиб, тупроқ ҳолати ёмонлашувининг асосий сабабчиларидан бири бўлиб колди. ККРнинг суъориладиган майдонлари чанг – туз фракциялари 250 кгҒга дан Чимбой туманида 500 т гача боради. Шўрланган қум тузлари йили орол бўйидаги 15 имнг га Яйловларни эгаллаббормоқда. ғўза учун ажратилган майдонлар касаллик кўзгатувчи заракунандалар билан зарарланган. қишлоқ хўжалик махсулотлари ҳосили пасайиб кетмоқда. Дарёнинг юқори оқимидаги ҳудудларда мелиоратив ҳолати ёмонлашиши (Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Самарқанд, Қизилўрда) ИИ туркумда эрланинг кўпайишига олиб келмоқда. Амударёнинг ўрта оқими жойлашган. Туркманистоннинг сув хўжалик туманларида мураккаб мелиоратив ҳолат келиб чиқмоқда. Амударё ва Сирдарёнинг куйи окимларида кўпчилик майдонлар қониқарсиз мелиоратив аҳволи билан 3 ва 4 катигорияга мансуб эрлар ҳисобланади, шурланган, кучли шурланган майдонлар 35–70 % ташкил этади. Тупроқларнинг шўрланиши ҳисобига кишлк хўжалик махсулотлари ҳосили Ўзбекистонда – 30 %, Туркманистонда 40 %, Қозоғистонда – 33 %, Тожикистонда – 1990 Қирғизистонда – 20 % пасайиб кетди. Кучли шурланган эр ости сувларнинг жойлашиши, чулланиши жараёнини кучайтирмоқда. Амударё ав Сирдарё қирғокларини пасайиш натижасида дарёларнинг куйи қисмида сув тошқинларини ақмайтириб юборади. Бу ўз навбатида тўқай ўсимликлари майдонларини қисқаришига, илгари гумусга бой бўлган ўтлоқи – ботқоқли тупроқлар унумсиз ўтлоқ тақир чўл, қумли тупроқларга айланишга олиб келади. Сутемизувчи ҳайвонлар қушлар камайиб кетди. Қуриган майдонлар аҳоли учун хавфли касалликларни таркатувчи кемирувчилар билан тулиб бормоқда. Орол бўйининг санитар – эпидемиологик аҳволи нихоятда оғир аҳоли марказлаштирилган сув билан таъминлаш 29–67 % ни ташкил этади. Аҳолини ярми ифлосланган очиқ сув ҳавзаларидан фойдаланилади. Орол денгизини сақлаб қолиш мумкинми? Орол муаммосини асоси уни денгиз сифатида сақлаб қолиш ташкил этади.Шуни таъкидлаш лозимки Орол ўз тарихи давомида илмий маълумотларга қараганда кўп марта ўз шаклини ўзгартирганини ва қуриб қолгани маълум. Орол денгизининг дастлабки абсолют баландлигини тиклаш учун минг куб км дан ортиқ сув керак бўлади. Орол денгизи муаммоси хам диққатга сазовордир. Орол денгизи 80-йилларда айниқса қурий бошлади. Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёни умумий муаммосига айланиб қолган. Денгиз ҳозирда „ўлик денгиз“ деб хисобланмоқда. Тирик организм денгизда деярли йўқ. Денгизнинг қуриган сохилларидаги тўпланиб қолган эрдаги тузлар шамол эсганда чанглар билан аралашиб, инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.Ўша эрдаги аҳолида сув муаммосига дуч келинмоқда.Бундан ташқари деярли Орол денгизининг ярми қуриб қолаётганидан, ҳеч ким қайғурмаяпти. Орол денгизини тиклашга чет эл маблағлари ажратилгани билан ўша маблағ денгизга харажат қилинишини хеч ким ўз назоратига олмаяпти. БУндан келиб чиқадики маблағлар ўша эрга „этмаяпти“. Буни киска килиб шундай таърифлаш мумкинки, Ўрта Осиё мамлакатларида қурғоқчилик вужудга келади. Буни жаҳон хамжамияти ва Марказий Осиё мамлакатлари „пичоқ суякка қадалганида“ англаб этишади. Афсуски Орол денгизи қуриб қолгандан сўнг бу муаммони эчиш йўллари қидирилади. Орол денгизининг қуришининг асосий сабаби бу хўжалик эҳтиёжларига ишлатилиши яъни пахта, буғдой суғорилишига Амударё ва Сирдарёдан фойдалнганликлари учун Орол денгизига сув кам этиб кела бошлаган. Шу туфайли Орол денгизи секин-аста қурий бошлага

Жаҳон банки Қозоғистонга Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолишга ёрдам бермоқда[edit | edit source]

Орол денгизининг аҳволи 2000-йилга келиб, айниқса, ачинарли бўлиб қолди. Қачонлардир катталиги жиҳатдан дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган бу денгиз ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидан бери тинимсиз қурий бошлади. Амударё ва Сирдарё сувлари денгизга бормай, совет даврида бунёд бўлган ирригацион лойиҳаларга оқизилиши натижасида, шу бугунга келиб денгизнинг чорак қисми қолди, холос. Оқибатда экологик ҳалокат ва маҳаллий аҳолининг оммавий касалликларга чалинишлари юзага келди. Улкан кўл қуриб боргани сари бу эрларда қишлар янада қаҳратон, ёзлар эса янада жазирама ва қурғоқчил бўлиб кетди. Аммо Орол денгизининг Қозоғистон ҳудудида жойлашган шимолий қисми бугунга келиб қайта жонлана бошлаган. Шўр кўлнинг бу қисмини сувга тўлдириш имконияти Қозоғистон ҳукумати Жаҳон банки томонидан ажратилган 85 миллион доллар кредитдан фойдаланиб, узунлиги йигирма километр бўлган Кўкорол тўғонини қурганидан кейин мумкин бўлиб қолди. Натижада денгиз жанубий қисмининг қуриши давом этмоқда, аммо шимолий қисмининг қуриши тўхтади. Қозоғистон ҳукуматининг расмий маълумотларига қараганда, собиқ Орол денгизи шимолий қисмининг 40 фоизини қайта тиклашга эришилди. Жорий йилнинг апрел ойи бошларида Қозоғистон ҳукумати денгизда иккинчи тўғон қурилиши учун Жаҳон банки қўшимча 126 миллион доллар кредит ажратиб бераётганини эълон қилди. Орол денгизининг Қозоғистон қисми қайта ҳаётга келаётган бир пайтда, Ўзбекистонда денгиз соҳиллари тобора узоқлашиб бормоқда. Бу саҳифада 2005—2007-йил апрел ойларида Орол денгизи ҳолати бўйича фотосуратларини солиштириб кўриш мумкин.

Тупроқлари[edit | edit source]

Тупроқлари шимолда 52° шаҳрик.гача қоратупроқ, 52–48° шаҳрик.лар орасида каштан тупроқ, ундан жанубда қўнғир ва бўзқўнғир чўл тупроқлари билан бирга қумли ва тақир тупроқлар, тоғларда тоғ қўнғир, тоғ каштан, қора тупроқ, бўз ўрмон ва тоғ-ўтлоқи қорамтир тупроқлар тарқалган. Тоғ тепаларида тоғ-ўтлоқи субалп ва алп тупроқлар минтақаси жойлашган.

Ўсимликлари[edit | edit source]

Қозоғистонда ўсимликларнинг 15 минг тури бор. Текислик қисми ўсимлик қопламининг характерига қараб 3 асосий зонага: дашт, чала чўл ва чўл зоналарига бўлинади. Дашт зонасида ҳар хил бошоқли ўсимликлар ўсади, шимолроқда қайинзорлар учрайди. Чала чўл зонасида шувоқ-бошоқли ўсимликлар кўпроқ. Чўл зонаси энг катта майдонни эгаллаган. Қизилқум чўлида қора саксовулзорлар бор. Йирик дарё водийларида тўқай ўрмонлари (жийда, туранғил, тол, чинғил) ўсади, дарё ва кўл бўйлари қамишзор. Тоғ этаги текисликлари ва тоғ олдиларида эфемер ва эфемероидлар. тоғ ён бағирларида буталар (наъматак, зирк ва бошқалар), ёввойи мевали дарахтлар ўсади. Тоғларнинг ўрта минтақаси игна баргли ўрмонлар билан қопланган, тоғ тепалари субалп ва алп ўтлокларидан иборат.

Ҳайвонот дунёси[edit | edit source]

Ҳайвонот дунёсида сут эмизувчиларнинг 180 тури, қушларнинг 500 тури, судралиб юрувчиларнинг 52 тури, сувда ва қуруқда яшовчиларнинг 12 тури, балиқларнинг 104 тури яшайди. Умуртқасиз ҳайвонлар кўп. Кемирувчилар, асосан, чўл ва дашт ерларда тарқалган. Чўл ва чала чўлларда сайғоқ, жайран, тоғларда марал, тоғ такаси, архар, ёввойи чўчқа, йиртқичлардан бўри, тулки, бўрсиқ, тоғ ўрмонларида қўнғир айиқ, қор қоплони, силовсин, росомаха, колонок, тийин ва бошқалар яшайди. Сув паррандаларидан ёввойи ғоз, ўрдак, Тенгиз кўлида қизил ғоз, қамишзорларда лайлак, бирқозон, турна, даштда бургут ва ҳакозолар бор. Судралиб юрувчилар кўп. Дарё ва кўллари балиққа бой. Оқсув-Жабалға, Олмаота, Борсакелмас, Қурғалжа, Марқакўл, Наурзум қўриқхоналари, Баяновул миллий боғи бор.

Аҳолиси[edit | edit source]

Қозоғистонниг аҳолиси

Қозоғистонда 131 миллат ва элат истиқомат қилади. Қозоғистоннинг аҳолиси 19 967 964 киши[3]. Жаҳонда 64-ўринда. Марказий Осиё давларидан 2-ўринда (Ўзбекистондан кейин). Қозоғистон кўп миллатли давлат ҳисобланади. Аҳоли зичлиги 1 км2 га 6 кишидан тўғри келади. Аҳоли зичлиги бўйича жаҳонда 184-ўринда[18][19]. Катта сонга эга аҳолининг этник таркиби (2018)

Дини[edit | edit source]

Қозоғистонда 75 % мусулмонлар (этник мусулмонлар билан ҳисоблаганда), 25 % масиҳийлик. Давлатда дин эркинлиги мавжуд яъни динга чек қўйилмаган. Бироқ диний эркинликни чеклайдиган қонунлар ҳам мавжуд[20].

Ҳудудий бўлиниши[edit | edit source]

Қозоғистоннинг ҳудудий бўлиниши

Қозоғистон 14 та вилоятдан ва 3 та республика аҳамиятига эга шаҳарлардан иборат. 1-апрел 2013-йилга кўра вилоят аҳолисининг сони[21].

Бўлиниши Маркази Майдони (кв.км) Аҳолиси (01.04.2013)
Республика аҳамиятига эга шаҳар Олмота 451 1 480 656
Республика аҳамиятига эга шаҳар Остона 797,33 1 127 263[22]
Республика аҳамиятига эга шаҳар Чимкент 1162,8 1 031 278
Олмота вилояти Талдиқўрған 223 911 1 955 849
Оқмўла вилояти Кўкшетау 146 219 733 175
Ақтўбе вилояти Ақтўбе 300 629 798 307
Атирау вилояти Атирау 118 631 558 252
Шарқий Қозоғистон Вилояти Ўскемен 283 226  1 393 792
Жамбул вилояти Тараз 144 264 1 073 444
Ғарбий Қозоғистон вилояти Ўрал 151 339 618 846
Қарағанди вилояти Қарағанди 427 982 1 364 096
Қўстанай вилояти Қўстанай 196 001 880 429
Қизилўрда вилояти Қизилўрда 226 019  730 256
Манғистау вилояти Ақтау 165 642 572 226
Павлодар вилояти Павлодар 124 755 749 978
Улитау вилояти Жезқазған 188 936,61  226 978 (2022)
Шимолий Қозоғистон вилояти Петропавловск 97 993  578 856
Туркистон вилояти Туркистон 116 280  1 983 967[23]
Умумий 2 724 902  16 967 480

Катта шаҳарлар[edit | edit source]

А.
Олмота
А.
Бойқўнғир фазо ҳудуди
Ақто'бе шаҳри
Ўрини Шаҳар Аҳолиси
Миллионер шаҳар
1 Олмота 1 422 354

Олмота

1 422 354
Юз мингдан зиёд аҳолиси бор шаҳарлар 100–999 минг аҳоли
2 Нурсултон 684 479
3 Чимкент 625 110
4 Қарағанди 468 957
5 Ақтўбе 357 193
6 Тараз 327 180
7 Павлодар 321 815
8 Ўскемен 306 588
9 Семей 303 878
10 Қўстанай 215 346
11 Ўрал 210 128
12 Петропавл 203 192
13 Қизилўрда 195 838
14 Атирау 175 474
15 Ақтау 172 904
16 Темиртау 171 588
17 Туркистон 146 449
18 Кўкшетау 137 214
19 Жанаўзен 127 594
20 Талдиқўрған 126 944
21 Экибастуз 126 538
22 Рудний 111 686
Умумий аҳоли сони
катта шаҳарларда:
6 938 449
Қозоғистоннинг умумий аҳоли сони: 16 499 997
Катта шаҳарлардаги аҳоли сонининг фойизи % 41,60 %

Хўжалиги[edit | edit source]

Қозоғистон – индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноат 23 %, савдо ва умумий овқатланиш 18 %, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги 12,7 %, транспорт ва алоқа 11,8 % ни ташкил этади. Ялпи ички маҳсулот ҳажми 167 миллиард доллар (2018 й) ва бу борада Марказий Осиёдаги мутлоқ етакчи давлат.

Саноати[edit | edit source]

Саноатида ёнилғи-энергетика, қора ва рангли металлургия, озиқ-овқат, машинасозлик ва металлсозлик, кимё ва нефт кимёси, енгил, қурилиш материаллари саноати етакчи тармоқлардир. Қора металлургия саноати марказлари Темиртов, Ақтўбе, Қарағанди, Оқсув шаҳарлари. Рангли металлургия саноати мис (Балхаш ва Жезқазған кон-металлургия комбинатлари), қўрғошин-рух (Ўсткемен, Чимкент), алюминий (Павлодар) саноатини ўз ичига олади; титан-магний ишлаб чиқарилади. Машинасозлик (темирпресс ускуналари, станок, экскаватор, трактор, қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш) корхоналари Қарағанда, Олмота, Нурсултон, Павлодар, Ўсткемен шаҳарларида жойлашган. Кимё саноати корхоналари минерал ўғит, фосфор, пластмасса, синтетик каучук, кимёвий тола ва бошқалар ишлаб чиқаради (Қоратов, Чимкент, Тараз, Атирау). Атирау, Павлодар шаҳаларида нефтни қайта ишлаш заводлари бор. Қурилиш материаллари саноатида семент, оҳак, ғишт, темир-бетон конструксиялари ишлаб чиқариш, енгил саноатнинг кўн-поябзал, теримўйна, жун, трикотаж, ип-газлама ишлаб чиқариш тармоқлари ривожланган. Озиқ-овқат саноатида гўшт, ёғ, қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқарилади. Тошкўмир (Экибастуз, Қарағанда ҳавзалари), нефт ва табиий газ (Манғишлоқ ярим ороли), темир рудаси (Соколов-Сарбай кони), полиметалл, мис, уран, хром, қўрғошин, никел рудалари, рух, висмут, кадмий, молибден, боксит қазиб олинади. йилига ўртача 58,6 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади – И (85,7 % иссиқлик электр стансияларида). Иртиш (Ўсткемен, Бухтарма), Сирдарё (Чордара), Или (Қопчиғай) дарёларида йирик ГЕСлар бор.

Қишлоқ хўжалиги[edit | edit source]

Қишлоқ хўжалигида мамлакат ҳудудининг 44 % дан фойдаланилади; унинг 19 % ҳайдалади, 1 % га яқини суғорилади. 1954—1960-йилларда қўриқ ва бўз ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида Қозоғистон ғалла етиштирувчи йирик республикага айланди. Лалми ва суғориладиган ерларда ғаллачилик билан бирга гўштжун қўйчилиги ва гўшт-сут чорвачилиги ҳам ривожланган. Ғаллачиликда, асосан, буғдой етиштирилади. Шунингдек, пахта, кунгабоқар, зиғир, ем-хашак экинлари экилади. Мевачилик, токчилик, полизчилик ривожланган. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, уй паррандаси, туя ва йилқи боқилади.

Эскпорт ва импорт[edit | edit source]

Қозоғистон четга автомобиллар, турли ҳарбий техникалар, локомотивлар, нефт ва табиий газ, қора металл, мис, ғалла, кўмир, озиқ-овқат ва бошқа турли ҳил юқори сифатли маҳсулотлар чиқаради. Четдан саноат моллари, машина ва жиҳозлар олади. Ташқи савдода Италия, Финландия, Жанубий Корея, БАА, Россия, Украина, Қирғизистон, Германия, Хитой билан фаол ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги – тенге. Қозоғистон Марказий Осиёдаги иқтисоди энг кучли давлат.

Транспорти[edit | edit source]

Аир Астана авиакомпаниясидаги Боинг 757 Олмота Аэропортида

Транспортида темир йўллар узунлиги 13,5 минг км, автомобил йўллари узунлиги 87,4 минг км. Каспий ва Орол денгизлари, Балхаш, Иртиш, Урал, Сирдарё дарёларида кема қатнайди. Трубопровод транспорти ривожланган. „Аир Казакҳстан“ ҳаво йўллари компанияси мавжуд[24].

Тиббий хизмати[edit | edit source]

2005-йил Қозоғистонда 50,6 минг врач (10 минг аҳолига 33,9 врач), 104,4 минг ўрта тиббиёт ходими (10 минг аҳолига 74,1 ўрта тиббиёт ходими) ишлади. Врачлар мамлакатдаги ихтисослаштирилган 6 олий ўқув юртида тайёрланади. Қозоғистон ҳудудида „Боровое“, „Олма-Арасан“, „Сариоғоч“ курортлари, Олатов, Баяновул, КапалАрасан, Мўялди, Янгиқўрғон курорт жойлар бор.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари[edit | edit source]

19-аср 2-ярмигача Қозоғистон ҳудудида фақат мусулмон мактаб ва мадрасалари бўлган. 19-асрнинг 2-ярмидан дунёвий мактаблар, хусусан, 1850-йил Оренбург чегара комиссияси ҳузурида қозоқ болалари учун 7 йиллик мактаб очилди. 1864-йил Тўрғайда қозоқ демократ-маърифатпарвар педагоги Н.Олтинсарин ташаббуси билан қозоқ мактаби ва унинг қошида интернат ташкил этилди. 1879–89 йилларда Қозоғистоннинг турли уездларида 2 синфли рус-қозоқ мактаблари, 1888-йил Орскда муаллимлар мактаби очилди. 1929-йил лотин алифбоси асосида қозоқ ёзуви яратилди. 1940-йил рус алифбоси асосидаги ёзувга ўтилди. 1992-йилдан таълим тизимида ислоҳотлар амалга оширилди. Умумий ўрта таълим мактаблари каби ўрта маълумот берадиган лицей, гимназия, ҳунар-техника мактаблари, коллежлар пайдо бўлди. 2003-йил республикада 108 гимназия, 63 лицей, лицей ва гимназия синфлари бўлган 289 мактаб, иқтидорли болалар учун мўлжалланган 30 мактаб ишлади. Қозоғистонда 2023-йилдан бошлаб мактабларда 12 йиллик таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш режалаштирилган. Мамлакатда, шунингдек, 2023-йилдан лотин ёзувини жорий этиш кўзда тутилган[25]. 312 ҳунар-техника мактабида 89 мингдан зиёд, 382 коллежда 207 мингдан ортиқ ўқувчи ўқиди. Қозоғистонда биринчи олий ўқув юрти – Қозоғистон педагогика институти 1928-йил Олмота шаҳрида очилган. 2005-йил Қозоғистонда 43 давлат олий ўқув юрти ишлади. Йириклари: Қозоқ миллий университети, Евросиё миллий университетити, Қозоғистон миллий аграр университети, Қозоғистон миллий техника университети, Қозоғистон миллий консерваторияси, Қараганда университети, Олмаота технология университети ва бошқалар Қозоғистонда илмий тадқиқотлар Қозоғистон Республикаси миллий фанлар академияси илмий тадқиқот институт ва муассасаларида, мамлакат олий ўқув юртлари ҳамда турли вазирлик, муассасалар ихтиёридаги соҳа илмий тадқиқот институтларида олиб борилади. Қозоғистонда бир қанча кутубхона (энг йириги Қозоғистон Республикаси миллий кутубхонаси), клуб муассасаси, 12 музей (йириклари: Қозоғистон Республикаси давлат музейи, Санъат музейи, Мухтор Авезов уй музейи, Абай Қунонбоев мемориал музейи ва бошқалар) бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви[edit | edit source]

Қозоғистонда бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Ақиқат“ („Ҳақиқат“, қозоқ тилидаги ойлик журнали, 1921-йилдан), „Атамекен“ („Ватан“, қозоқ тилидаги газета, 1991-йилдан), „Вечерняя Астана“, рус тилида ҳафтада 3 марта чиқадиган газетаси, 1991-йилдан), „Жас алаш“ („Ёш миллат“, қозоқ тилидаги кундалик газета, 1921-йилдан), „Жулдиз“ („Юлдуз“, қозоқ тилидаги ойлик журнал, 1922-йилдан), „Қазақстан аелдери“ („Қозоғистон хотин-қизлари“, қозоқ тилидаги ойлик журнал, 1925-йилдан), „Казахстанская правда“ („Қозоғистон ҳақиқати“, рус тилидаги кундалик газета, 1920-йилдан), „Народное хозяйства Казахстана“ („Қозоғистон халқ хўжалиги“, рус тилидаги ойлик журнал, 1926-йилдан), „Простор“ („Кенглик“, рус тилидаги ойлик журнал, 1933-йилдан), „Қазақстаннин аул шаруашилнғи“ („Қозоғистон қишлоқ хўжалиги“, қозоқ тилидаги ойлик журнал, 1936-йилдан), „Ара“ („Ари“, қозоқ тилидаги ойлик журнал, 1956-йилдан). „Қозоғистон ахборот агентлиги“ миллий компанияси, очиқ аксиядорлик жамияти, 1921-йил ташкил этилган. „Хабар“ агентлиги, аксиядорлик жамияти, 1996-йил тузилган. „Қозоғистон“ республика телерадиокорпорацияси, Қозоғистон радиоси (1920-йилдан фаолият кўрсатади) ва „Қозоғистон“ миллий телеканали (1958-йилдан фаолият юритади)ни бирлаштиради. „Хабар“ телерадиокомпанияси, 1995-йилда ташкил этилган. Қозоғистонда радиоэшиттиришлар 1921-йилдан, телекўрсатувлар 1958-йилдан бошланган.

Байрам ва дам олиш кунлари[edit | edit source]

[26] [27]

Кун Ўзбекча ва қозоқча номланиши
12-январ Янги йил (Жаңа жыл)
7-январ Исо пайғамбарнинг таваллуд куни (Иса пайғамбардын тууылған күні) Рождество Христово
8-март Халқаро аёллар куни (Халықаралық әйелдер күні)
2123-март Наврўз байрами (Наурыз мейрамы)
1-май Қозоғистон аҳолисининг бирдамлик куни
(Қазақстан халқының бірлігі мерекесі)
7-май Ватан ҳимоячилари куни (Отан Қорғаушы күні)
9-май Ғалаба куни (Жеңіс күні)
6-июл Остона куни (Астана күні)
30-август Қозоғистон Республикасининг Конституция куни
(Қазақстан Республикасының Конституциясы күні)
Ҳож сафарининг сўнги куни. 2013-йил 15-октабрда ўтади Қурбон ҳайити (Құрбан айт)
1-декабр Тўнғич Президент куни (Тұңғыш Президент күні)
16-17-декабр Мустақиллик куни (Тәуелсіздік күні)

Адабиёти[edit | edit source]

Қозоқ халқи адабиёти халқ оғзаки ижоди (қўшиқ, эртак, мақол ва матал, қаҳрамонлик ва лирик-эпик достонлар) дан бошланади. „Эр Тарғин“, „Қамбар батир“ ва бошқа қадимги достонларда халқ озодлиги, эрки ва мустақиллиги йўлида курашган халқ қаҳрамонлари мадҳ этилади. „Қиз Жибек“, „Баян Сулув“, „Айман-шолпан“ достонларида қозоқ халқининг эрксеварлиги куйланади. Халқ эртакларининг Алдар кўса, Жиренши, Тазша, Аёзби каби қаҳрамонларнинг саргузаштлари акс эттирилган эртаклар кенг тарқалган. 15-асрда Асан Кайғи, Сипира, Қазтуған, 16-асрда Дўстпамбет, Шалкииз, 17-асрда Жиембет, Марғаска Жиров, Ақтамберди, 18-асрда Тетиқора, Буқар каби жировлар ўз достонлари билан машҳур бўлдилар. 18–19-асрларда қозоқ маданияти, жумладан, қозоқ адабиёти тараққиётида янги давр бошланди. Жанақ Соғиндиқ ўғли, Шўжи Қаржа-убай ўғли, Суюнбай Арон ўғли, Шортанбой Қанай ўғли, Мурат Мўнке ўғли, Абубакир Шўқон ўғли ва бошқалар тараққийпарвар халқ оқинларининг асарлари пайдо бўлди. 19-аср ўрталарида Б. Қўжагулов, А.Найманбоев каби оқинлар, шоира Т.Тансанбекова, Жамбул Жабаев ва бошқаларнинг асарлари оммалашди. Бу даврда этнограф ва фолклоршунос Ч.Валихонов адабиётда маърифатпарварлик ғояларини ёйди. 19-аср 2-ярмида танқидий реализм адабиёти – қозоқ ёзма бадиий адабиёт ривожланди. Унинг асосчиси, шунингдек, миллий адабий тилнинг яратувчиси Абай Қўнонбоев бўлди. И.Олтинсарин маърифатпарварлик ғояларини яратди ва рус графикаси асосида қозоқ алфавитини ишлаб чиқди. 20-асрда ёзувчилардан С.Кубаев, С.Тўрайғиров, С.Дунентаев, М.Сералин, Б.Кулеев, Б.Утетилеуов, Т.Изтилеуов, Ғ.Қараш, Н.Орманбот ўғли, Т.Жўмартбоев ва бошқа маърифатчидемократларнинг реалистик анъаналарини давом эттирдилар. 20-асрнинг 20-йилларида қозоқ адабиётида Сакен Сайфуллин етакчи ўрин эгаллади. Бу даврда шеърият (Жамбул жабаев, Н.Байганин, Н.Байзаков, Т.Жароков, А.Тожибоев, Ғ.Ўрмонов. А.Тоқмағамбетов ва бошқалар) ва наср (М.Авезов, С.Муқонов, Ғ.Мусрепов, Ғ.Мустафин ва бошқалар) ривожланди. 1930-йилларда қозоқ адабиётида мавзу кенгайди (С.Сайфуллин, Б.Майлин, ААбишев, И. Жонсуғуров, Ш.Ҳусаинов асарлари). Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939—1945)да қозоқ адабиётида қозоқ халқининг жанг майдонидаги қаҳрамонлиги ва мамлакат ичкарисидаги меҳнат жасоратини акс эттирувчи асарлар майдонга келди. С.Муқонов, А.Тоқмағамбетов, Т.Жароков, Ғ.Ўрмонов, К.Абдиқодиров, Х.Бекхожин, Ж.Мўлдағалиев, Х.Эрғалиев каби шоирлар, Ғ.Мустафин, А.Нурпеисов, М.Авезов, А.Абишев ва бошқа адибларнинг ватанпарварлик руҳи билан суғорилган асарлари яратилди. Урушдан кейинги йилларда ҳам ватанпарварлик мавзуи давом эттирилди ва бу даврда М.Авезов, Ғ.Мусрепов, А.Нурпеисов, Т.Жароков, Г.Каирбеков, А.Тожибоев, Ғ. Ўрмонов, Ш.Ҳусаинов, С.Муқонов ва бошқа самарали ижод қилдилар. 1948-йил С.Муқоновнинг „Сирдарё“, 1953-йил „Ҳаёт мактаби“, 1953-йил Ғ.Мусреповнинг „Уйғонган ўлка“, 1952-йил Ғ.Мустафиннинг „Қарағанда“ романлари яратилди. 1956-йил М.Авезов „Абайнинг йўли“ тетралогиясини ёзиб тугатди (1-китоби 1942-йилда нашр этилган). 1960-йилларда адабиётга Х.Есенжаков, И. Есенберлин, А.Олимжонов, Т.Ахтанов, Ш.Муртазаев, А.Нуршаихов, М.Сундетов, А.Кекилбаев, С.Санбаев. С.Муратбеков, С.Жунусов каби ёзувчилар, Ж.Мулдагалиев, С.Мавленов, Ў.Сулаймонов, К.Мирзалиев, Т.Мулдагалиев, С.Жиенбоев, М.Макатаев, Ж.Нажмиддинов каби шоирлар кириб келди. 1960—1990-йилларда И.Есенберлин. Ш. Муртозаев, А.Кекилбоев, А.Олимжонов. С.Жунусов, С.Сматаевларнинг тарихий романлари пайдо бўлди.

Меъморлиги[edit | edit source]

Қозоғистон ҳудудида яшаган қабилаларнинг жез давридаги турар жой қолдиқлари (қаранг Андроново маданияти), мозорқўрғонлар ва ҳоказо сақланган. Милоддан аввалги 1-минг йиллик ва мил. дастлабки асрларда Қозоғистон ҳудудида яшаган қабилалар кўчма кигиз ўтов уйлар билан бирга пахса, хом ғиштдан ҳам уйлар қурган. Ўрта асрларда шаҳарлар [Исфижоб (11-асрдан Сайрам), Тараз ва бошқалар] барпо этилди, қалъа ва қўргонлар қурилди. 8-асрдан ҳозирги Қозоғистоннинг жанубий қисмида ислом дини тарқалиши муносабати билан масжид, мадраса каби янги типдаги бинолар, сардоба, ҳаммом, карвонсарой, конуссимон мақбаралар қурилди. 10-асрдан мемориал иншоотлар (Тароз шаҳри яқинидаги Бабажи хотин мақбараси, Ойшабиби мақбараси) барпо этилди. 13-аср 2-ярмидан шаҳарлар (Сиғноқ. Тароз, Сайрам ва бошқалар) қайта тикланди. 14–16-асрларда шаҳарлар қуриш авж олди, монументал бинолар (Қарағанди вилоятидаги Алаша хон мақбараси, 13-аср 2-ярми; Туркистон шаҳридаги Ҳожа Аҳмад Яссавий мақбараси – Яссавий мажмуаси, 14-аср охири – 15-аср боши) бунёд этилди. 17–18-асрларла Қозоғистон ҳудуди чегараси бўйлаб ҳарбий истеҳкомлар – Ёйиқ шаҳарчаси (Уралск), Гурев, Орск. Семипалатинск, Оренбург қалъалари қурилди. 19-асрда эклектика руҳида қалъа, маъмурий ва савдо иншоотлари, мақбаралар қурилди. 1920-йилларда турар жой ва жамоат бинолари меъморлигида миллий анъанавий меъморлик унсурларидан фойдаланилди. Балхаш, Қарағанди, Жезқазған каби янги шаҳарлар барпо этилди. 1920—1930-йиллардаги меъморликда конструктивизм ғоялари ўз аксини топди. 1950-йилларнинг 2-ярмидан қурилиш ишлари кенг кўламда давом эттирилди (Олмаотада Ҳукумат уйи). 1960—1970-йилларда кўп қаватли турар жой биноларининг қавати сони оширилди, янги меъморий шакллар {"Медео" спорт мажмуи, 1951, 1971—1972-йилларда реконструксия қилинган, меъморлар В.Кацев, А.Қайнарбоев ва бошқалар; Шевченко (ҳозирзи Ақтау) шаҳрининг меъморий мажмуаси; Олмаотадаги „Қозоғистон“ меҳмонхонаси, 1978, меъморлар Ю.Ратушний, Л.Ухоботов] яратилди. 1935-йил Қозоғистон Меъморлар уюшмаси тузилган.

Тасвирий санъати[edit | edit source]

Қозоғистон ҳудудида энг қадимги тасвирий санъат ёдгорликларидан палеолит даврида ҳайвонларнинг қояга ишланган расмлари (Қоратов ва Хонтовда) ва неолит даврига мансуб ғор расмлари (Павлодар вилоятидаги жасибой ғорида) топилган. Жез давридан Андроново маданиятига мансуб ёдгорликлар: ҳайвон (буғу, эчки ва бошқалар) ҳайкалчалари, ов манзараларининг қояга ишланган тасвирлари (Олмаота вилоятидаги Тамғалидара расмлари) сақланган, сопол идишлар топилган. Қозоғистоннинг ўрта асрларга мансуб тасвирий санъати намуналаридан эркак, аёл ва ҳайвонларнинг тош ҳайкалчалари, аёлларнинг бронза ҳайкалчалари сақланган. Ўша давр амалий безак санъати ёдгорликларидан ўйма, қолипаки нақш билан безатилган сирсиз ва сирланган сопол идишлар, чарм, металл буюмлар маълум. 19-асрда қозоқлар ҳаёти акс эттирилган тасвирий санъат асарлари яратила бошлади (Ч.Валихонов, Т.Г.Шевченконинг расм ва аквареллари, В.В.Верешчагин расмлари). 20-асрнинг 20–30-йилларида миллий рассом ва графиклар (А.Тошбоев, Ҳ. ва Қ.Хожиков ва бошқалар) етишиб чиқди. 40–50-йилларда тасвирий санъатнинг барча турлари, жумладан, рангтасвир санъати ривожланди (А.Исмоилов, А.Кастеев, А.Черкас-ский, М.Лизогуб). 1960—1970-йилларда М.С.Кенбоев, К.Т. Телжонов, К.М.Шаяҳметов, С.А.Айтбоев, С.Мамбеев каби рассомлар, Х.И.Наврўзбоев, Б.А.Тулеков, Т.С.Дўстмаҳамбетов каби ҳайкалтарошлар, Р.Сахи, Е.Сидоркин каби графиклар, Л.Хожикова, Р.Сансенбин каби амалий-безак санъати усталари ва бошқалар етишиб чиқси. 1940-йил Қ.Рассомлар уюшмаси тузилган.

Мусиқаси[edit | edit source]

Мусиқаси қозоқ оила ва аймоқларининг тарихан қарор топган турмуш тарзи (асосан, ярим кўчманчи чорвачилик ва деҳқончилик), дунёқараш ва эътиқодлари (шомонлик, тангричилик ва бошқалар) асосида ривож топган. Анъанавий мусиқа амалиётида қозоқ бақси (шомон-бахши), термеши, оленши, жиров, оқин, куйши, 18-асрдан сал-сере (сайёр ижодий гуруҳлари ташкил этган профессионал созанда, хонанда)ларнинг ижоди алоҳида ўрин тутади. Ҳар бир бақсининг ўзи ижод этган шахсий сарин (куй)лари илоҳий ҳисобланган, одамлар руҳига афсун-жоду, фол очиш, табобат ва бошқа маросимлар жараёнида катта таъсир ўтказган. Халқ қўшиқлари мавсум ва диний („тасаттиқ“, „навриз-олен“, „жарамазан“, „саҳар-олен“), табобат (бадик, „арбау“), оилавий маросим қўшиқлари („жар-жар“, „синсу“, „бет ошар“, „танису“, „қоштасу“, „жоқтау“ ва бошқалар), инсон ҳаёти туркумига оид „бесик жири“, „тусау кесу“, „жубату“, „жиирма бес“ ва бошқалар, терма, ўлан, жирларлян иборат. Халқ мусиқа чолғулари орасида бақси ва жировларнинг асосий чолғуси ҳисобланган қўбиз, чўпонлар ҳамда профессионал созандалар (Сармалай ва бошқалар) томонидан кенг қўлланилган сибизға оммалашган. Халқнинг энг севимли чолгуси бўлган дўмбира турли мазмундаги (ўйноқи „акжелен“, фалсафий „толғау“, драматик „қосбосар“, лирик „қонир“ ва бошқа) куйларни Биржансал, Даулеткерей, Таттимбет, Жаяу-Муса, Қурмонғози, Дина Нурпеисова каби созанда ва бастакорлар ижро этган. қозоқларда, шунингдек, чангқўбиз, яқин ўтмишда шертер, жетиген (торличертма), карнай, довул каби чолғулар тарқалган. 1930-йилларда янги (кўп овозли) мусиқа шакл ва жанрлари ривож топа бошлади. 1934-йил Қозоқ халқ чолғулари оркестри (1944-йилдан Қурмонғози номида), Қозоқ мусиқали театри (1937-йилдан опера ва балет театри), 1935-йил Жамбул номидаги Қозоқ давлат филармонияси, 1939-йил Қозоғистон композиторлар уюшмаси ташкил топди. Е.Брусиловский биринчи қозоқ операларини („Қиз-Жибек“, 1934; „Жалбир“, 1935; „Эр Тарғин“, 1937), симфоник асарлар („Сари арка“ 3-симфонияси, 1944 ва бошқалар), кантата („Қозоғистон“, 1947), В.Великанов биринчи миллий балет („Калкаман ва Мамир“, 1938)ларни яратишган. „Жолдастар“ (Р.Елебаев), „Қозоқ валси“ (Л.Хамиди) каби оммавий қўшиқлар ижод этилган. 1944-йил Олмаотада консерватория очилди. Халқ мусиқа ижодини ўрганиш ва тўплаш ишларида А.Затаевичнинг хизматлари („Қозоқ халқининг 1000 куйлари“, 1925; „Қозоқ халқининг 500 куйлари“, 1931) катта. 20-асрнинг 2-ярмида симфония (М.Тўлабоев, К.Кужамяров, Г.Жубанова ва бошқалар), опера ва балет (С.Муҳамеджонов, Г.Жубанова, Е.Раҳмадиев, А.Серкебаев ва бошқалар), камер мусиқа (Брусиловский, Жубанова ва бошқалар), қўшиқ (Н.Тлендиев) ва бошқалар жанрлар ривож топди. Мусиқа санъати арбоблари орасида дирижёрлар Ш.Кажгалиев, Н.Тлендиев, А.Молодов, Ф.Мансуров, хонандалар Р. Абдуллин, К.Байсеитова, А. Днишев, Р.Багланова, Е.Серкебаев, Б. Тулегенова, Б.Дўсимжонов, дўбмирачилар К.Жонтлеутов, Р.Омаров, К. Аҳмадияров, А.Ескалиев, Б.Карабалина машҳур. Ҳозир Қозоғистонда Қозоғистон давлат филармонияси (1935), Абай номидаги академик опера ва балеттеатри (1934), симфоник оркестр (1937), хор капелласи (1937), Қозоқ консерт бирлашмаси (1960), Қозоғистон телевидениеси камер оркестри, „Отрар сози“ фолклор-этнографик оркестри (1981), Олмаота консерваторияси ва Остона мусиқа академияси, 10 дан ортиқ мусиқа билим юрти фаолият кўрсатмоқда.

Театри[edit | edit source]

Театр санъати унсурлари қадимдан халқ маросимларида, сайилларда кўрсатилган томошаларда, масхарабозлик, оқинларнинг айтишувларида мавжуд бўлган. 20-асрнинг 20-йилларидан Семей, Қўстанай, Петропавловскда ҳаваскорлик труппалари тузилди. 1922-йил Оренбургда Қозоқхалқ маориф институти ҳузурида биринчи доимий театр тўгараги ташкил этилди. 1926-йил Қизилўрдада биринчи профессионал қозоқ театри очилиб, у 1928-йил Олмаотага кўчирилди (1961-йилдан М.Авезов номидаги Қозоқ драма театри). 1930-йилларда М.Оқинжоновнинг „Исатой ва Маҳамбет“, М.Авезовнинг „Тунги момақалдироқ“, Ғ.Мусреповнинг „Омонгелди“ песалари, шунингдек, С.Сайфуллин, Б.Майлин, Ж.Шанин, А.Тожибоев, Ш.Ҳусаинов, А.Абишевларнинг замонавий мавзудаги песалари саҳналаштирилди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари қозоқ театрлари саҳналарида ватанпарварлик руҳидаги тарихий, фолклор асарлар намойиш этилди. 1940—1950-йиллар қозоқ театри учун маҳорат ошириш йўлида бетиним изланиш даври бўлди, тарихий ва замонавий мавзуларда Ғ.Мустафиннинг „Миллионер“, А.Тожибоевнинг „Яшнайвер, чўл“, „Майра“, С.Муқоновнинг „Чўқон Валихонов“, М.Авезовнинг „Енлик ва Кебек“, К.Муҳаммаджоновнинг „Телпак тагидаги бўривачча“ асарлари муваффақиятли саҳналаштирилди. Қозоғистон театр санъати ривожига Ш.Айманов, С.Қожамқулов, Қ.Қуанишпаев, Р.Қўйчибоева, Х.Букеева, С.Муродова, С.Майканова, Е.Умирзақов, Қ. Бадиров, И.Ноғайбоев, Ш.Жандарбекова, Б. Римова ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар.

Киноси[edit | edit source]

Қозоғистон сиёсий харитаси

1928-йил Олмотада „Востокфилм“ трестининг бўлими (киножурнали тайёрланган, „Турксиб“ ҳужжатли филми яратилган, 1929, режиссор В.Турин), 1934-йил кинохроника студияси ташкил этилган. 1938-йил „Ленфилм“ киностудиясида қозоқ актёрлари иштирокида „Омонгелди“ бадиий филми (режиссор М.Левин) яратилди. 1941-йил октабрда Олмота бадиий филмлар студияси ишга тушди, у 1942-йил Қозоғистонга эвакуация қилинган „Мосфилм“, „Ленфилм“ студиялари билан бирга Бирлашган марказий киностудия номи билан ишлай бошлади. 1944-йил „Мосфилм“ ва „Ленфилм“ Москва ва Ленинградга қайтгач, Олмотада қолган студия кинохроника студияси билан қўшилди (1960-йилдан „Қозоқфилм“ киностудияси). 1950-йилларда қозоқ кинематографчилари турли жанрларда филмлар яратдилар. Режиссор Э.И.Файк „Қанотли совға“ (1956), режиссор В.П.Войтецкий „Сенинг дўстларинг“ (1960), режиссор М.С.Бегалин „Нотинч баҳор“ (1959), „Ерга қайтиш“ (1959) филмларини суратга туширдилар. „Қозоқфилм“нинг энг яхши филмлари: „Менинг исмим Хўжа“ (1963, режиссор А.Қарсақбаев), „Алдар кўса“ (1964), „Авлодлар ери“ (1966, иккаласининг режиссор Ш.Айманов), „Машуқ тўғрисида қўшиқ“ (1970, режиссор М.Бегалин), „Қиз Жибек“ (1972, режиссор С.Хожиков), „Баттол“ (1973, қирғиз режиссор Т.Океев), „Алпамис мактабга боради“ (1976, режиссор А.Қарсақбаев), „Транссибир тезюрари“ (1978, режиссор Э.Ўразбоев). Режиссор А.Ҳайдаров мултипликацион филмлар, режиссорлар О.Абишев. И.Верешчагин ҳужжатли филмлар яратганлар. Қозоқ киносининг етакчи актёрлари Е.Умирзақов, А.Умирзақова, К.Кожабеков, Ф.Шарипова, А.Молдабеков ва бошқалар 1958-йил Қозоғистон Кинематографчилари уюшмаси тузилган.

Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари[edit | edit source]

Галлерея[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. Агентство Республики Казахстан по управлению земельными ресурсами (данные на 1 ноября 2011 года)
  2. Стратегический план Агентства Республики Казахстан по управлению земельными ресурсами на 2011 - 2015 годы. (Земли водного фонда на 1 ноября 2011 года)
  3. 3,0 3,1 „Халық саны 20 миллионға жақындап қалды“ (кк). Қазақстан Республикасы Стратегиялық жоспарлау және реформалар агенттігінің Ұлттық статистика бюросы. стат.гов.кз (2023-йил 1-ноябр). Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.
  4. 4,0 4,1 „Wорлд Эcономиc Оутлоок Датабасе, Оcтобер 2016“. Интернатионал Монетарй Фунд. Қаралди: 11-ноябр 2016-йил.
  5. „Казахстан переходит на единый часовой пояс: что нужно знать“ (ру). закон.кз (2024-йил 29-феврал).
  6. Казахстан в сифрах-2011[сайт ишламайди]
  7. Қазақстан Республикаси Президентінің ресми сайти, http://www.akorda.kz/kz/kazakhstan/general_information/general_information_about_the_republic_of_kazakhstan (Wайбаcк Мачине сайтида 13-май 2012-йил санасида архивланган), 2011-йилнинг 8-июл куни текширилди
  8. Победивший на президентских выборах кандидат, будет управлять страной до декабря 2016 года, 3–декабр 2013–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 24–март 2014–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  9. Назарбаев отказался от референдума и решил провести досрочные выборы
  10. Ст. 44 Конституции РК, 19–сентабр 2010–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 15–июл 2013–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  11. Казакҳстан (Wайбаcк Мачине сайтида 26-декабр 2018-йил санасида архивланган) (ингл.) Всемирная книга фактов ЦРУ
  12. Европа // Словари и энциклопедии на Академике
  13. БП оценила нефтегазоыве запасы Казахстана, 24–март 2014–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 24–март 2014–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  14. СВОБОДНАЯ АЗИЯ — Экономика Казахстана: новые рубежи[сайт ишламайди]
  15. Парламент Республики Казахстан
  16. Информация о Казахстане на официальном сайте Президента РК, 30–ноябр 2009–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 24–март 2014–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  17. „Қозоғистоннинг айрим ҳудудлари қум бўрони остида қолди — видео“. Бугун.уз. 2021-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 18 март.
  18. Перепись населения 1989 г. Нац.состав Каз. ССР
  19. Перепись населения Республики Казахстан 2009 года. Краткие итоги. (ПДФ), 23–июл 2011–йилда асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 15–июл 2013–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  20. Ин Море Религиоус Cоунтриэс, Лоwер Суиcиде Ратес. Галлуп Поллс фром 2005 анд 2006.
  21. Географическое положение, природные условия
  22. „Об изменении численности населения Республики Казахстан с начала 2019 года до 1 ноября 2019 года“ (русча). Комитет по статистике Министерства национальной экономики Казахстана. Қаралди: 13-декабр 2019-йил.
  23. „Численность населения Республики Казахстан по полу в разрезе областей, городов, районов и районных центров и поселков на начало 2019 года“. Комитет по статистике Министерства национальной экономики Республики Казахстан. 2020-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2019-йил.
  24. Количество легковых автомобилей в Казахстане[сайт ишламайди]
  25. „Қозоғистонда 2023 йилдан 12 йиллик таълим тизимига ўтилади“. Бугун.уз. 2021-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 15 март.
  26. Казакҳстан Публиc Ҳолидайс. Wорлдтравелгуиде.нет. Ретриэвед он 2013-01-14.
  27. [1][сайт ишламайди]

Қўшимча маълумотлар[edit | edit source]

Ҳаволалар[edit | edit source]

Бош

Ҳукумат

Траде

48°Н 68°Э / 48°Н 68°Э / 48; 68