Jump to content

Қумтош

From Vikipediya

Қумтошчўкинди тоғ жинси, гилли, карбонатли, кремнийли ва бошқа материаллар билан иементлашган қум доналаридан ташкил топган. Қум каби Қумтош аксари қисмини ташкил этувчи доначаларнинг ўлчамига қараб майда донали (0,1 дан 0,25 мм), ўрта донали (0,25—0,5 мм), йирик донали (0,5 мм) ларга, минерал таркиби бўйича кварс-ли, аркозли Қумтош ва грауваккаларга бўлинади. Зичлиги 2,2 — 2,7 г/см3, ғовак-лилиги 0,69—6,70%, сув шимиши 0,63—6,0% ни ташкил этади. Кремний ва карбонат моддалар ёрдамида се-ментлашган Қумтошларнинг физик-механик хоссалари юқори, гил ёрдамида бириккан Қумтош эса сифациз бўлади. Қумтошнинг ўтга чидамлилиги ҳар хил; кремнийли модда ёрдамида жипслашган тоза кварсли Қумтош энг юқори (1700°гача) оловбардошликка эга. Қурилишда Қумтошдан деворий ва қоплама материаллар, харсангтош, шағал (йўл қурилиши ва бетонда тўлдиргич сифатида фойдаланилади. Таркибида 95% дан ортиқ кремнезём (5ЙУ2) бўлган кварсли Қумтошлар динас ишлаб чиқаришда, мис ва никел қуйишда флюс сифатида ҳамда шиша тайёрлашда ишлатилади.