Jump to content

Рига

Координаталари: 56°56′51″Н 24°6′25″Э / 56.94750°Н 24.10694°Э / 56.94750; 24.10694
From Vikipediya
Рига

латишча: Рīга
Рига
Байроқ
Рига
Герб
56°56′51″Н 24°6′25″Э / 56.94750°Н 24.10694°Э / 56.94750; 24.10694
Мамлакат Латвия
Асос солинган 1201-йил
Аҳолиси
 (2022)
605 802[1]
Зичлиги 605802 киши/км2
Телефон коди +371 66, +371 67
Почта индекс(лар)и ЛВ-1001 … ЛВ-1084
Рига харитада
Рига
Рига

Рига (латишча: Рīга) — Латвия Республикасидаги шаҳар. Республика пойтахти. Йирик индустриал, илмий ва маданий марказ, темир йўл тугуни, денгиз порти. Даугава дарёси соҳилида, унинг Рига қўлтпиғита қуйилиш жойида. Январнинг ўртача температураси —4,5°, июлники 18°. Йиллик ёғин миқдори — 649 мм. Майдони 307 км. Аҳолиси 764 минг кишидан зиёд (2000). Олти шаҳар туманидан иборат.

Археологик маълумотларга кўра, Рига 10—11-асрларда вужудга келган. Шаҳар сифатида 1201-йилда тилга олинган. 13— 16-асрларда Рига архиепископлигига бўйсундирилган. 14-аср бошида Ганзатаркибига кирган. 1561-йилгача Ливон ордени таркибида. 1561-йилдан эркин шаҳар, савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган. 1581-йилда Реч Посполита хукмронлиги остига ўтган. 1621-йил шведлар томонидан босиб олинган. Ригани Шимолий уруш даврида 1710-йил 14 июлда рус қўшинлари эгаллаган. 1714-йилдан Рига, 1796-йилдан Лифляндия губернясининг маркази. 18-аср охирида Рига Россиянинг энг йирик порти ва савдо маркази. 19-аср охири — 20-аср бошларида йирик саноат марказларидан бири. Рига 1919-йилдан Латвия Республикаси пойтахти, 1940—90 йилларда Латвия ССР пойтахти, 1990-йил майдан яна Латвия Республикаси пойтахти.

Машинасозлик ва металлсозлик, шу жумладан, электротехника ва радиоэлектроника, кимё, кимёфармацевтика, ёғочсозлик, енгил, озиқ-овқат саноатлари бор. Парфюмериякосметика заводи фаолият кўрсатади, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Рига — балиқсаноатининг йирик маркази. Консервакулинария ва сардина заводлари, балиқчилик портида трал ва рефрижератор флоти базалари ишлаб турибди. Рига порти муқим аҳамиятга эга. Даугавада кемалар катнайди. 2 аэропорт бор.

Шаҳар эски ва янги қисмларга бўлинади. Эски Рига ҳудудида ўрта аср меъморий ёдгорликларидан Дом черкови (13-аср), Екаба (13-аср), Ян (манбаларда дастлаб 1297-йилда тилга олинган) ва Петер (13—15-аср бошлари) черковлари, Орден қасри (14—19-асрлар), 15—18-асрлар турар жойлари, Биродарлик кабристони мемориал мажмуи (1924—36 йиллар) ва бошқа сақланиб қолган. Ригада 7 олий ўқув юрти (шу жумладан, Латвия университети, Рига техника университети, консерватория), Рига Бадииёт акадимяси (Европада энг кўҳна академиялардан), 21 музей (шу жумладан, Латвия тарихи музейи, Шаҳар тарихи ва денгиз сайёхлиги музейи, Табиат музейи, Адабиёт ва санъат тарихи музейи, Бадиий музей, Этнография музейи ва бошқалар), 9 театр (шу жумладан, Латвия Миллий операси театри), филармония, сирк, телемарказ, киностудия бор. Шаҳар марказида 2004-йил апрелда Мирзо Улуғбекка ҳайкал ўрнатилган. Рига яқинида Юрмала курорти фаолият кўрсатади.[2]

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]