Jump to content

Хуайхе

From Vikipediya

Хуайхе — Хитойнинг шарқий қисмидаги даре. Узунлиги 813 км, ҳавзасининг майдони 187 минг км². Асосан, Буюк Хитой текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи 1000 м³/сек., энг юқориси 10— 13 минг м³/сек. Езда тошади. Даре жуда кўп оқизиқ келтиради, бу эса ўзанининг кутарилишига олиб келади. Натижада сув тошқини хавфи кучаяди. Фалокатли тошқинлардан сақланиш учун сув омборлари ва қирғокларига дамбалар қурилган. Каналлар орқали Сариқ денгиз, Янсзи ва Хуанхе дарёлари билан боғланган. Суғоришда кенг фойдаланилади. Қуйи қисмида кема қатнайди. Х. водийси Хитойнинг муҳим қишлоқ хўжалиги раёнларидан бири. Даре бўйида Хуайнан ва Бенбу ш.лари жойлашган.