Jump to content

Халқаро валюта жамғармаси

From Vikipediya
Халқаро Валюта Жамғармаси
Интернатионал Монетарй Фунд
Тури Халқаро ташкилот
Хизматлари Иқтисодиёт
Эгаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Қачон асос солинган 27-декабр, 1945
Жойлашуви Вашингтон, АҚШ
Раҳбарият  Франcе Чристине Лагарде
Вебсайти www.имф.орг

Халқаро Валюта Жамғармаси (қисқартмаси: ХВЖ; ингл. Интернатионал Монетарй Фунд, ИМФ) халқаро ташкилот бўлиб, макроиқтисодий сиёсат юргизади, бутунжаҳон молиявий тизимини назорат этади. Унинг мақсадларига халқаро валюта курсларини барқарорлаштириш, иқтисодий қоидаларни либераллаштириш[1] шартлари билан аъзо мамлакатларга қарз, молиявий ёрдам бериш киради.[2] Штаб-квартираси Вашингтон шаҳрида жойлашган. ХВЖ’ни баъзилар таъсири ҳаддан ошиқ катта, деб танқид қилишади.[3][4]

ХВЖ биноси, Вашингтон, АҚШ

Халқаро валюта фонди, ХВФ (ИМФ; Интернатионал Монетарй Фунд) – БМТ нинг ихтисослашган муассасаси, аъзо мамлакатларнинг валюта ҳамкорлигини амалга оширадиган халқаро ташкилот. 1944-йилда БреттонВудс (АҚСҲ) да ўтказилган халкаро валютамолия конгрессида Жаҳон банки билан бир вақтда таъсис этилган (қаранг БреттонВудс битими). 1947-йил март ойидан ўз фаолиятини бошлаган. 182 мамлакат аъзо (1999). Штабквартираси Вашингтонда. Фонднинг расмий мақсадлари: ● маслаҳатлар бериш ва валюта муаммолари бўйича ҳамкорлик қилиш орқали халқаро валюта ҳамкорлигига ёрдам кўрсатиш; ● халқаро савдонинг кенгайиши ва мувозанатли ўсиши учун қулай шароитларни яратиш; ● валюта куреларининг барқарорлигига ёрдам бериш, рақобат туфайли юз берадиган валюта девалвацияларининг олдини олиш; ●кўп томонлама тўловлар тизимини яратишда ва жаҳон савдосини ривожига тўсиқ қўядиган валюта алмаштириш билан боғлиқ чеклашларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш; ●аъзо мамлакатларга ўз тўлов балансларини тиклаш, шунингдек, уларнинг халқаро тўлов баланслари тақчиллиги давомийлиги ва миқсорини қисқартириш учун муддатли молиявий маблағлар бериш.

ХВФ жаҳон валюталари мониторингини олиб боради, барча мамлакатлар уртасида ташкилий тўлов тизими фаолиятига ёрдам беради, тўлов балансида чуқур тақчиликка учраган, шунингдек, ўз валютасининг тўлиқ конвертациясига эришмоқчи бўлган мамлакатларга қарз беради. ХВФ капитали аъзо мамлакатлар тўлайдиган ва уларнинг ҳар бири учун белгиланган квотага мувофиқ бадаллар хисобидан ташкил топади.

1998-йил бошида ХВФ капитали 199 млрд. долларни ташкил қилди. АҚСҲ, Буюк Британия, ГФР, Франсия, Япония, Италия, Канада энг катта квоталарга эга. Унинг ўсиши янги аъзоларнинг бадал пули ва кредитларга тўланган фоизлар хисобига юз беради.

ХВФнинг раҳбар оргагшари – Бошқарувчилар кенгаши ва Муваққат қўмита. Бошқарувчилар кенгаши – олий орган бўлиб, ҳар бир аъзо – мамлакат томонидан 5 йилга тайинланадиган бошқарувчилар ва уларнинг ўринбосарлари (одатда, аъзо мамлакатлар молия вазирлари ёки Марказий банки бошкарувчилари)дан ташкил топади. Кенгаш ҳар йили сессияга йиғилади. Муваққат қўмита ХВФнинг 24 бошқарувчисидан иборат бўлиб, бир йилда 2-марта йиғилади ва Бошқарувчилар кенгаши олдида хисоб беради. ХВФнинг ижроия органлари – Ижроия кенгаш, унга доимий асосда энг катта квоталарга эга бўлган мамлакатлар томонидан тайинланадиган ёки мамлакатлар гуруҳи сайлайдиган 24 ижрочи директор киради. Ижроия кенгаш мажлислари ҳар ҳафтада 3-марта ўтказилади. Ижроия кенгаш ижрочи директории сайлайди. ХВФ капиталида квотасини ҳисобга олган ҳолда 7 та ривожланган мамлакатларга овозларнинг 45%, шу жумладан, АҚСҲ га 18% тўғри келади.. ХВФ кредитлари тўлов балансидаги номувозанатлик сабабларига кура бир неча турларга бўлинади. ХВФнинг оддий кредити тўлов балансидаги вақтинчалик тангликларни бартараф этиш мақсадларида 1 йилгача муддатга СДРря берилади (уни 4—5 йилгача чўзиш имконияти билан). Катта миқдордаги кредитлар фоиз билан „СТЕНД Бай“ шартномасини тузган мамлакатларга ХВФ барқарорлаштириш дастури бажарилишига қараб ажратилади.

1991-йил Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини қўлга киритиш бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар қаторида ХВФга аъзо бўлиб кириши учун шарцҳароит яратди. 1992-йилнинг 2-июлида „Ўзбекистон Республикасининг Халк, аро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро ривожланиш уюшмаси, Халқаро молия корпорацияси, ИнвестиТСияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама Агентликка аъзолиги тўғрисида“ Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул килиниши мамлакатимизни ХВФга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кириши учун ҳуқуқий асос бўлди. 1992-йил 27 апр.да Ўзбекистон ХВФ аъзолигига қабул қилинди ва Тошкент шаҳрида унинг ваколатхонаси очилди.

1998-йил 18-мартда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг „Халқаро валюта фонди билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича чоратадбирлар тўғрисида“ қарори қабул қилинди ва республиканинг ХВФ билан алоқаларини янада ривожлантириш тадбирлари ишлаб чиқилди. 2002-йилда Ўзбекистон Ҳукумати ва ХВФ ўртасида Меморандум имзоланди. 2003-йилнинг июн ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан „Жорий халкаро операциялар бўйича миллий валютани эркин айирбошлаш бўйича ҳаракат режаси“ ишлаб чиқилди ва у ХВФга тақсим этилди. 2003-йилнинг 15 октабрда Ўзбекистон Республикаси ХВФ Битимининг 8моддасига имзо чекди ва миллий валюта – сўмни жорий халқаро операциялар бўйича чет эл валюталарига эркин айирбошлашни таъминлаш бўйича мажбуриятни қабул қидди.

Хўжаёр Шеннаев.

  ХВЖ аъзо давлатлари
  ХВЖ қоидалари ВИИИ моддаси, 2-, 3- ва 4-бандларини қабул қилмаган аъзо давлатлари[5]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Давис, Боб „ИМФ'с Сwеэпинг Демандс Сигнал Шифт - WСЖ.cом“. Онлине.wсж.cом (2010-йил 3-май). Қаралди: 2010-йил 30-май.
  2. Сулливан, Артҳур; Стевен М. Шеффрин. Эcономиcс: Принcиплес ин аcтион. Уппер Саддле Ривер, Неw Жерсей 07458: Прентиcе Ҳалл, 2003 — 488 бет. ИСБН 0-13-063085-3.  (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-12-20 санасида архивланган)
  3. архив нусхаси, 2011-08-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-05-20
  4. „архив нусхаси“. 2011-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-май.
  5. Халқаро Валюта Жамғармаси Шартномаси, ВИИИ модда - Аъзоларнинг умумий вазифалари
    2-банд: Жорий тўловларга нисбатан чеклов қўймаслик;
    3-банд: Камситувчи валюта амалиётларига йўл қўймаслик;
    4-банд: Хорижий баланслар алмашинувини таъминлаш.

Ҳаволалар

[edit | edit source]