Jump to content

Ярим кеча

From Vikipediya

Ярим кеча, ярим тун — Ердаги муайян бир жой учун ҳақиқий ёки ўртача Қуёш маркази пастки кулминацияда (уфқдан энг пастда) бўладиган вақт. Ҳақиқий Қуёшнинг меридиандан ўтишида ҳақиқий ярим кеча, ўрта Қуёшнинг меридиандан ўтишида ўртача ярим кеча юз беради. Ярим кечанинг кириш вақти жойнинг географик узунлигига боғлиқ бўлади: ҳар 15° дан кейин ярим кеча 1 соат кейинроқ киради. Одатда, ярим кеча соат 24:00да киради ва календарда кун ўзгаради. Фуқаро вақти шу пайтдан ҳисобланади. Дунё вақти ҳисоблай бошланадиган Гринвич меридианининг ўртача ярим кеча учун маълумотлар астрономик йилномаларда берилади.

Яна қара

[edit | edit source]