Jump to content

Робиндранат Тагор

From Vikipediya
Робиндранат Тагор
Асл исми бенгалча: রবীন্দ্রনাথ ঠাকুর
Таваллуди 7-май 1861[1][2]
Калкутта, Британия Ҳиндистони
Вафоти 7-август 1941[3][1][2][4]
Калкутта, Британия Ҳиндистони
Тахаллуси ভানুসিংহ ঠাকুর (ভণিতা)
(Ванч Тагор (Вита))
Касби Драматург, шоир, рассом
Ижод қилган тиллари Бенгал тили[1][2]
Фуқаролиги Британия Ҳиндистони[5][6][7][2]
Таълими Калкутта университети
Алма матер Лондон Университети
Йўналиш Бенгал уйғониш даври
Фаолият йиллари 1875—1941
Жанр Эссе, новелла, роман
Шоҳ асари Гитанжали (бенгалча: গীতাঞ্জলি, Қурбонлик қо'шиқлари)
Мукофотлари
Нобел мукофоти совриндори
Нобел мукофоти совриндори
Имзоси

Рабиндранат Тагор (бенгалча: রবীন্দ্রনাথ ঠাকুর; 1861-йил 7-май, Калкутта – 1941-йил 7-август, Калкутта) – бенгал тилида ижод қилган романнавис, бастакор, драматург, рассом, қиссанавис, эссеист, вокалист ва актёр. У бенгал тилининг энг буюк адабиёт арбоби ҳисобланади.

Таълим

[edit | edit source]

Калкутта ва Лондон университетларида ўқиган (1878—80).

Асарлари

[edit | edit source]

Англияда чиқадиган „Гянанкур“ ва „Бҳарати“ журналиларида дастлабки шеър, достон ва макрлалари босилган (1875 йилдан). Ватанига қайтгач (1880), „Валмика даҳоси“ (1881) мусиқали драмасини ёзган. Илк шеърий тўплами – „Оқшом қўшиқлари“ (1882) пантеистик рувда. „Табиат интиқоми“ (1883) песаси, „Тонгги қўшиқлар“ (1883), „Суратлар ва қўшиқлар“ (1884) шеърий тўпламларида пок муҳаббат улуғланган. „Бибҳа соҳили“ (1883) ва „Донишманд ража“ (1886) тарихий романларида зулм ва адолацизлик қораланган. Т. 1884—1911 йилларда „Браҳма Самаж“ диний-маърифий жамиятининг котиби вазифасида ишлаган. Ҳиндистон Миллий Конгрессининг 2-конгресси (1886) ишларида фаол қатнашган. Унинг „Читра“ (1896), „Лаҳза“ (1900) шеърий тўпламлари, „Ража ва Раний“ (1889), „Қурбонлик“ (1890), „Читрангода“ (1892), „Малини“ (1895) фалсафий драмалари ва „Ҳисоблар“ (1891), „Жазо“ (1893), „Нур ва соялар“ (1894) каби ҳикояларида ҳинд халқининг инглиз мустамлакачиларига қарши кураши тасвирланган. „Шадҳода“ журналиида сиёсий ва ижтимоий мақолалари чоп этилган. Калкутта яқинидаги Шантиникетонда мактаб очиб, ўқитувчилик қилган. 20-йилларда Вишвабғарати унтига асос солган. „Кўзга тушган чўп“ (1902), „Ҳалокат“ (1905) романлари ва „Бузилган уя“ (1903) қиссаси билан бенгал адабиётида маиший-психологик роман жанрини бошлаб берди. 1902-йил Т.нинг хотини, отаси, ўғли оламдан ўтади. Унинг бу мусибат ва изтироблари „Хотира“ (1903), „Фарзанд“ (1903), „Паром“ (1906) шеърий тўпламларида акс эттирилган. „Гора“ романи (1907—10), „Қасос“ (1905) драмаси ва „Почта“ (1912), „Консерватизм қалъаси“ (1912) песаларида Т. Ҳиндистондаги барча миллат вакилларини, улар қайси табақа ва диний мазҳабдан бўлишидан қатъи назар, озодлик учун курашда ягона иттифоққа бирлашишга даъват этади. Унинг „Халқ қалби“ номли қўшиғи (1911) Ҳиндистон Республикасининг, ватанпарварлик ҳақидаги „Менинг олтин Бенгалиям“ қўшиғи (1913) эса Бангладеш Халқ Республикасининг миллий гимнига айланган. „Гитанжали“ („Бахшида қўшиқдар“, 1910) шеърий тўплами учун унга нуфузли мукофот берилган. „Турналар парвози“ (1914—16) шеърий туркуми шоирнинг Ғарб мамлакатларига қилган сафари, Биринчи жаҳон уруши ва инсоният тақсири ҳақидаги ўйларини акс эттирган. „Тўрт ҳаёт“ (1916) қиссаси, „Хонадон ва жаҳон“ (1915—16) романи миллий озодлик ҳаракати воқеаларига бағишланган.

30-йилларда Т.нинг сиёсий қарашлари янада ўсади, у ўз ижодида миллий озодлик ҳаракатига эътибор қаратади. Бу даврда „Интиҳо ҳақида достон“ (1929), „Тўрт қисм“ (1934) романлари, „Япроқлар“ (1936), „Тунги шам“ (1938), „Сўнгги шеърлар“ (1941) шеърий тўпламлари нашр этилди.

Робиндранат Тагор

Т. 30-йилларда бадиий асарлар билан бир қаторда кўплаб дарсликлар, фалсафа ва дин бўйича илмий рисолалар ёзди, миллий озодлик ҳаракати масалаларини адабиётда янада кенгроқ ёритишга катта эътибор берди, ҳинд шеъриятида янги сиёсий жанрни яратди („Африка“, 1936; „Будда ихлосмандлари“, 1937 ва бошқалар). Т. ижоди, ҳозирги бенгал адабий тилининг шаклланишида, шеъриятнинг янги шакл ва мазмун билан бойишида хал қилувчи рол ўйнаган. У ўз шеърларига мусиқа басталаб, оммавий қўшиқлар яратган.

Асарлари жаҳоннинг кўп тилларига таржима қилинган. Т.нинг „Ҳалокат“ романи асосида тайёрланган „Ганг дарёсининг қизи“ драмаси (1956) ва „Почта“ песаси (1961) ҳозирги Ўзбек миллий театрида саҳналаштирилган. „Ўзбекфилм“ киностудияси „Ганг дарёсининг қизи“ филмини яратган (1961). 8 ж.ли асарлар тўплами (1958—65) ўзбек тилида нашр этилган. Нобел мукофоти лауреати (1913)[8][9][10][11].

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 1,2 (унспеcифиэд титле)
  2. 2,0 2,1 2,2 2,3 (унспеcифиэд титле)
  3. // (унспеcифиэд титле)
  4. (унспеcифиэд титле)
  5. (унспеcифиэд титле)
  6. (унспеcифиэд титле)
  7. (унспеcифиэд титле)
  8. Ҳошимов И., Рабиндранат Тагор (ҳаёт ва ижодий йўли), Т., 1961
  9. Кўзга тушган чўп, Т., 1973.
  10. Саъдулла Йўлдошев, Улфатхон Муҳибова.
  11. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил