Қаҳрамон Мадумаров
Қаҳрамон Абдураҳмонович Мадумаров | |
---|---|
рус. Мадумаров Кахрамон Абдурахманович | |
Таваллуди |
03.03.1954 |
Фуқаролиги | ССРИ → Қирғизистон Қирғизистон |
Турмуш ўртоғи | Ханифа (5-июл 1958 йил). |
Болалари | Ўткир (16 март 1979 йил), Эркин (10 март 1984 йил)-стоматолог. |
Отаси | Абдураҳмон Мадумаров (1929-2008) — таниқли тадбиркор, ишбилармон, Ўш шаҳридаги маиший хизмат корхонаси тери-жун сехининг мудири бўлиб ишлаган |
Онаси | Минавар ҳожи Тўйчибоева (1936-2003). |
Қаҳрамон Мадумаров 1954 — Қирғизистон жамоат арбоби, таниқли тадбиркор, ишбилармон, араб тили етакчи таржимони[1].
Ҳаёт йўли
[edit | edit source]Қаҳрамон Абдураҳмонович Мадумаров 3 март 1954 йили Ўш шаҳрида хизматчилар оиласида туғилган, миллати ўзбек. Отаси Абдураҳмон Мадумаров (1929-2008) — таниқли тадбиркор, ишбилармон, Ўш шаҳридаги маиший хизмат корхонаси тери-жун сехининг мудири бўлиб ишлаган.
1977 йили Қаҳрамон Мадумаров Тошкент шарқшунослик олийгохини араб тили касби бўйича имтиёзли тамомлаб, СССРнинг Сурия, Яман, Иордания Араб давлатларидаги элчихоналарида, савдо ваколатхоналарида таржимон, Ўш қирғиз-ўзбек дорилфунунида араб маркази раҳбари, араб тили ўқитувчиси, бош ошпаз бўлиб ишлаган. Қуронни ёддан билади. Ҳозирда тадбиркор бўлиб ишлайди. Оилали, иккита ўғли бор[2]. Укаси Ботиржон Мадумаров Тошкент давлат дорилфунуни журналистика куллиётини тамомлаган, Ўзбекистон ва Қирғизистон рўзномаларида кўплаб мақолалари чиққан[3]. Исмат Хушевнинг „Оқланмаган ишонч қиссаси“ 1 китоб 12 бобида Шолохов ватанида асарида ўзининг курсдоши Ботиржон Мадумаров хақида ёзган[4].
Кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган, 1985 йили ишдаги юксак ютуқлари учун СССР Ҳукумати унга ГАЗ-2410 автомобилини совға қилган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Центразия Персони, 2016-03-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-11
- ↑ Биографии знаменитостей
- ↑ „Ботиржон Мадумаров хақида“. 2016-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-январ.
- ↑ „Ботиржон Мадумаров хақида“. 2016-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-январ.
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Центразия Персони (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)
- Биографии знаменитостей
- Биографии известних персон
- Ботиржон Мадумаров хақида (Арчиве.ис сайтида 2016-01-13 санасида архивланган)
- Ботиржон Мадумаров хақида (Арчиве.ис сайтида 2016-01-13 санасида архивланган)